Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • g20 № 1 14–15-саҳ.
  • Стрессдан холи ҳаёт кечиришнинг иложи бор

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Стрессдан холи ҳаёт кечиришнинг иложи бор
  • Уйғонинг! – 2020
  • Ўхшаш маълумот
  • Мундарижа
    Уйғонинг! – 2020
  • Худо Шоҳлигининг бошқаруви остида «тинчлик-осойишталик бўлади»
    Уйғонинг! – 2019
  • Стрессни қандай қилиб енгса бўлади?
    Уйғонинг! – 2020
  • Худонинг Шоҳлиги. У нега Исо пайғамбар учун муҳим бўлган?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2014
Кўпроқ маълумот топинг
Уйғонинг! – 2020
g20 № 1 14–15-саҳ.
Ота ва ўғли океан тўлқинларидан завқ оляпти, она ва қизлари эса соҳилда туриб уларни томоша қилишяпти.

СТРЕССДАН ОЗОД БЎЛИШ

Стрессдан холи ҳаёт кечиришнинг иложи бор

Муқаддас Китоб тақдим этаётган донолик ортиқча стрессдан қочишимизга ёрдам беради. Албатта ўз кучимиз билан стрессдан бутунлай қутула олмаймиз. Бироқ бу Яратувчимизнинг қўлидан келади. У ҳаттоки бунда бизга ёрдам бериш учун бир шахсни тайинлаган. Бу Исо Масиҳдир. У ер юзида бўлганида кўплаб мўъжизалар яратган. Яқинда эса у дунё миқёсида бундан-да ажойиб ишларни амалга оширади. Масалан:

ЕР ЮЗИДА БЎЛГАНИДА КЎРСАТГАНИДАЙ, ИСО КАСАЛЛАРГА ШИФО БЕРАДИ.

«Унинг олдига ҳар хил касалликлардан азоб чекаётганларнинг... барини олиб келишарди ва Исо уларга шифо берарди». (МАТТО 4:24)

ИСО БАРЧАНИ УЙ-ЖОЙ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАЙДИ.

«Улар [Масиҳнинг бошқаруви остидагилар] уйлар қуриб, бу уйларда яшайди, узумзорлар барпо этиб, ҳосилидан ейди. Улар қурган уйларда ўзгалар яшамайди, улар эккан нарсаларни бошқалар емайди». (ИШАЁ 65:21, 22)

ИСОНИНГ БОШҚАРУВИ БУТУН ДУНЁГА ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИК КЕЛТИРАДИ.

«У шоҳлик қилган даврда адолат гуллаб-яшнайди, ой бор экан, ҳамма ерда тинчлик-осойишталик бўлади. Денгиздан денгизга қадар, Фуротдан ернинг чеккаларига қадар у ҳукмронлик қилади... Душманлари тупроқ ялайди». (ЗАБУР 72:7–9)

ИСО АДОЛАТСИЗЛИККА ЧЕК ҚЎЯДИ.

«Хокисор ва камбағалга жони ачийди, фақирнинг ҳаётини сақлаб қолади. Жабр-зулмдан уларни халос қилади». (ЗАБУР 72:13, 14)

ИСО ҲАТТО АЗОБ-УҚУБАТ ВА ЎЛИМНИ ҲАМ ЙЎҚ ҚИЛАДИ.

«Ўлим, мотам, фарёд ва оғриқ бошқа бўлмайди». (ВАҲИЙ 21:4)

«НИҲОЯТДА ОҒИР ВАҚТЛАР»

Бугунги кунда дунё аҳолиси ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ стресс, хавотир, қайғу ва оғриқни ҳис қиляпти. (Муҳаммад Юнус, Гэллап институтининг бош муҳаррири)

Нега стресс шунчалик кенг тарқалган? Муқаддас Китобда бу саволга оқилона жавоб бор. Тимўтийга йўлланган иккинчи мактуб 3- боб, 1- оятда: «Охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади»,— дейилган. Бу сўзларнинг давомида тушунтирилишича, одамларга хос иллатлар стресс шунчалик кенг тарқалишига сабаб бўляпти. Ушбу иллатларга очкўзлик, мағрурлик, диндаги иккиюзламачилик, шафқатсизлик, оилада меҳр етишмаслиги ва ўзини тута билмаслик киради. (2 Тимўтийга 3:2–5) Исо Масиҳ Худо Шоҳлигининг, яъни самовий ҳукуматнинг Шоҳи сифатида бутун ер юзи устидан бошқара бошлаганида охирзамон ўз якунига етади. (Дониёр 2:44)

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш