Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • brwp120301 5-саҳ.
  • «Дунёга тегишли эмас»

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • «Дунёга тегишли эмас»
  • Қўриқчи минораси: Барча христианлар Исонинг чинакам издошларими?
  • Ўхшаш маълумот
  • Яҳованинг Шоҳидлари ва Холокост. Муқаддас Китобда нима дейилган?
    Қўшимча мақолалар
  • Нима учун Холокост юз берди? Нега Худо буни тўхтатмади?
    Муқаддас Китобга асосланган жавоблар
  • «Улар бу дунёдан эмаслар»
    Танҳо Ҳақ Худога Топининг
  • Бетараф бўлиш нимани англатади?
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси: Барча христианлар Исонинг чинакам издошларими?
brwp120301 5-саҳ.

«Дунёга тегишли эмас»

«Дунё улардан нафратланди. Боиси... улар дунёга тегишли эмас». ЮҲАННО 17:14

Бу нимани англатади? Исо бу дунёга тегишли бўлмагани учун ўша пайтдаги сиёсий ҳамда ижтимоий можароларда қатнашмаган. У шундай деб тушунтирган: «Борди-ю, Шоҳлигим бу дунёдан бўлганида эди, хизматчиларим яҳудийларнинг қўлига тушмаслигим учун курашган бўлишарди. Аммо Шоҳлигим бу дунёдан эмас». (Юҳанно 18:36) Шунингдек, у издошларини Худонинг Каломига зид бўлган дунёнинг нуқтаи назари, нутқи ва хулқ-атворига тақлид қилмасликка ундаган. (Матто 20:25–27)

Илк масиҳийлар қандай йўл тутишган? Диншунос ёзувчи Жонатан Даймонднинг айтишича, илк масиҳийлар, оқибати қандай бўлишидан қатъи назар, масхарами, қамоқ жазоси ёки ўлимга маҳкум этилишми, урушда қатнашишдан воз кечишган. Улар бетарафлигидан воз кечишдан кўра, азоб чекишни маъқул кўришган. Қолаверса, Исонинг издошлари ахлоқий жиҳатдан ажралиб туришган. Масиҳийларга шундай дейилганди: «Улар каби ёмон ишлар гирдобида ўралашмаётганингиз учун, улар ҳайрон қолиб сизларни ёмонлашяпти». (1 Бутрус 4:4) Тарихшунос Вил Дюрантнинг ёзишича, «масиҳийлар художўйлиги ва одоблилиги билан айш-ишратга берилган сохта динни фош қилишган».

Бугунги кунда ким бу намунага мос келяпти? Бир энциклопедияда масиҳийларнинг бетарафлиги ҳақида шундай дейилган: «Диний эътиқод туфайли, қўлга қурол олишдан бош тортишни оқлаб бўлмайди. («New Catholic Encyclopedia») Бир газетада хабар берилишича, африкаликларнинг ҳуқуқлари номли ташкилотнинг маълумотига кўра, 1994 йили Руандадаги геноцидда Яҳованинг Шоҳидларидан ташқари барча черковлар қатнашган. («Reformierte Presse»)

Нацистлар пайтидаги Холокост ҳақида гапираётиб, бир мактаб ўқитувчиси шундай деди: «Оддий фуқаролардан ташкил топган ҳеч бир гуруҳ ёки ташкилот кенг тарқалган ёлғон, шафқатсизлик ҳатто ваҳшийликларга қарши чиқмади». Аммо бу киши АҚШ Холокост ёдгорлик музейига мурожаат қилгач, шундай деб ёзди: «Энди саволимга жавоб топдим». Бу киши Яҳованинг Шоҳидлари шафқатсиз муносабатга учраса ҳам, эътиқодида маҳкам турганини билиб олди.

Уларнинг ахлоқий меъёрлари ҳақида нима дейиш мумкин? Бир журналда шундай дейилган: «Бугунги кундаги аксарият ёш католиклар турмуш қурмай туриб черковнинг бирга яшаш ва никоҳдан олдинги жинсий алоқага доир таълимотларга қўшилмайди. Бу журналда бир диний хизматчининг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Кузатувларимга кўра, аксарият одамлар, менимча, 50 фоиздан ошиқ инсонлар никоҳ қуришдан аввал бирга яшайди». Бир энциклопедияда эса «Яҳованинг Шоҳидлари юқори ахлоқий меъёрлар бўйича яшашни афзал кўради» дейилган. («The New Encyclopædia Britannica»)

    Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш