Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • bp121 9-саҳ.
  • Биласизми?

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Биласизми?
  • Исо пайғамбар ҳақидаги фикрлар
  • Ўхшаш маълумот
  • Ҳананнинг, кейин Каяфанинг ҳузурида
    Исо — йўл, ҳақиқат ва ҳаёт
  • Биласизми?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2010
  • Исо ҳибсга олинади
    Муқаддас Китоб ҳикояларидан сабоқлар
Исо пайғамбар ҳақидаги фикрлар
bp121 9-саҳ.

Биласизми?

Исо алайҳиссаломнинг: «Икки чақирим йўл юринг»,— деган сўзлари нимани англатади?

▪ Тоғдаги ваъзида Исо пайғамбар шундай сўзларни айтган: «Агар ваколатли инсон сизни бир чақирим йўл юришга мажбурласа, у билан икки чақирим йўл юринг» (Матто 5:41). Унинг тингловчилари, ваколатли кишилар улардан талаб қилган бирон-бир хизмат ҳақида гапираётганини тушунишган бўлса керак.

Милодий биринчи асрда, Исроил халқи римликлар томонидан забт этилганди. Римликлар одамларни ва ҳайвонларни мажбуран ишлатишган. Ёки бошқа сўзлар билан айтганда, улар ҳар нарсани тез даромад келтирадиган расмий иш, деб ҳисоблашарди. Масалан, Рим аскари киринеялик Симун исмли кишини Исонинг азоб устунини кўтариб боришга мажбурлаган (Матто 27:32). Албатта бундай талаблар шафқатсиз, кишини камситадиган бўлиб, яҳудийларга роса оғир ботарди.

Бироқ кишилар юкни қанчалик узоққа олиб боргани номаълум. Буни тасаввур қилиш қийин бўлса-да, улар римликлар талаб қилган нарсани бажаришлари шарт эди. Хуллас, Исо пайғамбар тингловчиларини икки чақирим йўл юришга ундаган экан, демак, ваколатли кишилар Худонинг қонунларини бузмайдиган нарсаларни талаб қилса, улар бажонидил бажаришлари керак эди (Марк 12:17).

Инжил баёнотида қаламга олинган Ҳанан ким бўлган?

▪ Инжилда ёзилганидек, Исо пайғамбар ҳукм қилинган пайтда Ҳанан «бош руҳоний» лавозимида эди (Луқо 3:2; Юҳанно 18:13; Ҳаворийлар 4:6). Аслида у олий руҳоний Каяфанинг қайнатаси бўлиб, ўзи тахминан милодий 6- ёки 7- йилдан то 15- йилгача олий руҳоний сифатида хизмат қилган. Ўшанда у Валериан Гратус исмли Рим ҳокими томонидан ишдан четлатилган. Ҳатто олий руҳоний лавозимидан бўшатилган бўлса-да, Ҳанан Исроил халқи устидан катта ҳокимиятга эга эди. Унинг бешта ўғли ва куёви олий руҳоний бўлишди.

Исроил халқи мустақил бўлган пайтда олий руҳоний ўз вазифасини бир умр бажарарди (Саҳрода 35:25). Бироқ, римликлар Исроил халқини қарам қилиб олганда, олий руҳоний Рим ҳукмдорининг хоҳиши бўйича хизмат қиларди. Шоҳлар Рим томонидан тайинланарди ва улар бутунлайин римликларга қарашли эди. Тарихчи Иосиф Флавийнинг маълум қилишича, Рим томонидан тайин этилган Сурия ҳукмдори Квириний тахминан милодий 6- ёки 7- йилда қандайдир Йўазарни олий руҳоний лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Ҳананни тайинлаган эди. Ўша бутпараст ҳукмдорлар янги олий руҳонийларни руҳонийлар қаторидан танлаб олишарди.

Ҳананнинг оиласи очкўзлиги ва роса бой бўлгани билан таниқли эди. Улар монополия орқали, яъни маъбадда қурбонликка келтириш учун каптар, қўй, зайтун мойи ва шароб сотилишини назорат қилиш орқали бойлик орттиришгани эҳтимолдан йироқ эмас. Иосиф Флавийнинг таъкидлашича, Ҳанан ўғли Ҳананиянинг «муттаҳам хизматкорлари куч ишлатиб, руҳонийларга аталган ушрни тортиб олишарди; кимдир ушр беришдан бўйин товласа, улар уни уришдан ҳам тойишмасди».

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш