Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • lmd 5- дарс
  • Хушмуомалалик

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Хушмуомалалик
  • Одамларни севиб шогирд тайёрланг
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Павлус нима қилган?
  • Павлусдан нимани ўргансак бўлади?
  • Павлусга тақлид қилинг
  • «Аллоҳ, одамлар Уни астойдил излаб топишларини хоҳлайди»
    Худонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик берайлик
  • Камтарлик
    Одамларни севиб шогирд тайёрланг
  • Ҳудудингиздаги одамлар ҳақида қандай нуқтаи назардасиз?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2020
  • «Таълим билан машғул бўл»
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2010
Кўпроқ маълумот топинг
Одамларни севиб шогирд тайёрланг
lmd 5- дарс

СУҲБАТ БОШЛАШ

Павлус афиналиклар билан музокара қиляпти.

Ҳавор. 17:22, 23

5-ДАРС

Хушмуомалалик

Принцип: «Сўзларингиз доимо ёқимли... бўлсин». (Колос. 4:6)

Павлус нима қилган?

Павлус афиналиклар билан музокара қиляпти.

ВИДЕО: «Павлус афиналикларга ваъз қиляпти»

1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Ҳаворийлар 17:22, 23 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:

  1. а) Павлус Афинадаги бутпарастликни кўриб, нималарни ҳис қилган? (Ҳавор. 17:16 га қаранг.)

  2. б) Павлус афиналикларни қораламай, қай йўсин уларнинг эътиқодини инобатга олиб, хушмуомалалик ила хушхабарни бўлишди?

Павлусдан нимани ўргансак бўлади?

2. Нима дейишни ва уни қай йўсин ҳамда қачон айтишни донолик ила танласак, одамлар бизни тинглаш эҳтимоли кўпаяди.

Павлусга тақлид қилинг

3. Сўзларингизни эҳтиёткорлик ила танланг. Масалан, Муқаддас Китоб билан нотаниш бўлган ёки унга ишонмайдиган одам билан суҳбатлашганда, Каломга ёки Исога қандай ишора қилишни мослаштиришингиз керак бўлади.

4. Кишини тузатишга шошилманг. Фикрини бемалол айтишига йўл қўйинг. Муқаддас Китоб таълимотига зид бирон нима айтса, баҳслашманг. (Ёқб. 1:19) Уни тинглаш орқали эътиқодини ва нега бунга ишонишини тушуна оласиз. (Ҳик. 20:5)

5. Имкон бўлганида кишининг фикрига қўшилишингизни айтинг ва уни мақтанг. Одам унинг эътиқоди тўғри эканига чин дилдан ишониши мумкин. Аввал умумийликни топиб, кейин Муқаддас Китоб таълимотларини тушунишига мунтазам равишда ёрдам беринг.

ШУНИНГДЕК, ҚУЙИДАГИЛАРГА ҚАРАНГ:

Ҳик. 25:15; 2 Тим. 2:23–26; 1 Бутр. 3:15

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш