Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Аллоҳ тўғрисидаги билимга қарши ҳар қандай ғояни қулатинг!
    Қўриқчи минораси (Тадқиқ сони) – 2019 | июнь
    • 1. Мойланган масиҳийларга Павлус қандай огоҳлантириш берган?

      «УЙҒУНЛАШМАНГЛАР»,— деб огоҳлантирган эди ҳаворий Павлус. Хўш, нимага уйғунлашмаслигимиз керак? Павлус шундай деган: «Ушбу замонга уйғунлашманглар». (Рим. 12:2) У мазкур сўзларни биринчи асрдаги масиҳийларга ёзган. Қизиқ, нима учун Павлус Худога бағишланган ва муқаддас руҳ билан мойланган эркагу аёлларга бундай жиддий огоҳлантириш берган? (Рим. 1:7)

      2–3. Қай йўсин Шайтон бизни Яҳовага қарши қайрамоқчи, аммо онгимизда «мустаҳкам қалъалар» каби ўрнашган фикрларни қай йўсин қулата оламиз?

      2 Павлус хавотирда эди. Боиси, баъзи масиҳийлар Шайтоннинг дунёси олға сураётган зарарли фикрлару фалсафанинг таъсирига берилганга ўхшайди. (Эфес. 4:17–19) Бугунги кунда ҳам биз билан худди шундай бўлиши мумкин. Ушбу дунёнинг худоси Шайтон бизни Яҳовага қарши қайраш учун турли усуллардан фойдаланади. Масалан, муҳим аҳамиятга эга бўлишни ёки танилишни истасак, Яҳовадан юз ўгиришимиз учун Шайтон бундан фойдаланади. Бунинг устига, у каби фикр юритишимиз учун ўтмишимиз, маданиятимиз ёки олган таълимимизнинг муайян қирраларидан фойдаланиши мумкин.

  • Аллоҳ тўғрисидаги билимга қарши ҳар қандай ғояни қулатинг!
    Қўриқчи минораси (Тадқиқ сони) – 2019 | июнь
  • Аллоҳ тўғрисидаги билимга қарши ҳар қандай ғояни қулатинг!
    Қўриқчи минораси (Тадқиқ сони) – 2019 | июнь
    • «ОНГИНГИЗНИ ЯНГИЛАНГ»

      4. Ҳақиқатни қабул қилганимизда кўпларимиз қандай ўзгаришлар қилганмиз?

      4 Худонинг Каломидаги ҳақиқатни қабул қилиб, Унга хизмат қилишга қарор қилганингизда, ҳаётингизга қандай ўзгаришлар киритганингизни эсланг. Кўпларимиз қандайдир ёмон ишларни қилмай қўйганмиз. (1 Кор. 6:9–11) Бундай гуноҳлардан қутулиш учун Яҳова бизга ёрдам берганидан жуда миннатдормиз!

      5. Римликларга 12:2 да қандай иккита ҳаракат тўғрисида айтилган?

      5 Аммо ҳеч ҳам бўшашмаслигимиз керак. Гарчи сувга чўмишимиздан аввал содир этган жиддий гуноҳларга қўл урмаётган бўлсак-да, олдинги ишларимизга қайтиш васвасасини туғдирадиган ҳар қандай нарсадан қочишимиз лозим. Буни қандай уддалай оламиз? Павлус: «Ушбу замонга уйғунлашманглар... онгингизни янгилаб, ўзингизни ўзгартиринглар»,— деб ёзган. (Рим. 12:2) Бу иккита ҳаракатни талаб қилади. Биринчидан, ушбу замонга «уйғунлашмаслигимиз» ёки унинг таъсирига берилмаслигимиз даркор. Иккинчидан, онгимизни янгилаб «ўзгаришимиз» лозим.

      Ўзгаришми ёки шунчаки кўрсатишми?

      Соқоли ўсган ва сочлари тўзиган ёш йигит ва соқоли олинган ва тоза кийинган ўша-ўша йигит

      Римликларга 12:2 да «ўзгартириш» деб таржима қилинган юнонча сўз шакл ўзгаришини ёки умуман янги нарсага айланишни билдиради. Капалак қуртининг капалакка айланишини мисол қилса бўлади. Бу ич-ичимиздан ўзгаришни, яъни табиатимизу ўй-фикрларимизни ўзгартиришни англатади. Бундан фарқли равишда, 2 Коринфликларга 11:13–15 да «қилиб кўрсатиш» деб таржима қилинган юнонча сўз шунчаки ташқи ўзгаришни, яъни юзаки ўзгаришлар қилишни билдиради.

      6. Исонинг Матто 12:43–45 да келтирилган сўзларидан қандай сабоқ оляпмиз?

      6 Павлус назарда тутган ўзгариш шунчаки юзаки ўзгаришдан кўпроқ нарсани англатади. У вужудимизнинг ҳар бир заррасига таъсир қилади. («Ўзгаришми ёки шунчаки кўрсатишми?» номли рамкага қаранг.) Онгимизни янгилашимиз, яъни ич-ичимиздаги фикрлар, ҳис-туйғулар ва мойилликларни ўзгартиришимиз керак. Шундай экан, барчамиз ўзимизга қуйидаги саволни беришимиз лозим: «Масиҳий бўлиш учун қилаётган ҳаракатларим фақатгина юзакими ёки чиндан ҳам масиҳий бўлишга интиляпманми?» Бу саволга қандай жавоб беришимиз муҳимдир. Матто 12:43–45 да (ўқинг) Исо нима қилишимиз кераклигини таъкидлаган. Мазкур сўзлар ортида муҳим ҳақиқат ётибди: ёмон фикрлардан соқит бўлишнинг ўзи етарли эмас; уларнинг ўрнини Худога маъқул бўлган фикрлар билан тўлдиришимиз лозим.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш