Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • jy 12- боб 34-саҳ.–35-саҳ. 3- х.б.
  • Исонинг сувга чўмиши

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Исонинг сувга чўмиши
  • Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт
  • Ўхшаш маълумот
  • Яҳё Исони сувга чўмдирмоқда
    Муқаддас Китоб ҳикоялари
  • Сувга чўмишнинг маъноси
    Танҳо Ҳақ Худога Топининг
  • Исо Масиҳ этиб тайинланади
    Муқаддас Китоб ҳикояларидан сабоқлар
  • Исо Масиҳ ҳақида ҳақиқат
    Муқаддас Китоб таълимотлари
Кўпроқ маълумот топинг
Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт
jy 12- боб 34-саҳ.–35-саҳ. 3- х.б.
Исо Яҳёдан сувга чўмдиришини сўраяпти, у эса эътироз билдиряпти

12- БОБ

Исо сувга чўмади

МАТТО 3:13–17 МАРК 1:9–11 ЛУҚО 3:21, 22 ЮҲАННО 1:32–34

  • ИСО СУВГА ЧЎМАДИ ВА МАСИҲ БЎЛАДИ

  • ЯҲОВА ИСОНИ ЎҒЛИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Яҳё ваъз қилишни бошлаганидан бери тахминан олти ой ўтади. Исо ҳозир қарийб 30 ёшда ва у Иордан дарёсига, Яҳёнинг олдига келади. Нима учун? Шунчаки ундан хабар олганими? Балки у Яҳёнинг хизмати қандай бўлаётганини билиш учун келгандир? Йўқ, Исо Яҳёдан уни сувга чўмдиришни сўрайди.

Лекин Яҳё уни тўхтатмоқчи бўлиб: «Аслида сен мени сувга чўмдиришинг керак эди. Сен эса менинг ёнимга келяпсанми?» — деб эътироз билдиради. (Матто 3:14) Исо Худонинг Ўғли эканини Яҳё билади. Эсингизда бўлса, Исога ҳомиладор бўлган Марям меҳмонга борганида, Яҳё онасининг қорнида қувончдан ўйноқлаб кетганди! Кейинчалик, Яҳёнинг онаси Элисабет унга бу ҳақда айтиб бергани шубҳасиз. Шунингдек Яҳё, фаришта Исонинг туғилиши ҳақида айтгани ва у туғилган кечаси фаришталар чўпонларга кўрингани тўғрисида ҳам билиб олган бўлса керак.

Яҳё гуноҳларига иқрор бўлган кишиларни сувга чўмдириши кераклигини биларди. Бироқ Исо гуноҳсиз бўлса ҳам, Яҳёнинг эътирозига қарамай, шундай деб туриб олади: «Менга тўсқинлик қилма, ахир биз шу йўсин Аллоҳнинг иродасини бажаряпмиз». (Матто 3:15)

Нима учун Исо сувга чўмдирилиши керак? Унинг сувга чўмиши гуноҳларидан тавба қилишини эмас, балки Отасининг иродасини бажаришга ўзини тақдим этганини билдиради. (Ибронийларга 10:5–7) Илгари Исо дурадгор эди, энди эса Тангри Яҳова уни ерга юборишидан олдин берган хизматни бажариш вақти келди. Хўш, Яҳё Исони сувга чўмдираётиб, ўзгача воқеа содир бўлишини кутадими?

Кейинчалик Яҳё қуйидагиларни айтади: «Одамларни сувга чўмдириш учун мени Юборган шундай деди: “Кимнинг устига руҳ тушиб, унда қолганини кўрсанг, ана ўша муқаддас руҳ ила чўмдирувчидир”». (Юҳанно 1:33) Демак Яҳё, сувга чўмаётган одамларнинг бирига Худонинг руҳи тушишини кутади. Шу сабабли, Исо сувга чўмиб чиққанида, «Худонинг муқаддас руҳи каптар шаклида Исонинг устига тушаётганини кўриб» Яҳё ҳойнаҳой ҳайрон бўлмайди. (Матто 3:16)

Исо сувга чўмганда устига муқаддас руҳ тушяпти

Аммо Исо сувга чўмганида, яна бир воқеа юз беради. «Осмон очилиб кетади». Бу нимани англатади? Бу дегани, Исо сувга чўмаётганида ўзининг осмондаги ҳаётини эслайди. Энди Исо руҳий шахс бўлганида, яъни осмонда кечирган ҳаётини тўлиқ эслай олади. У осмонда яшаганида Худо унга айтган ҳамма нарсаларни ёдга олади.

Устига-устак, осмондан шундай овоз эшитилади: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир, ундан мамнунман». (Матто 3:17) Бу кимнинг овози? Худонинг овози. Баъзилар Исони Худо деб билишгани учун, бу унинг овози деб айтса тўғри бўладими? Йўқ, ахир Исо Яҳёнинг олдида эди-ку. Ҳа, Исо Тангрининг Ўғли, у Худо эмас.

Шуни айтиб ўтиш керакки, Исо ҳам «Худонинг ўғли» бўлган Одамато каби инсон эди. Исонинг шогирди Луқо қуйидагича ёзган: «Исо хизматини бошлаганида, тахминан 30 ёшда эди. Уни Юсуфнинг ўғли деб ҳисоблашарди. Юсуф Элининг ўғли эди, Эли... Довуднинг ўғли эди. Довуд... Иброҳимнинг, Иброҳим... Нуҳнинг, Нуҳ... Одаматонинг, Одамато Худонинг ўғли эди». (Луқо 3:23–38)

Демак, Исони ҳам Одамато каби «Худонинг ўғли» деб айта оламиз. Исо сувга чўмганида, осмонда Худонинг руҳий Ўғли бўлганини тушунади. Энди Исо одамларга Аллоҳнинг ҳақиқати тўғрисида таълим бериб, тўғри йўлни кўрсатади. Ҳа, у гуноҳкор одамлар учун жонини қурбон қилишга олиб келадиган хизматини бошлайди.

  • Яҳё Исони қаердан билади?

  • Исо гуноҳсиз бўлса нега сувга чўмади?

  • Исонинг устига Худонинг руҳи тушаётганини кўриб Яҳё нега ҳайрон бўлмайди?

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш