Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • «Менинг шоҳидларим бўласизлар»
    Худонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик берайлик
    • 14, 15. а) Фаришталар Исонинг қайтиб келиши борасида нима деган ва бу қандай маънога эга? (Изоҳга ҳам қаранг.) б) Нега Исо ер юзини тарк этганидай қайтиб келган деб айта оламиз?

      14 Ушбу бобнинг бошида айтилганидай, Исо осмонга кўтарилиб, кўздан ғойиб бўлган. Лекин 11 та ҳаворий осмонга тикилиб қараб турган. Ўшанда иккита фаришта пайдо бўлиб, уларга шундай деган: «Эй жалилаликлар, нега осмонга тикилиб қараб турибсизлар? Орангиздан осмонга олинган бу Исонинг кўкка кўтарилганини қандай кўрган бўлсангиз, у худди шундай қайтиб келади». (Ҳавор. 1:11) Бу билан фаришталар баъзи динларда ўргатилганидек, Исо жисмоний танада қайтиб келади демоқчимиди? Йўқ. Буни қаердан биламиз?

      15 Фаришталар Исо ўша кўринишда эмас, «худди шундай қайтиб келади» деганb. Хўш, Исо ер юзини қандай тарк этган? Фаришталар гапираётганда, у кўздан ғойиб бўлган. Исо ер юзини тарк этиб, самовий Отасининг ҳузурига қайтишини фақат бир нечта одам, яъни ҳаворийлар кўрган. Унинг қайтиб келиши ҳам «худди шундай» бўлиши керак эди. Ҳа, айнан шундай ҳам бўлди. Бугунги кунда Муқаддас Китобни тўғри тушунадиган кишиларгина Исо осмонда Шоҳ сифатида бошқараётганини англаб етяпти. (Луқо 17:20) Биз Исо ҳукм сураётганини тасдиқловчи далилларни кўра олишимиз ва буни бошқаларга ҳам етказишимиз керак. Шунда улар ҳам қайси вақтда яшаётганимизни тушунади.

  • «Менинг шоҳидларим бўласизлар»
    Худонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик берайлик
    • b Бу ерда «кўриниш» маъносини англатадиган юнонча морфе́ сўзи эмас, балки «услубни» англатадиган тро́пос сўзи ишлатилган.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш