Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • ijwbq 121-мақола
  • Бош фаришта Микоил ким?

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Бош фаришта Микоил ким?
  • Муқаддас Китобга асосланган жавоблар
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Муқаддас Китоб асосида жавоб
  • Бош фаришта Микоил ким ўзи?
    Муқаддас Китоб таълимотлари
  • Исо билан фаришта Микоил битта шахсми?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2010
Муқаддас Китобга асосланган жавоблар
ijwbq 121-мақола
Бош фаришта Микоил фаришталар қўшини билан

Бош фаришта Микоил ким?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

Баъзи динларда Микоилни «авлиё Микоил» деб аташади. Бу исм «Худога ўхшаш ким бор?» деган маънони англатади.a (Дониёр 12:1; Ваҳий 12:7) Микоил ўз исмининг маъносига мувофиқ тарзда йўл тутиб, Худонинг бошқарувини ҳимоялайди ва Унинг душманларига қарши жанг қилади. Афтидан, бу исм Исога у ер юзига келишидан аввал ва ер юзидаги хизматини тамомлаганидан кейин берилган. Масалан, Микоил Мусонинг ўлимидан кейин Шайтон билан баҳслашган ва бир фариштага Худонинг хабарини Дониёр пайғамбарга етказишга кўмаклашган. (Дониёр 10:13, 21; Яҳудо 9)

Нима учун Исони бош фаришта деб ҳисоблаш мумкинлигини кўриб чиқинг.

  • Микоил — «бош фаришта»дир. (Яҳудо 9) Асл матндан «бош фаришта» деб ўгирилган сўз Муқаддас Китобнинг фақатгина иккита оятида учрайди. Мазкур иккала вазиятда ҳам бу сўзлар бирликда ишлатилган бўлиб, фақат битта фаришта бу унвонга эга эканини кўрсатяпти. Оятларнинг бирида тирилган Ҳазратимиз Исо «бош фариштанинг овози билан буйруқ бериб,.. осмондан тушади» деб айтилган. (1 Салоникаликларга 4:16) Исо бош фариштанинг овози билан осмондан тушади, чунки у бош фаришта Микоилнинг ўзидир.

  • Микоил фаришталар қўшинини бошқаради. «Микоил ўз фаришталари билан аждаҳога [Шайтонга] қарши жанг қилган. (Ваҳий 12:7) Микоил самода катта ҳокимиятга эга, шунинг учун ҳам у «бош саркардалардан бири» ва «буюк саркарда» деб номланган. (Дониёр 10:13, 21; 12:1) Ушбу унвонлар шуни кўрсатяптики, Микоил, илоҳиётшунос Дэйвид Он айтганидек, «фаришталар қўшинининг бош қўмондонидир».

    Муқаддас Китобда фаришталар қўшини устидан ҳокимиятга эга бўлган яна бир шахснинг исми ҳақида эслатиб ўтилган. У ерда: «Ҳазрати Исо ўзининг қудратли фаришталари билан осмондан ошкор бўлганда ёнаётган ўт ичида келиб, ўч олади»,— деб айтилган. (2 Салоникаликларга 1:7, 8; Матто 16:27) Исо осмонга кўтарилганидан кейин Аллоҳ унга фаришталарни, ҳокимияту кучларни бўйсундирган. (1 Бутрус 3:21, 22) Худо муқаддас фаришталар устидан Исо ва Микоилни рақобатчи қўмондонлар сифатида тайинлаши мантиққа зид. Аксинча, «Исо билан Микоил битта шахсга ишора қилади», деб хулоса чиқариш тўғрироқ бўларди.

  • Мисли кўрилмаган «мусибатли кунлар» пайтида Микоил кўтарилади. (Дониёр 12:1) Дониёр китобида «кўтарилади» феъли кўпинча Шоҳ муайян ишни кўзлаб ҳаракатга тушишини тасвирлаш учун ишлатилган. (Дониёр 11:2–4, 21) «Худонинг Каломи» бўлмиш Исо Масиҳ «Шоҳаншоҳ» сифатида муайян чоралар кўради, яъни Худонинг барча душманларини йўқ қилади ва Унинг халқини ҳимоялайди. (Ваҳий 19:11–16) У буни «дунё пайдо бўлганидан бери ҳали бўлмаган буюк мусибат» пайтида амалга оширади. (Матто 24:21, 42)

a Муқаддас Китобдаги бошқа қаҳрамонларнинг ҳам бир нечта исми бўлган. Масалан, Ёқубнинг иккинчи исми Исроил, Бутрусники Симун, Таддейники эса Яҳудо бўлган. (Ибтидо 49:1, 2; Матто 10:2, 3; Марк 3:18; Ҳаворийлар 1:13)

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш