Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Ҳаёт ҳадясини қадрланг
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
    • 3. Соғлигингизга ғамхўрлик қилинг

      Яҳовага доим Унинг иродасини бажаришга ваъда берганмиз. Шу боис, бутун умр Унга хизмат қилишни истаймиз. Бу билан Худога танамизни қурбонлик сифатида бағишлаётгандаймиз. Римликларга 12:1, 2 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

      • Соғлигингизга ғамхўрлик қилишга сизни нима ундаши керак?

      • Қайси йўллар орқали бундай қила оласиз?

      Ҳомиладор аёл шифокор билан суҳбатлашяпти.
  • Сувга чўмишга тайёрмисиз?
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
    • 47- дарс. Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётган киши туман анжуманида бир киши сувга чўмаётганини кузатиб турар экан, ўзи ҳам бу қадамни қўйиш ҳақида ўйлаяпти.

      47- ДАРС

      Сувга чўмишга тайёрмисиз?

      Муқаддас Китобни тадқиқ қилиб, Тангри Яҳова ҳақида анча нарсаларни билиб олдингиз. Баъзиларига амал қилиш учун ҳаётингизга ўзгаришлар киритгандирсиз. Лекин ўзингизни Яҳовага бағишлашга ва сувга чўмишга нимадир халақит бераётгандир. Бу дарсда сувга чўмишга халақит берадиган айрим тўсиқларга ва уларни қай йўсин енгишингиз мумкинлигига эътибор қаратамиз.

      1. Сувга чўмишдан аввал қанча билимга эга бўлишингиз керак?

      Сувга чўмиш учун «ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлишингиз» лозим. (1 Тимўтийга 2:4) Бу сувга чўмишдан аввал Муқаддас Китобга оид ҳар бир саволнинг жавобини билишингиз кераклигини англатмайди. Масиҳий анча вақт олдин сувга чўмган бўлса ҳам, билим олишда давом этади. (Колосаликларга 1:9, 10) Бироқ Муқаддас Китоб таълимотлари борасида асосий тушунчаларни билишингиз даркор. Жамоат оқсоқоллари билимингиз етарли ё етарли эмаслигини аниқлашингизга кўмаклашади.

      2. Сувга чўмишдан аввал қандай қадамлар қўйишингиз лозим?

      Сувга чўмишдан аввал «тавба қилиб, Худога қайтишингиз» керак. (Ҳаворийлар 3:19 ни ўқинг.) Бу ўтмишдаги ҳар қандай гуноҳингиздан тавба қилиб, Яҳовадан кечирим сўрашингизни билдиради. Шунингдек, ёмон хулқ-атвордан тўлиқ воз кечиб, Худони мамнун қилиб яшашга қатъий қарор қилишингиз даркор. Бундан ташқари, йиғилишларга қатнаш ва сувга чўммаган ваъзгўй сифатида воизлик хизматида иштирок этиш орқали жамоат билан ҳамкорлик қилишингиз лозим.

      3. Нега қўрқув тўсиқ бўлишига йўл қўймаслигингиз даркор?

      Баъзилар Яҳовага берган ваъдасига мувофиқ яшай олмаслигидан қўрқади. Тўғри, гоҳида хатолар қилиб турасиз. Ҳатто Каломда тилга олинган садоқатли эркагу аёллар хатоларга йўл қўйган. Унутманг, Яҳова топинувчиларидан мукаммалликни кутмайди. (Забур 103:13, 14 ни ўқинг.) Қўлингиздан келганини қилганингизда Яҳова суюнади! У сизга ёрдам беради. Ҳа, Яҳова шунга ишонтиряптики, ҳеч нарса бизни Унинг «севгисидан жудо қилишга қодир эмас». (Римликларга 8:38, 39 ни ўқинг.)

      КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

      Яҳовани яхшироқ таниб-билиш ва Унинг ёрдамини қабул қилиш орқали сувга чўмишингизга тўсқинлик қилаётган қийинчиликларни қандай енгишингиз мумкинлигини билиб олинг.

      Расмлар тўплами: ёш аёл сувга чўмиш учун тўсиқларни енгиб ўтяпти. Бу дарсда келтирилган расмлар.

      4. Яҳовани яхшироқ таниб-билинг

      Бир аёл Яҳованинг Шоҳидлари билан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтяпти.

      Сувга чўмишдан олдин Яҳовани қанчалик яхши билишингиз керак? Яҳова ҳақида билганларингиз сизни Уни севишга ва мамнун қилишга ундаши лозим. ВИДЕОНИ томоша қилинг. Дунё бўйлаб Муқаддас Китобни тадқиқ қилганлар қай йўсин бу мақсадга эришганини билиб олинг. Сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      ВИДЕО: «Сувга чўмиш учун қўйилган қадам» (3:56)

      • Видеодаги баъзиларга сувга чўмиш учун тайёрланишга нима ёрдам берди?

      Римликларга 12:2 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

      • Муқаддас Китобда ҳақиқат ёзилгани ёки Яҳованинг Шоҳидлари ҳақиқатни гапираётгани борасида шубҳаларингиз борми?

      • Агар шундай бўлса, қандай йўл тутишингиз мумкин?

      5. Халақит бериши мумкин бўлган қийинчиликларни енгинг

      Аёл Муқаддас Китобни сумкасига соляпти, онаси эса уни уришяпти.

      Ўзимизни Яҳовага бағишлаб, сувга чўмишга қарор қилганда, барчамиз қийинчиликларга дуч келамиз. Бунинг бир мисолини кўриш учун ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

      ВИДЕО: «Яҳовага бўлган севги тўсиқларни енгади» (5:22)

      • Видеодан кўрганимиздай, Нарангерел Яҳовага хизмат қилиш учун қандай қийинчиликларни енгди?

      • Уларни енгиш учун Яҳовага бўлган севгиси унга қандай ёрдам берди?

      Ҳикматлар 29:25 ва 2 Тимўтийга 1:7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      • Қийинчиликларни енгиш учун қандай қилиб жасоратли бўла оламиз?

      6. Яҳованинг ёрдамига ишонинг

      Ўша аёл кекса бир аёлга ваъз қиляпти. У билан тадқиқ ўтказадиган ваъзгўй хизматда у билан ҳамкорлик қиляпти.

      Яҳова Уни мамнун қилишингизга кўмаклашади. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

      ВИДЕО: «Тангри Яҳова сизга ёрдам беради» (2:50)

      • Видеодан кўрганимиздай, тадқиқ ўтган киши сувга чўмишига нима тўсқинлик қилди?

      • Нима ёрдамида у Яҳовага бўлган ишончини мустаҳкамлади?

      Ишаё 41:10, 13 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      • Ўзингизни Худога бағишлаганда берадиган ваъдага мувофиқ яшай олишингизга нега ишонсангиз бўлади?

      7. Яҳованинг севгиси учун миннатдорлигингизни кучайтиринг

      Аёл ёлғиз ўзи ибодат қиляпти.

      Яҳова сизни қаттиқ яхши кўриши ҳақида қанча кўп фикр юритсангиз, шунча кўп миннатдорлик ҳиссига тўласиз ва Унга абадий хизмат қилиш хоҳишингиз кучаяди. Забур 40:5 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      • Яҳованинг қайси баракалари учун айниқса миннатдорсиз?

      Еремиё пайғамбар Яҳовани ва Унинг хабарини яхши кўрган ҳамда Унинг исми билан аталиш шарафини қадрлаган. У шундай деган: «Сўзларинг менга шодлик келтириб, қалбимни қувонтирди. Мен Сенинг исминг билан аталганман, эй,.. Тангри Яҳова». (Еремиё 15:16) Қуйидаги саволларга жавоб беринг:

      • Нега Яҳованинг Шоҳиди бўлиш ўзгача шараф?

      • Яҳованинг Шоҳиди сифатида сувга чўмишни истайсизми?

      • Бундай қилишингизга нимадир тўсқинлик қиляптими?

      • Сизнингча, бу мақсадга эришиш учун нима қилишингиз керак?

      Ўша аёл сувга чўмяпти.

      БАЪЗИЛАРНИНГ ФИКРИ: «Сувга чўмганимдан кейин ваъдамга мувофиқ яшай олмасликдан қўрқаман».

      • Сиз ҳам ўзингизни шундай ҳис қиляпсизми?

      ХУЛОСА

      Яҳованинг ёрдами билан сувга чўмишингизга халақит бераётган ҳар қандай тўсиқни енга оласиз.

      Такрорлаш

      • Сувга чўмиш учун Муқаддас Китобни қанчалик яхши билишингиз керак?

      • Сувга чўмишдан олдин қандай ўзгаришлар қилишингизга тўғри келиши мумкин?

      • Нега қўрқув тўсиқ бўлишига йўл қўймаслигингиз лозим?

      Мақсад

      ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

      Сувга чўмиш қарорини нима асосида чиқаришингиз кераклигини кўриб чиқинг.

      «Сиз сувга чўмишга тайёрмисиз?» («Қўриқчи минораси» март, 2020)

      Сувга чўмишга халақит берадиган ўзгача қийинчиликларни қандай енгиш мумкинлигига эътибор беринг.

      «Сувга чўмишимга нима тўсқинлик қиляпти?» («Қўриқчи минораси» март, 2019)

      Бир киши сувга чўмиш учун ўзгача қийинчиликларни қандай енгганини томоша қилинг.

      «Нега сувга чўмишни ортга суряпсиз?» 1:10

      Ата исмли киши сувга чўмишга иккиланган. Бу муҳим қадамни қўйишга унга нима ёрдам берганини кўринг.

      «Бунга чиндан ҳам лойиқманми?» 7:21

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш