Зарбангизни оқилона йўналтиринг
1. Ҳаворий Павлус нимада зўр ўрнак кўрсатган?
1 Ҳаворий Павлус қуйидагича ёзган: «Мен мақсадсиз чопмаяпман. Ҳавога ургандай бефойда зарба бермаяпман» (1 Кор. 9:26). Ҳа, Павлус маънавий мақсадлар сари интилиб, хизматини яхшироқ бажаришга ҳаракат қилган. Биз ҳам хизматимизда «зарбаларимизни», яъни ҳаракатларимизни оқилона йўналтириб, кўпроқ савоб ишлар қилишни хоҳлаймиз. Хўш, бунга қандай эришса бўлади?
2. Ваъз қилиш учун вақт ва жойни танлаётиб, Павлус ҳамда биринчи асрдаги бошқа воизларга қандай тақлид қилишимиз мумкин?
2 Одамлар бор жойга боринг. Павлус ва биринчи асрдаги бошқа воизлар одамлар бор жойда ваъзгўйлик қилишарди (Ҳавор. 5:42; 16:13; 17:17). Агар ҳудудимиздаги одамлар кечки пайтда уйда бўлишса, демак бу, уйма-уй хизмат қилиш учун қулай вақтдир. Масалан, саҳар эрталаб ва оқшомга яқин одамлар ишга кетишаётганда ёки ишдан қайтишаётганда, бекатларда ваъз қилиб кўрмайсизми? Ёхуд бозор ва дўконлар бўлган жойда одам кўп бўлиши мумкин. Демак, бундай пайтларда айнан кўчада шоҳидлик бериш самара келтиради.
3. Ҳудудни айланиб ўтаётиб, қандай қилиб зарбаларимизни оқилона йўналтиришимиз мумкин?
3 Ҳудудни оқилона тарзда айланиб ўтиш. Ҳудудни айланиб чиққанимизда ҳам зарбаларимизни эҳтиёткорлик билан йўналтиришимиз керак. Мисол учун, бундай жойларга жуда катта гуруҳ билан бормаслик керак. Сабаби бу гуруҳни тартибга солиш ва иш беришга кўп вақт кетади. Яхшиси бу гуруҳни бўлишдир. Худди шундай маҳалла-кўйларда ваъз қилганимизда ҳам ҳудудни тезда айланиб ўтсак бўлади. Шунингдек, унча катта бўлмаган гуруҳ машинада ҳудудни айланиб ўтса, кўпроқ одамлар билан суҳбат қуриш имкониятига эга бўлиши мумкин. Қолаверса, йўлга кетадиган вақтни тежаш учун, уйимизга яқин бўлган ҳудудни олсак бўладими?
4. Муваффақиятли «одам овчилари» бўлишимизга нима ёрдам беради?
4 Ҳазрати Исо воизларни «одам овчилари» билан солиштирган (Марк 1:17). Масалан, овчи шунчаки айлангани чиқмайди, унинг муайян бир мақсади бўлади. Шундай экан, тажрибали овчи овини топиш учун муайян бир вақтни ва жойни тахмин қилиб, ўша ерга борганда имилламасдан ов қилишни бошлайди. Ҳа, улар донолик билан ҳаракатларини йўналтиришади. Биз ҳам хизматимизда улар каби ишчан бўлишимиз мумкин (Иброн. 6:11).