Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w08 1.7. 18–21-саҳ.
  • Қизиқувчанлик ажойиб фазилатдир

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Қизиқувчанлик ажойиб фазилатдир
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2008
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Эҳтиёткорлик ва мувозанат
  • Яққол мисол
  • Ўрганиб чиқишга арзийди
  • Қизиқувчанлигингиз сўнмасин!
  • Худо тўғрисида ҳақиқат
    Муқаддас Китоб таълимотлари
  • Сизни бахтли келажак кутмоқда
    Абадий ҳаётга олиб борувчи билим
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2008
w08 1.7. 18–21-саҳ.

Қизиқувчанлик ажойиб фазилатдир

«Инсон — саволлар бериб турадиган зотдир. Дунёга келишимиз биланоқ саволлар бера бошлаймиз... Шуни айтиб ўтиш жоизки, одамзод тарихи — инсонлар ифодалаган саволу жавобларнинг тарихидир». Октавио Пас, мексикалик шоир.

ОШПАЗНИ янги таомлар ўйлаб чиқаришга нима ундайди? Ёки тадқиқотчи узоқ сафарларга чиқишига нима сабаб бўлади? Нима учун болажонларнинг саволлари тугамайди? Ҳамма гап қизиқувчанликдадир.

Сиз ҳақингизда эса нима дейиш мумкин? Янги ғоялар сизни ўзига жалб қиладими? Сизни ташвишга солган саволларга жавоблар излайсизми? Мисол учун ҳаёт қандай пайдо бўлди, нимага дунёга келдик, Худо ўзи борми, деган саволлар наҳот сизни қизиқтирмаса? Ҳа, кўпчилигимизни бундай саволлар ёшликдан қизиқтиради. Нима учун ва қандай қилиб, деган саволлар бизни тинч қўймайди. Агарда бизни бирон нарса қизиқтираётган бўлса, бу ҳақда кўпроқ билиб олишга интиламиз. Шу йўсин, қизиқувчанлик — ажойиб фазилатдир. Бироқ баъзида бу, қийинчилик ва ҳатто бахтсизликларга олиб келади.

Эҳтиёткорлик ва мувозанат

Дарҳақиқат, қизиқувчанлик хавф туғдириши ҳеч гап эмас. Масалан, боланинг гугурт билан ўйнаши аянчли оқибатлар келтириши мумкин. Бошқа томондан эса қизиқувчанлик бизни билим олишга ва теварак-атрофдаги нарсаларни ўрганиб чиқишга ундайди. Аммо бу, диққат-эътиборимизни жалб қилган ҳар нарса билан қизиқиш керак деганими?

Ҳар қандай билим фойдали эмас. Масалан порнография, фол очиш, мазҳаб ва эксремистик гуруҳларнинг таълимотлари билан қизиқиш, аянчли оқибатларга олиб келади. Шу сабабли: «Беҳуда иш-ҳаракатларга қаратма кўзим»,— дея Аллоҳга илтижо қилган сано бастакоридек йўл тутиш оқилона бўларди (Забур 118:37).

Гарчи ҳар бир билим яққол зарар келтирмаса-да, лекин кўпларидан ҳеч қандай фойда ҳам йўқ. Мисол учун киноюлдуз ва машҳур кишиларнинг шахсий ҳаётидан хабардор бўлиш ёхуд спорт командаларнинг ва ўйинчиларнинг рейтингини билиш ёки охирги техник жиҳозлар ва янги чиққан машиналар билан қизиқиш наҳот ҳаёт-мамот масаласи бўлса?! Хуллас, кўпчилигимизга бундай саволларда мутахассис бўлиш шарт эмас.

Яққол мисол

Қизиқувчанлик кашфиёт қилишга ҳам чорлайди. Мана бир мисол. XIX асрда яшаган Александр Гумбольдт исмли немис табиатшуноси ва сайёҳи Жанубий Американинг ғарбий қирғоқлари ёнида битта оқимни кашф этган. Ва бу оқим унинг номи билан аталган.

Кунларнинг бирида, Гумбольдт қуйидаги сўзларни айтган: «Европаликлар камдан-кам бўлган олис ерларга боришни ёшлигимдан орзу қилардим». Унинг айтишича, бундай истакни «ақли билимга чанқоқ бўлганда» ҳис қилди. 29 ёшида у, Марказий ва Жанубий Америка бўйлаб ўтадиган ва давомийлиги беш йил бўлган экспедициянинг иштирокчиси бўлди. Ушбу сафарда тўплаган коллекцияларини 30 жилдли асарида умумлаштирди.

Гумбольдтни ҳамма нарса шу жумладан денгиз ҳарорати, у ерда сузадиган балиқлар ва йўлда учрайдиган ўсимликлар қизиқтирар эди. Шунингдек, у тоғларга кўтариларди, дарё ва денгизларни ўрганиб чиқарди. Унинг изланишлари замонавий илм-фаннинг баъзи соҳаларига асос солди. Бунинг ҳаммаси оддий қизиқувчанликдан бошланган бўлиб, билимга чанқоқлик ҳисси уни бутун умр тарк этмасди. Америкалик ёзувчи Ралф Уолдо Эмерсон айтганидек: «Гумбольдт каби ажойиб кишилар, инсон ақли ва имкониятлари нималарга қодир эканини тасдиқлаш учун дунёга келишади».

Ўрганиб чиқишга арзийди

Албаттаки, ҳар кимсанинг ҳам шароити жаҳон бўйлаб саёҳат қилишга ёки фанга ўз ҳиссасини қўшишга йўл қўймайди. Бироқ барча билимлардан устун турадиган ва уларга эга бўлишга арзийдиган билимлар мажмуи мавжуд. Аллоҳга ибодат қилаётиб, Исо алайҳиссалом айнан шу билимларни назарда тутган: «Абадий ҳаёт эса Сени — танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир» (Юҳанно 17:3).

Ҳақ Тангри Таоло Яҳова ва Унинг азизи бўлмиш Исо Масиҳ тўғрисидаги билим, қизиқувчан инсон учун энг керакли билимдир. Мақоланинг бошида келтирилган муҳим саволларни эслайлик. Уларга яна қуйидагиларни қўшса бўлади: нега дунё азоб-уқубатларга тўлиб тошган? Ер сайёраси омон қоладими? Нега Худованд ер ва одамзодни йўқ қилмаслигига ишончимиз комил бўлиши мумкин? Бу саволларга жавоблар олиб, биз нафақат қизиқувчанлигимизни қондирамиз, балки Ҳазрати Исо айтганидек абадий ҳаётга ҳам эришамиз. Нимага бунда шубҳаланмаслигимиз лозим?

Зеро Муқаддас Китоб — Аллоҳнинг Каломидир. Инжилда бу ҳақда қуйидагича айтилган: «Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир. Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади» (2 Тимўтийга 3:16, 17).

Ҳақиқатан ҳам Муқаддас Китобда, бизни ҳар қандай яхши ишга қобил қиладиган билимлар бор. Муқаддас Ёзувлар барча нарсага Худонинг нуқтаи назари билан қарашга кўмаклашади. Зотан Эгамиз беқиёс билим ва ҳикматга тўладир. Бу ҳақда Ишаё пайғамбар айтганларки, осмон ердан қанчалик юқори бўлса, шунчалик Аллоҳнинг йўллари одамларникидан юқоридир. Чунки Унинг фикрлари бизникидан анча фарқ қилади (Ишаё 55:8, 9).

Худонинг нуқтаи назарини ва қонун-қоидаларини билиб олишни хоҳлармидингиз? Улар ҳақда Аллоҳнинг Каломида нима баён этилганини билиш сизга қизиқми? Тангри Таоло яқинда азобларни қандай бартараф этиши тўғрисида билишни ва итоаткор инсонлар учун тайёрлаган баракаларни кўришни истайсизми? Забурда қуйидаги сўзларни ўқиймиз: «Худованддан лаззат олиб кўринг-чи, У қанчалик мурувватли экан! Бахтли Ундан паноҳ топган одам!» (Забур 33:9).

Кўзи очилган одамга нур таъсир қилганидек, Аллоҳ Каломидаги ҳақиқатнинг таъсири ҳам шундай. Худонинг бир хизматчиси шундай ёзган: «Оҳ, Худонинг саховату ҳикмати ҳамда билимининг чуқурлигини қаранг! Унинг ҳукмларига кимнинг ақли етар, йўлларини ким текшириб чиқар экан?» (Римликларга 11:33). Шундай қилиб, абадий яшаб ҳам Аллоҳнинг нуқтаи назарини билишни давом этамиз! Шул боис мангу ҳаёт асло зерикарли бўлмайди, чунки биз доимо янги нарсаларни билиб оламиз.

Қизиқувчанлигингиз сўнмасин!

Албатта, ҳаммамиз ҳам таниқли саёҳатчи ё ихтирочи бўла олмаймиз. Ҳаётимиз қисқа бўлгани учун минг истасак ҳам, барибир ҳамма нарсани англаб етмаймиз. Бироқ қизиқувчанлик фазилати сўнишига йўл қўйманг. Илойим, билимга чанқоқлик — меҳрибон Аллоҳимизнинг инъоми — ҳеч ҳам сўнмасин!

Ушбу ажойиб инъомни қадрлаб, Худонинг Каломини тушунишга интилинг. Бу сизга қувонч бахш этади ва ҳаётингиз мазмунли бўлади. Муқаддас Китобга биноан: «Худо айтгани бўйича ҳамма нарса ўз вақтида содир бўлади. Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади, лекин Худо бошидан охиригача қилган ишларни инсон тушуна олмайди» (Воиз 3:11).

[21- саҳифадаги рамка ва расмлар]

Хабарингиз борми?

• Колумб ва Магеллан саёҳат қилишларидан асрлар илгари, Муқаддас Китобда ер япалоқ эмас, шарсимон деб айтилган. Ишаё 40:22

• Космонавтлар ер юзини кўришларидан аввал, Аллоҳнинг Каломида у ҳеч нарсага илинмагани тўғрисида ёзилган. Аюб 26:7

• Гарвей Вильям инглиз врачи қон айланиш ҳақидаги таълимотни яратганидан тахминан 2 500 йил олдин, Муқаддас Китобда юрак ҳақида ҳаёт манбаи дея баён этилган. Ҳикматлар 4:23

• Сайёрамизда яшашга имкон берадиган табиатдаги сув айланиш жараёни тўғрисида қарийб 3 000 йил илгари Худонинг Каломида содда ва тушунарли тарзда айтилган. Воиз 1:7

Наҳот, одамлар кашф этган илмий ҳақиқатлар Муқаддас Китобда анча йиллар олдин ёзилгани сизни ҳайратда қолдирмаса?! Ҳақиқатан ҳам Аллоҳ Каломи ҳаёт учун керакли билимларнинг битмас-туганмас манбаи ва сиз бунга ўзингиз амин бўлишингиз мумкин.

[19- саҳифадаги расм]

Александр Гумбольдт

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш