Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Қай йўсин хушхабар ваъз қилиняпти?
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
    • 6. Худонинг ваъз қилиш борасидаги амрига бўйсунамиз

      Биринчи асрда душманлар Исонинг издошларини ваъз қилишдан тўхтатишга уринган. Илк масиҳийлар «хушхабарни... қонунийлаштириш» орқали ваъз қилиш ҳуқуқини ҳимоялаган. (Филиппиликларга 1:7) Бугун ҳам Яҳованинг Шоҳидлари худди шундай йўл тутадиa.

      ВИДЕОНИ томоша қилинг.

      ВИДЕО: «Хушхабарни қонунан ҳимоя қилиш» (2:28)

      Ҳаворийлар 5:27–42 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      • Нега ваъз қилишдан тўхтамаймиз? (29-, 38- ва 39- оятларга қаранг.)

  • Бетараф бўлиш нимани англатади?
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
    • Бетараф бўлиш нимани англатади?

      Исо Масиҳ издошларига «дунёга тегишли» бўлмаслик кераклигини айтган. (Юҳанно 15:19) Бетараф бўлиш дунёдаги сиёсатда ва урушларда ҳеч кимнинг тарафини олмасликни англатади. Очиғини айтганда, бетараф бўлиш доим ҳам осон эмас. Бетараф бўлганимиз учун одамлар бизни масхара қилар. Қай йўсин бетараф ва Тангри Яҳовага садоқатли қолишимиз мумкин?

      1. Масиҳнинг чинакам издошлари инсоний ҳукуматларга қандай нуқтаи назарда?

      Масиҳийлар ҳукмрон ҳокимиятни ҳурмат қилади. Исо айтгандай йўл тутиб, «подшоҳнинг ҳақини подшоҳга» берамиз, яъни ўзимиз яшайдиган ҳудуддаги қонунларга амал қиламиз. Масалан, солиқ тўлаймиз. (Марк 12:17) Яҳова одамлар бошқаришига йўл қўйгани туфайли улар ҳукм суряпти. (Римликларга 13:1) Шунинг учун, бу инсонларнинг бошқаруви чекланганини ва улар Худога қараганда, камроқ ҳокимиятга эга эканини тушунамиз. Худога кўз тикамиз ва Унинг Шоҳлиги одамларнинг барча муаммоларини ҳал қилишига ишонамиз.

      2. Бетарафликни қай йўсин кўрсата оламиз?

      Исога ўхшаб сиёсатга аралашмаймиз. Одамлар Исонинг мўъжизаларидан бирини кўрганда, уни ер юзида шоҳ қилишга уринди. У эса бундай қилишларига йўл қўймади. (Юҳанно 6:15) Нега? Исо кейинчалик: «Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас»,— деб айтди. (Юҳанно 18:36) Исонинг шогирдлари сифатида турли йўллар орқали бетараф эканимизни кўрсатамиз. Масалан, урушда қатнашмаймиз. (Михо 4:3 ни ўқинг.) Давлат рамзларини, мисол учун, байроқни ҳурмат қиламиз. Бироқ уларга сажда қилмаймиз. (1 Юҳанно 5:21) Қолаверса, ҳеч қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг тарафини эгалламаймиз ёки уларга қарши чиқмаймиз. Бу ва бошқа йўллар орқали Худонинг ҳукуматига, яъни Унинг Шоҳлигига мутлақ содиқ эканимизни кўрсатамиз.

      КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

      Бетарафлигимиз синалиши мумкин бўлган вазиятларни билиб олинг ва қай йўсин Яҳовани мамнун қиладиган қарорлар чиқара олишингизга диққат қаратинг.

      Бир киши бетараф бўлиб қолмоқда. Халойиққа гапираётган ва ўзаро қарши бўлган сиёсий номзодларга у эътибор бермаяпти.

      3. Масиҳнинг чинакам издошлари бетараф

      Исо ва унинг издошлари биз учун яхши ўрнак. Римликларга 13:1, 5–7 ва 1 Бутрус 2:13, 14 ни ўқинг. Сўнг ВИДЕОНИ томоша қилинг ва қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

      ВИДЕО: «Масиҳнинг ҳақиқий издошлари бетараф. 1- қисм» (4:28)

      • Ҳукмрон ҳокимиятни нега ҳурмат қилишимиз керак?

      • Қайси йўллар орқали уларга бўйсунаётганимизни кўрсата оламиз?

      Уруш пайтида баъзи халқлар ўзини бетарафмиз, деб айтади. Лекин ўша урушда қатнашаётган иккала тарафни ҳам қўллаб-қувватлайди. Хўш, аслида бетараф бўлиш нима дегани? Юҳанно 17:16 ни ўқинг. Сўнг ВИДЕОНИ томоша қилинг ва қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      ВИДЕО: «Масиҳнинг ҳақиқий издошлари бетараф. 2- қисм» (3:11)

      • Бетарафликни сақлаш нимани англатади?

      Ҳукмрон ҳокимият Худонинг қонунига зид нарсани талаб қилса-чи? Ҳаворийлар 5:28, 29 ни ўқинг. Сўнг ВИДЕОНИ томоша қилинг ва қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

      ВИДЕО: «Масиҳнинг ҳақиқий издошлари бетараф. 3- қисм» (1:18)

      • Инсонларнинг қонуни ва Худонинг қонуни ўзаро зид бўлса, қайси бирига бўйсунишимиз керак?

      • Масиҳийлар ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунмайдиган қандайдир вазиятни келтира оласизми?

      4. Ҳам фикрда, ҳам амалда бетараф бўлинг

      1 Юҳанно 5:21 ни ўқинг. Сўнг ВИДЕОНИ томоша қилинг ва қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

      ВИДЕО: «“Қўриқчи минораси”дан сабоқлар. Бўлинган дунёда бетараф бўлинг!» (5:16)

      • Видеода кўрганимиздай, нега Айенге сиёсий партияга қўшилмади ва байроқни шарафлаш каби миллий тадбирда қатнашишдан бош тортди?

      • Сизнингча, у донолик ила йўл тутдими?

      Яна қандай вазиятларда бетарафлигимиз синалиши мумкин? ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      ВИДЕО: «Нега Худонинг хизматчилари жасоратли бўлиши керак? Бетараф қолиш» (2:49)

      • Халқаро спорт мусобақаларини томоша қилаётганда, қандай қилиб бетараф қолишимиз мумкин?

      • Сиёсатчиларнинг қарорлари ҳатто шахсан бизга фойда ё зарар келтирганда, қай йўсин бетарафликни сақлай оламиз?

      • Янгиликлар ёки биз мулоқот қилаётган инсонлар бетарафлигимизга қандай таъсир қилиши мумкин?

      Расмлар тўплами: 1. Ғазабга минган одамлар плакатлар кўтариб норозилик билдиряпти. 2. Бир киши спорт ўйинида бақириб, байроқни кўтариб турибди. 3. Ўқувчи қасамёд қилмоқда. 4. Қуролланган аскар. 5. Иккита номзод баҳслашмоқда. 6. Аёл номзод танлаб, белгилаган қоғозини қутига соляпти.

      Масиҳий қайси соҳаларда ҳам ўй-фикрда, ҳам амалда бетарафликни сақлаши лозим?

      БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Нега байроқни шарафламайсиз ва мадҳия куйламайсиз?»

      • Сиз қандай жавоб берардингиз?

      ХУЛОСА

      Масиҳийлар сиёсий масалалар борасида ўй-фикри, сўзи ва хатти-ҳаракатида бетарафликни сақлаш учун жон куйдиради.

      Такрорлаш

      • Инсоний ҳукуматлар олдида қандай бурчга эгамиз?

      • Нега сиёсатга аралашмаймиз?

      • Қандай вазиятларда бетарафлигимиз синалиши мумкин?

      Мақсад

      ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

      Бетараф бўлиб қолиш учун қандай фидойиликка боришимизга тўғри келиши мумкин?

      «Яҳова бизга доим ғамхўрлик қилиб келяпти» 3:14

      Оилалар бетарафлиги синалиши мумкин бўлган вазиятларга қай йўсин олдиндан тайёрлана олади?

      «Оммавий тадбирларда бетарафликни сақланг» 4:25

      Нега ватанни ҳимоя қилиш инсон эга бўлиши мумкин бўлган энг катта шараф эмас?

      «Аллоҳ учун ҳамма нарсанинг имкони бор» 5:19

      Иш масаласида бирор қарор чиқараётиб, «дунёга тегишли» бўлмаслигингизга нима ёрдам беришини билиб олинг.

      «Ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши лозим» («Қўриқчи минораси» 15 март, 2006)

  • Таъқибларда сабр-бардошли бўла оласиз
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
    • 5. Таъқибларга қарамай, Яҳовага топинишда давом этинг

      Яҳовага хизмат қилишга халақит беришганда, ортга чекинмаслик учун жасоратли бўлишимиз керак. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      ВИДЕО: «Таъқибларга қарамай, жасоратли бўлиш» (6:27)

      • Видеодаги мисоллар сизга қай йўсин куч бахш этяпти?

      Ҳаворийлар 5:27–29 ва Ибронийларга 10:24, 25 ни ўқинг. Ҳар бир оятни ўқигандан сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      • Нега ваъзгўйлик фаолиятимиз ёки бирга йиғилишимиз тақиқланганида ҳам Яҳовага топинишда давом этиш муҳим?

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш