Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w10 15.5. 24–28-саҳ.
  • Биродарлар, руҳ даласига экиб, маънан улғайинг!

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Биродарлар, руҳ даласига экиб, маънан улғайинг!
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2010
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Хайрли ишларда ғайрат кўрсатинг!
  • Фидойилик руҳи талаб этилади
  • Илойим, хизмат қилиш хоҳиши сўнмасин!
  • Оиладаги уринишлар
  • Илгариги масъулиятга яна эга бўла оласизми?
  • Шароитингизни тўғри баҳоланг
  • Жамоат хизматкорларининг бебаҳо хизмати
    Яҳованинг иродасини бажараётган ташкилот
  • Бошқаларни масъулиятни олишга ўргатинг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2011
  • Биродарлар, жамоат хизматкори бўлишга интиляпсизми?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Биродарлар, жамоат оқсоқоли бўлишга интиляпсизми?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2010
w10 15.5. 24–28-саҳ.

Биродарлар, руҳ даласига экиб, маънан улғайинг!

Руҳ даласига уруғ экса, Руҳдан абадий ҳаёт ўриб олади. ГАЛАТ. 6:8

1, 2. Исонинг қайси башорати айнан бизнинг давримизда амалга ошмоқда?

ТАРИХДА бошқа ҳеч қачон такрорланмайдиган ажойиб фаолиятда қатнашиш шарафига эгамиз! Исо Масиҳнинг қуйидаги башорати айнан бизнинг давримизда амалга ошмоқда: «Ҳосил мўл, бироқ юмушчилар оз». Лекин, Устозимиз: «Ўз ҳосилингни йиғиб-терадиган юмушчилар юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар»,— дея ибодат қилишни насиҳат берган (Мат. 9:37, 38). Дарҳақиқат, 2009- хизмат йилида бутун дунё бўйлаб Яҳова Шоҳидларининг жамоатлари 2 031 дан 105 298 гача ошди. Ҳар куни камида 757 та киши сувга чўмди!

2 Бундай ўсиш, Худонинг сурувини боқиб, ғамхўрлик қиладиган чўпонларга катта эҳтиёж борлигини кўрсатяпти (Эфес. 4:11). Мана неча йиллар бўляптики, Яҳова Ўз халқига таълим бериш учун қобилиятли эркакларни тайинлаяпти. Шубҳасизки, Яҳова бундан буён ҳам бу ишга Ўз баракасини беради! Михо пайғамбар башорат қилганидек, охирзамонда Худонинг халқига йўлбошчилик қиладиган оқсоқоллар бўлади (Михо 5:5).

3. «Руҳ даласига уруғ экиш» нимани англатади?

3 Айтайлик, сиз сувга чўмган биродарсиз. Шарафли вазифаларга эга бўлиб, уларни бажаришга сизга нима ёрдам бериши мумкин? Авваламбор, «руҳ даласига уруғ эксангиз» бунга эриша оласиз (Галат. 6:8). Шу тариқа, Худонинг муқаддас руҳи сизнинг ҳаётингизга таъсир қилишига йўл қўйиб берасиз. Шунинг учун, нафс даласига уруғ экишдан йироқлашинг. Масалан, кўнгилхушлик ва ўйин-кулгилар хизматингизни кенгайтиришга халақит бермаслиги керак. Худонинг барча хизматчилари, айниқса жамоатда шарафли вазифаларни бажаришга интилаётган ака-укаларимиз «руҳ даласига уруғ» экишлари лозим. Гап шундаки, жамоат хизматкорлари ва оқсоқолларнинг тайинланишида ҳозир катта эҳтиёж бор. Ушбу мақола айнан шу биродарларимизга қаратилган. Шундай экан, азиз ака-укаларимиз, илтимос келтирилган маслаҳатлар борасида жиддий ўйлаб кўринг.

Хайрли ишларда ғайрат кўрсатинг!

4, 5. а) Сувга чўмган биродар қандай масъулиятли вазифаларга интилиши керак? б) Қандай қилиб шарафли топшириқларга эришиш мумкин?

4 Албатта, ҳеч бир биродарни ўз-ўзидан нозир қилиб тайинлашмайди. У «хайрли ишларда» ғайрат кўрсатиши зарур (1 Тим. 3:1). Шунингдек, у имондошларининг эҳтиёжларига ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилади (Ишаё 32:1, 2 ўқинг)a. Боз устига, бундай биродарлар беғараз ниятда ўзгаларнинг фойдасини ўйлаб, яхшилик қилишга интилишади.

5 Жамоат хизматкори ва оқсоқол бўлишга уринаётган ака-укаларимиз Муқаддас Китоб меъёрларига мос келиши муҳим (1 Тим. 3:1–10, 12, 13; Титус. 1:5–9). Бордию сиз сувга чўмган биродар бўлсангиз, унда мана шу саволлар борасида фикр юритинг: «Хизматда фаол иштирок этяпманми? Бошқалар билан ваъзгўйликда ҳамкорлик қиляпманми? Имондошларимдан ҳол-аҳвол сўраб, уларга ёрдам беряпманми? Бошқалар мени, Худонинг Каломини қунт билан ўрганадиган одам деб билишадими? Шарҳ беришда маҳоратим ошяптими? Оқсоқоллар менга топширган вазифаларни астойдил бажаришга жон куйдиряпманми?» (2 Тим. 4:5). Ушбу саволларга жиддий ёндашиш ўта муҳим.

6. Шарафли вазифаларга эга бўлишга нима ёрдам беради?

6 Шарафли вазифаларга эга бўлишда шунингдек, Аллоҳнинг муқаддас руҳи катта ёрдам беради (Эфес. 3:16). Жамоат хизматкори ёки оқсоқоллар тайинланишида энг аввало уларнинг маънавийлиги эътиборга олинади. Хўш, қандай қилиб маънан улғайса бўлар экан? Бунинг бир усули, «Руҳ амри билан яшаш» ва яхши-яхши фазилатларни ривожлантиришдир (Галат. 5:16, 22, 23). Шу каби хислатлар намоён бўлиши учун эса топшириқларни пухта бажариб, берилган маслаҳатга мувофиқ йўл тутиш даркор. Шундагина, муваффақиятингизга ҳамма гувоҳ бўлиши мумкин (1 Тим. 4:15).

Фидойилик руҳи талаб этилади

7. Бошқаларга хизмат қилиш ўз ичига нимани олади?

7 Бошқаларга хизмат қилиш учун кўп уринишлар ва фидойилик керак. Нега деганда, оқсоқоллар Худонинг сурувини боқишда заҳмат чекишларига тўғри келади. Ҳаворий Павлус ҳам зиммасидаги масъулият қанчалик жиддий эканини яхши тушунган. Шу боис у, Коринфдаги имондошларига қуйидагиларни айтган: «Мен сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларга бўлган чексиз муҳаббатимни сезишингиз учун чуқур қайғу ва юрак изтироби ичида ҳамда тўхтовсиз кўз ёшлари билан ёздим» (2 Кор. 2:4). Чиндан ҳам Павлус имондошлари учун жонини беришга ҳам тайёр эди.

8, 9. Ўзгаларга ғамхўрлик қилган эркакларнинг мисолларини келтиринг.

8 Яҳованинг халқига ғамхўрлик қилишни истаган эркак кишилар, фидойилик руҳини акс эттиришга доимо тайёр бўлишлари лозим. Мисол учун, Нуҳ пайғамбар оила аъзоларига: «Боринглар кемани қуринглар-да, кейин мени чақирасизлар»,— деб айтганми? Ёки бўлмаса Мусо пайғамбар, Миср қуллигида бўлган исроилликларга: «Сизларни Қизил денгиз олдида кутиб тураман, сизлар эса энг зўр йўлни танлаб келинглар»,— деганми? Ёшуа-чи: «Ерихо деворлари қулаганда, менга хабар берарсизлар»,— деб айтганини тасаввур қила оласизми? Ҳа, Ишаё пайғамбар ҳам: «Ана у! Уни юборгин!» — дея айтмаган (Ишаё 6:8).

9 Энг зўр ўрнак биз учун Ҳазрати Исодир. Чунки, у ҳамиша муқаддас руҳ амри билан яшарди. У одамзодни гуноҳдан озод қилиш учун ҳатто ер юзига келишга тайёр бўлган (Юҳан. 3:16). Исонинг фидойилиги бизни ҳам шу каби хизмат қилишга ундамаяптими?! Худонинг сурувига Исо қанчалар жон куйдиргани тўғрисида фикр юритиб, битта биродаримиз шундай бўлишди: «Исо Бутрусга: “Қўйларимни боқ”,— деб айтганлари менга жудаям қаттиқ таъсир қилади. Биласизми, бир-иккита ширин сўз ёки бирон бир арзимас иш кимнингдир кўнглини тоғдек кўтариши мумкин. Қадрдон имондошларимга ғамхўрлик қилиш, мен учун катта бахт!» (Юҳан. 21:16).

10. Масъулиятли биродарларимизни Исога эргашишга нима ундаяпти?

10 Аллоҳнинг сурувини боқадиган масъулиятли биродарларимиз Исонинг: «Мен сизга ором бераман»,— деган гапларига қўшилиб, ундан ўрнак олишади (Мат. 11:28). Худога бўлган садоқат ва имондошларга нисбатан севги, бундай ака-укаларимизни ўзини аямай, хайрли ишлар қилишга рағбатлантиради. Кимгадир масъулиятли вазифалар топширилмаган бўлса-чи? Бундай биродаримиз имондошларига хизмат қилиш истагини ривожлантира оладими?

Илойим, хизмат қилиш хоҳиши сўнмасин!

11. Хизмат қилиш истагини қандай қилиб ўстирса бўлади?

11 Агар, сиз талабларга мос келмаётганингизни билсангиз, унда муқаддас руҳ сўраб ибодат қилишни канда қилманг (Луқо 11:13). Яҳованинг мадади билан ҳар қандай шубҳаларни енга оласиз. Зеро, Эгамизнинг руҳи биродарларимизни хизмат қилишга ундайди ва муқаддас хизматни адо этишга куч бағишлайди (Филип. 2:13; 4:13). Шунинг учун, Яҳовадан ёрдам сўраб, жамоатдаги топшириқларни бажариш хоҳишини ўстиринг (Забур 24:4, 5 ўқинг).

12. Топшириқларни бажариш учун биродарларимизга ким донолик беради?

12 Тўғри, жамоатдаги вазифаларни бажариш баъзида осон эмас. Шунинг учун, айримлар буни эътиборга олиб, масъулиятли вазифалардан қўрқишади. Бошқалар эса, жамоатдаги топшириқларни бажаришга кучим етмайди деб ўйлашади. Мабодо шундай бўлса, эҳтимол Муқаддас Китоб ва адабиётларимизни тадқиқ қилишга кўпроқ вақт ажратиш керакдир. Ўзингиздан шундай сўраб кўринг: «Худонинг Каломини ўрганишга етарлича вақт ажратяпманми? Донолик сўраб, ибодат қиляпманми?» Исонинг шогирди Ёқуб қуйидагича маслаҳат берган: «Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради» (Ёқб. 1:5). Сиз ҳам бу сўзлар ҳақли эканига қўшиласизми? Масалан, Сулаймоннинг ибодатига жавобан Аллоҳ унга «донишмандлик ва ақл-идрок ато қилиб», оқ-қорани ажратишга қобилиятли қилган (3 Шоҳ. 3:7–14). Албатта, шоҳ Сулаймоннинг вазияти ўзгача эди. Шундай бўлса-да, сурувни яхши боқиш учун жамоатдаги масъулиятли биродарларимизга Худонинг Ўзи донолик беришида аминмиз (Ҳик. 2:6).

13, 14. а) Исонинг севгиси Павлусга қандай таъсир қилган? б) Масиҳнинг муҳаббати бизни нимага ундаяпти?

13 Бошқаларга хизмат қилиш истаги пайдо бўлишининг яна бир усули, Яҳова ва Унинг Ўғли биз учун қилган ишлари борасида мулоҳаза юритишдир. Келинг, мисол тариқасида 2 Коринфликларга 5:14, 15- оятларини кўриб чиқайлик (ўқинг). Қизиқ, қандай қилиб «Масиҳнинг севгиси бизни қамраб олиши» мумкин? Исо, Худонинг иродасига бўйсуниб, биз учун ўз жонини фидо қилди. Шубҳасизки, унинг севгиси барчамизни миннатдор бўлишга ундайди. Исонинг севгиси Павлусга ҳам қаттиқ таъсир қилган. Натижада у, фидойилик руҳи билан жамоатдагилар ва ташқаридагилар учун хизмат қилишга интиларди.

14 Дарҳақиқат Устозимизнинг севгиси борасида мулоҳаза юритиш, бизни миннатдор бўлишга ундайди. Бунинг натижасида «нафс даласига уруғ экишдан», яъни ўз манфаатимизни кўзлаб яшашдан эҳтиёт бўламиз. Бундан ташқари, доимо Худонинг иродаси пайидан бўлишга интиламиз. Шунингдек, биродарларимизга бўлган севги барчамизни уларга «хизмат қилишга» чорлайди (Галатияликларга 5:13 ўқинг). Ўзимизни камтарин тутсак, бир-биримизни ҳурмат қилиб, имондошларимизнинг манфаатини кўзлаш биз учун қийин бўлмайди. Шубҳасизки, орамизга совуқчилик соладиган Шайтонга ҳеч биримиз ўхшашни хоҳламаймиз! (Ваҳ. 12:10).

Оиладаги уринишлар

15, 16. Жамоат хизматкори ёки оқсоқолларни оила аъзолари қандай қўллаб-қувватлашлари мумкин?

15 Агар биродар уйланган бўлса, оила аъзолари билан қандай муносабатда бўлгани, жамоат хизматкори ёки оқсоқол бўлиб тайинланишида муҳим ўринга эгадир. Ҳа, биродарнинг маънавийлиги ҳамда оила аъзолари орасидаги муносабат, у шарафли вазифаларга лойиқ эканлигини кўрсатади. Оила боши ва ота сифатида вазифаларни яхши бажараётган бўлса, жамоатда ҳам имондошларига жон куйдириб хизмат қила олади (1 Тимўтийга 3:4, 5, 12 ўқинг).

16 Яҳовага, бир-бири билан ҳамкорлик қилаётган оила аъзоларини кўриш жуда ёқади (Иброн. 6:10). «Уйини яхши бошқарадиган» биродар, жамоат ишлари ҳамда оиладаги вазифаларни бажаришда мувозанатли бўлади. Шунинг учун, жамоат хизматкори ёки оқсоқол хотини ва болалари билан биргаликда ҳар ҳафта Муқаддас Китобни тадқиқ қилиши жуда муҳимдир. Боз устига, биродар оила аъзолари билан воизлик хизматида ҳамкорлик қилиши даркор. Ўз навбатида уйидагилар ҳам, оила бошини қўллаб-қувватлашлари даркор.

Илгариги масъулиятга яна эга бўла оласизми?

17, 18. а) Жамоатдаги масъулиятдан четлантирилган биродар нима қилиши керак? б) Илгари жамоат хизматкори ёки оқсоқол бўлган ака-укаларимиз қанақа нуқтаи назарга эга бўлиши даркор?

17 Эҳтимол, сиз қанчондир жамоат хизматкори ёки оқсоқол бўлиб хизмат қилгандирсиз. Ҳозир эса, бу вазифаларни бажармаяпсиз. Лекин бу, сиз Яҳовани севмаётганингизни англатмайди. Шубҳасизки, Эгамизнинг Ўзи ҳам сизга ғамхўрлик қилиб келяпти (1 Бутр. 5:6, 7). Балким сиз, ҳаётингизга бирон бир ўзгариш киритишингиз керакдир? Унда камчилигингиз устидан ишлаб, Худодан мадад сўранг ва бошқаларга гина-кудурат сақламанг. Донолик билан иш тутиб, ижобий фикрлашга ҳаракат қилинг. Кўп йиллар давомида оқсоқол бўлган, бироқ кейинчалик бу масъулиятдан четлантирилган биродар шундай деб бўлишди: «Нима бўлишдан қатъи назар мен йиғилишлару воизлик хизматини қолдирмасликка ҳамда Муқаддас Китобни ўқишга ҳаракат қилардим. Мен сабр-бардошли бўлишни ўргандим. Чунки яна оқсоқол бўлиб тайинланишга эҳтимол бир ёки икки йил керак бўлишини тушунардим. Бироқ етти йилдан сўнг мени оқсоқол қилиб тайинлашди. Бу вақт мобайнида эса мен тушкунликка тушмасдан, фақат олдинга қарашга интилардим».

18 Агар сизнинг ҳам вазиятингиз шунга ўхшаш бўлса, хафа бўлманг. Ундан кўра, Яҳова хизматингизга барака бераётгани ҳамда оила аъзоларингизни қўллаб-қувватлаётгани ҳақида фикр юритинг. Оиладаги муносабатларингизни мустаҳкамланг, касалларни йўқлаб боринг, хафаҳол юрганларга далда беринг. Энг асосийси эса, сиз Яҳованинг исмини эълон этиб, Уни улуғлашдек катта шарафга эга эканингизни унутмангb (Заб. 144:1, 2; Ишаё 43:10–12).

Шароитингизни тўғри баҳоланг

19, 20. а) Барча биродарлар нимага чорланяпти? б) Келаси мақолада нима ҳақда гап боради?

19 Дарҳақиқат, бугунги кунда жамоат хизматкорлари ва оқсоқоларда катта эҳтиёж бор. Шу боис, биз барча биродарларимизни ўз шароитларини қайта кўриб чиқишга ундаймиз. Шундай экан, қуйидаги саволга виждонан жавоб беринг: «Жамоат хизматкори ёки оқсоқол бўлиб хизмат қилишимга нима тўсқинлик қиляпти?» Ушбу жиддий масалада тўғри қарор қабул қилишингиз учун Худодан муқаддас руҳ сўранг.

20 Чиндан ҳам, бундай фидокор ака-укаларимизнинг хизматидан жамоатнинг барча аъзолари катта фойда олишади. Агар бошқаларга астойдил хизмат қилишга тайёр бўлсак, чексиз хурсандчиликни ҳис қилиб, руҳ даласига уруғ эккан бўламиз. Кейинги мақолада эса, муқаддас руҳни ранжитмаслик ҳақида гап боради. Хўш, қандай қилиб биз бундан қочишимиз мумкин?

[Изоҳлар]

a Ишаё 32:1, 2: «Шоҳ солиҳлик билан ҳукмронлик қилади, ҳукмдорлар адолат билан бошқаради. Ҳар бир одам шамолдан асрайдиган паноҳдай бўлади, бўрондан сақлайдиган бошпана каби бўлади. Улар саҳродаги сув ўзанига ўхшайди, ташна ердаги улкан қоянинг соясидай бўлади».

b «Қўриқчи минораси»нинг 2009- йил 15- август сонидаги 30–32- саҳ. қ.

Илтимос жавоб беринг

• Қайси башорат бизнинг давримизда амалга ошмоқда?

• Фидойилик руҳига эга бўлиш нимани англатади?

• Бошқаларга хизмат қилиш истагини қандай ривожлантирса бўлади?

• Шарафли вазифаларга интилаётган биродарларга оила аъзолари қандай ёрдам бериши мумкин?

[25- саҳифадаги расмлар]

Маънан улғайиш учун нима қилса бўлади?

    Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш