Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Худонинг Шоҳлиги ҳозир бошқаряпти
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
    • 2. 1914 йилдан бери дунёнинг аҳволи ва одамларнинг хулқи билан нима бўлди?

      Исонинг шогирдлари Худо Шоҳлигининг бошқаруви ва охирзамон қачон бошланишини билишни хоҳлаган. Улар: «Замон охирлаб бораётганини қайси белгидан билиб оламиз?» — деб сўраган. (Матто 24:3) Жавобан Исо Худонинг Шоҳлигида бошқаришни бошлаганидан кейин нималар юз беришини башорат қилган. Улардан баъзилари уруш, озиқ-овқат етишмовчилиги ва зилзилалар. (Матто 24:7 ни ўқинг.) Каломда, шунингдек, «охирзамонда» одамларнинг хулқ-атвори дастидан «оғир вақтлар келиши» башорат қилинган. (2 Тимўтий 3:1–5) Бундай ҳолат ва хулқ-атвор, айниқса, 1914 йилдан бери яққол намоён бўлмоқда.

      3. Нега дунёнинг аҳволи 1914 йилдан бери оғирлашди?

      Исо Масиҳ Шоҳ бўлганидан сал ўтиб, Шайтон ва унинг жинларига қарши жанг қилди. Шайтон бу жангда ютқазди. Муқаддас Китобда у «ўз фаришталари билан бирга ер юзига отилгани» тўғрисида айтилган. (Ваҳий 12:9, 10, 12) Шайтон йўқ бўлишини билгани учун қаҳр-ғазабда. Шу боис, у ер юзидаги қайғу ва азоб-уқубатларнинг сабабчиси. Дунёнинг аҳволи нега шу қадар ёмон экани ажабланарли эмас! Худонинг Шоҳлиги бу барча муаммоларни бартараф қилади.

  • Худонинг Шоҳлиги ҳозир бошқаряпти
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
    • 5. 1914 йилдан бери аҳвол ўзгаряпти

      ВИДЕОНИ томоша қилинг.

      ВИДЕО: «Дунё 1914 йилдан бери ўзгаряпти» (1:10)

      Исо у Шоҳ бўлгач, дунёнинг аҳволи ўзгаришини айтган. Луқо 21:9–11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      • Буларнинг қайсиларини кўргансиз ёки эшитгансиз?

      Ҳаворий Павлус инсонлар бошқарадиган охирзамонда одамлар қандай бўлишини айтиб ўтган. 2 Тимўтийга 3:1–5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      • Бугун одамлар ўзини шундай тутганини кўряпсизми?

      Расмлар тўплами: охирзамонда дунёнинг аҳволи ва одамларнинг ишлари қандай бўлиши тасвирланган. 1. Сиёсий йўлбошчи минбар устида туриб қўлини кўтарган ҳолда бақиряпти. 2. Зилзила дастидан қулаган бинолар. 3. Ҳарбий самолётлар. 4. Ниқоб таққан одамлар кўчаларда юрибди. 5. Нью-Йоркдаги «Эгизак» бинолари террористларнинг ҳужумидан сўнг ёниб турибди. 6. Бир киши гиёҳванд модда қабул қиляпти. 7. Эр хотинига мушт туширяпти, хотини эса қичқиряпти. 8. Ҳар хил гиёҳванд моддалари ва спиртли ичимликлар. 9. Иккита қиз урфга кирган кийимларда ва тақинчоқлар тақиб ўзларини расмга туширяпти. 10. Дискотекада мусиқа қўядиган киши халойиқ учун концертда мусиқа қўйиб беряпти. 11. Қўзғолончи «Молотов» аралашмасини отяпти.
Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш