Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w11 15.7. 24–28-саҳ.
  • Худонинг фароғати нима дегани?

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Худонинг фароғати нима дегани?
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2011
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Яҳова ҳозир ҳам ишларидан тинганми?
  • «Улар каби итоатсизлик йўлига тушиб қолмайлик»
  • «Улар фароғатимга киришмайди»
  • Худонинг фароғатига баъзилар кира олишмайди
  • Бугунги кунда Аллоҳнинг фароғатига кириш
  • Ишлашнинг ва дам олишнинг «ўз вақти бор»
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2019
  • Ўқувчиларнинг саволлари
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2016
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2011
w11 15.7. 24–28-саҳ.

Худонинг фароғати нима дегани?

Худонинг халқи учун ҳали ҳам худди Шаббат кунидай, фароғат қилиш имконияти бор. ИБРОН. 4:9

1, 2. Ибтидо 2:3 га биноан қандай хулоса қилсак бўлади ва қанақа саволлар юзага келмоқда?

ИБТИДО китобининг биринчи бобидан, Тангри одамлар яшаши учун ер юзини рамзий олти кун мобайнида тайёрлаганини билиб оляпмиз. Ҳар бир давр «кеч кириб, тонг отди», деган сўзлар билан якунланган (Ибт. 1:5, 8, 13, 19, 23, 31). Бироқ, еттинчи кун борасида Муқаддас Китобда шундай ёзилган: «Худо еттинчи куни барча яратиш ишларидан тингани учун, бу кунни муборак қилиб, муқаддас, деб бошқа кунлардан ажратди» (Ибт. 2:3).

2 «Тинган» деган сўзга эътибор беринг. Еттинчи кун, яъни Худо ишлардан тинган «кун», мил. авв. 1513- йилда Мусо Ибтидо китобини ёзганида ҳам давом этаётган эди. Хўш, бу кун ҳалигача давом этяптими? Ундай бўлса, биз ҳам унга кира оламизми? Бу саволларнинг жавоби биз учун ўта муҳим.

Яҳова ҳозир ҳам ишларидан тинганми?

3. Юҳанно 5:16, 17 даги Исонинг сўзлари, еттинчи кун биринчи асрда ҳам давом этганига қандай ишора қиляпти?

3 Иккита далилни кўриб чиқиб, еттинчи кун милодий биринчи асргача давом этган деган хулосага келамиз. Биринчидан, Исо таъқиб қилувчиларга айтган сўзларини кўриб чиқайлик. Зеро улар, Шаббат кунида шифо берганини меҳнат қилиш билан тенглаштириб, уни танқид қилишган. Исо уларга шундай деган: «Отам ҳанузгача меҳнат қилиб келяпти, мен ҳам меҳнат қиляпман» (Юҳан. 5:16, 17). Нимага диққат қаратса бўлади? Исо Шаббат кунида иш қилишда айбланган эди. У: «Отам ҳанузгача меҳнат қилиб келяпти»,— деб жавоб берган. Бошқача қилиб айтганда, Исо таъқиб қилувчиларга қуйидагича деган: «Мен Отам билан бирга ўша-ўша ишни бажаряпмиз. Отам минг йиллар давом этган Шаббат кунида меҳнат қилган экан, унда мен ҳам ҳатто Шаббат кунида меҳнат қилишим мумкин». Исонинг сўзларига биноан еттинчи кун, яъни Худо ер юзидаги яратиш ишларидан тинган кун Исонинг даврида ҳали давом этаётган эди. Бироқ, Тангри инсонларга ва ерга тегишли мақсадини амалга ошириш учун меҳнат қилаётгандиa.

4. Павлус унинг даврида ҳам еттинчи кун давом этгани тўғрисида қандай далил келтирган?

4 Иккинчи далилни ҳаворий Павлус келтирган эди. Аллоҳнинг фароғати борасида Ибтидо 2:2 даги сўзларга асосланиб, у: «Биз эса имонга эга бўлганимиз учун Унинг фароғатига кирамиз»,— деб айтган (Иброн. 4:3, 4, 6, 9). Демак, Павлуснинг пайтида ҳам еттинчи кун давом этган. Бироқ, бу кун қачон тугаган?

5. Еттинчи куннинг мақсади нимадан иборат ва у қачон тўлиқ бажарилади?

5 Ушбу саволга жавоб бериш учун еттинчи куннинг мақсадини ёдга олишимиз лозим. Бу ҳақда Ибтидо 2:3 да шундай деб ёзилган: «Худо еттинчи... кунни муборак қилиб, муқаддас, деб бошқа кунлардан ажратди». Бу кун муқаддас, яъни Яҳова Ўз мақсадини якунига етказиш учун алоҳида ажратган кун эди. Унинг мақсади, ер юзи итоаткор эркак ва аёллар билан тўлиб, улар ерга ғамхўрлик қилишлари ва унда яшашларидан иборат эди (Ибт. 1:28). Бу мақсадни амалга ошириш учун Тангри Яҳова ҳам, «Шаббат кунида нима қилиш-қилмаслик кераклигини айтадиган» Исо Масиҳ ҳам «ҳанузгача меҳнат қилиб келишяпти» (Мат. 12:8). Худонинг фароғат куни, Унинг мақсади тўлиқ бажарилмагунига қадар, яъни Масиҳнинг Минг йиллик бошқаруви якунланмагунча давом этади.

«Улар каби итоатсизлик йўлига тушиб қолмайлик»

6. Қайси мисоллар биз учун огоҳлантириш сифатида бўла олади ва улардан қандай сабоқ олишимиз мумкин?

6 Худонинг мақсади Одамато ва Момоҳавога яққол тушунтирилган эди, лекин улар унга мувофиқ йўл тутишмаган. Ҳа, Одамато билан Момоҳаво итоатсизлик қилган илк инсон жуфтлиги бўлишган. Улардан сўнг миллионлаб бошқа одамлар шундай йўл тутишган. Ҳатто Аллоҳнинг танланган Исроил халқи ҳам итоатсизлик қилган. Павлус биринчи асрдаги масиҳийларни, уларнинг айримлари исроилликлар каби тузоққа тушишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. У шундай деб ёзган: «Бизлардан ҳеч ким улар каби итоатсизлик йўлига тушиб қолмаслик учун, қўлимиздан келганича бу фароғатга киришга интилайлик» (Иброн. 4:11). Эътибор беринг, Павлуснинг айтишича Худонинг фароғатига киришга тўсқинлик қиладиган нарса итоатсизлик экан. Бу биз учун нимани англатади? Агар Аллоҳнинг мақсадига қайсидир жиҳатдан қарши чиқсак, Унинг фароғатига кира олмаслик хавфи туғиладими? Шубҳасизки, бу саволнинг жавоби биз учун ўта муҳим ва буни кейинчалик кўриб чиқамиз. Келинг, исроилликларнинг ёмон намунаси устидан мулоҳаза юритиб, Тангрининг фароғатига кириш ҳақида кўпроқ билиб олайлик.

«Улар фароғатимга киришмайди»

7. Исроилликларни Миср қуллигидан қутқарганида, Яҳова нимани ёдда тутган ва улардан нимани кутган?

7 Яҳова мил. авв. 1513- йили Исроил халқига нисбатан Ўз мақсадини Мусо пайғамбарга ошкор этди. У қуйидагиларни айтди: «Мен халқимни Мисрликларнинг зулмидан қутқаргани келдим. Мен уларни Мисрдан олиб чиқиб, кенг, унумдор, сут ва асал оқиб ётган юртга олиб боргани келдим» (Чиқ. 3:8). Яҳова, исроилликларни «мисрликларнинг зулмидан» озод этишини уларнинг бобокалони Иброҳимга ваъда қилган. Бу, Аллоҳ уларни Ўз халқи сифатида тан олишдан иборат бўлган мақсади эди (Ибт. 22:17). Худо Исроил халқига Таврот қонунини бериши, улар Аллоҳ билан дўстона муносабатларга эга бўлишига имкон яратди (Ишаё 48:17, 18). Тангри исроилликларга шундай деган: «Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир» (Чиқ. 19:5, 6). Демак, исроилликларнинг Худо билан дўстона муносабатларга эга бўлиш шарафи Унинг амрларига итоат этишга боғлиқ эди.

8. Агар исроилликлар Худога итоатли бўлишганда, ҳаёти қандай бўларди?

8 Исроилликлар Худога қулоқ солганларида, ҳаётлари қандай бўлиши ҳақида бир ўйлаб кўринг. Яҳова уларнинг далаларига, узумзорларига ва чорва молларига барака ёғдирган бўларди. Душманлари ҳам ҳеч қандай зиён етказа олишмасди (3 Шоҳлар 10:23–27 ни ўқинг). Ҳатто Масиҳ ер юзига келганида, исроилликлар римликларнинг зулми остида эмас, мустақил халқ бўлиш имкониятига эга эди. Яҳова, исроилликлар қўшни халқлар учун намунали шоҳлик бўлишини, Унга итоат қилганлар маънавий ва жисмоний баракаларга эга бўлишини ҳар бир киши тушуниб олишини истаган.

9, 10. а) Нега исроилликларнинг Мисрга қайтиш истаги жиддий муаммо бўлган? б) Исроилликларнинг Мисрга қайтиши топинишига қандай таъсир қилиши мумкин эди?

9 Исроилликлар ажойиб шарафга эга бўлишган, яъни Яҳованинг мақсадига мувофиқ йўл тутишлари мумкин эди. Натижада нафақат ўзлари, балки ер юзидаги барча оилалар ҳам баракалар олишарди (Ибт. 22:18). Бироқ, исёнкор авлод Тангрининг бошқаруви остида бўлган намунали шоҳликка унча қизиқиш кўрсатмади. Шу сабабли улар ҳатто Мисрга қайтамиз деб туриб олишди (Саҳрода 14:2–4 ни ўқинг). Улар Мисрга қайтишганда, Исроил халқини намунали шоҳлик қилишдан иборат Худонинг мақсадини олға сурган бўлишармиди? Албатта йўқ. Агар исроилликлар, уларни асирга олган бутпарастларнинг ҳимояси остида бўлишганда, Таврот қонунига асло риоя қила олишмасди ва Яҳова гуноҳларни кечириш учун ўрнатган тадбирдан фойда кўра олишмасди. Улар нақадар калтабин бўлишган! Шу туфайли, Яҳова ушбу исёнчиларга қуйидагиларни айтгани ажабланарли эмас: «Мен бу авлоддан нафратланиб, шундай деганман: “Уларнинг қалби доим йўлдан адашади ва Менинг йўлларимни улар билишмайди”. Шу боис ғазаб билан онт ичиб: “Улар фароғатимга киришмайди”,— дедим» (Иброн. 3:10, 11; Заб. 94:10, 11).

10 Мисрга қайтмоқчи бўлишганда, исроилликлар олган баракаларнинг қадрига етмай, у ерда ўсадиган порей пиёзи, оддий пиёз ва саримсоқларни афзал кўриб ўжарлик қилишди (Саҳ. 11:5). Ношукур Эсов сингари, бу исёнчилар қимматбаҳо маънавий меросни мазали таомга алмаштиришни афзал топишди (Ибт. 25:30–32; Иброн. 12:16).

11. Мусонинг давридаги исроилликларнинг хиёнати Аллоҳнинг мақсадига қандай таъсир қилган?

11 Мисрни тарк этган исроилликларнинг хиёнатига қарамай, Яҳова Ўз мақсадини бажариш учун сабр-тоқат ила «меҳнат қилиб», диққатини кейинги авлодга қаратди. Бу янги авлоднинг аъзолари уларнинг ота-боболарига қараганда, итоатлироқ бўлишди. Яҳованинг амрига мувофиқ, улар ваъда қилинган ерга кириб, уни забт эта бошлашди. Ёшуа 24:31 да қуйидагича ёзилган: «Ёшуа бутун умри давомида Исроил халқи Эгамизга хизмат қилди. Ёшуадан кейин қолган, Эгамиз Исроил халқи учун қилган ҳамма ишларни кўрган бошқа оқсоқолларнинг ҳаёти давомида ҳам Исроил халқи Эгамизга хизмат қилди».

12. Худонинг фароғат кунига кириш имконияти борлигини қаердан биламиз?

12 Бу итоатли авлод аста-секин вафот эта бошлади, кейинги авлод эса «Эгамизни тан олмади, Унинг Исроил халқи учун қилган буюк ишларини билмади». Оқибатда «Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди, улар Баал деган худонинг тасвирларига сиғина бошлашди» (Ҳак. 2:10, 11). Ваъда қилинган ер улар учун ҳақиқий «фароғат жойига» айланмади. Улар итоатсизлиги дастидан Тангри билан дўстона муносабатларга эга бўла олишмади. Павлус кейинги воқеалар тўғрисида шундай деб ёзган: «Борди-ю, Ёшуа уларни фароғат жойига олиб борганида, Аллоҳ бошқа бир кун ҳақида айтмас эди. Хуллас, Худонинг халқи учун ҳали ҳам худди Шаббат кунидай, фароғат қилиш имконияти бор» (Иброн. 4:8, 9). Бу ерда Павлус «Худонинг халқи» деб масиҳийларга ишора қилган. Демак, масиҳийлар Тангрининг фароғатига киришлари мумкинми? Шубҳасизки, ҳам яҳудийлар, ҳам ўзга халқ вакиллари кира олишади.

Худонинг фароғатига баъзилар кира олишмайди

13, 14. а) Мусонинг даврида Таврот қонунига риоя қилиш ва Худонинг фароғатига кириш ўртасида қандай боғлиқлик бор эди? б) Биринчи асрда-чи?

13 Павлус иброний масиҳийларга ёзганда, ораларидаги айримлар Худонинг мақсади олға сурилишига ҳисса қўшишмаётганидан ташвишланган (Ибронийларга 4:1 ни ўқинг). Нима учун? Бу, Таврот қонунига амал қилиш билан боғлиқ масала эди. Тахминан 1 500- йил давомида Худонинг мақсади бўйича яшашни истаган ҳар бир исроиллик ўша қонунга амал қиларди. Бироқ, Исонинг ўлимидан сўнг Таврот қонуни бекор қилинди. Айрим масиҳийлар буни тушунмай, Тавротнинг баъзи бир амрларини бажариш керак деб туриб олишдиb.

14 Тавротга амал қилишга интилаётган масиҳийларга Павлус, Исонинг олий руҳонийлиги, янги аҳд ва рамзий маъбад Масиҳдан олдин бўлганлардан улуғроқ эканини тушунтирган (Иброн. 7:26–28; 8:7–10; 9:11, 12). Таврот қонунига биноан ҳар ҳафта Шаббатга амал қилинганини ёдда тутган ҳолда Павлус Яҳованинг фароғат кунига кириш шарафи тўғрисида шундай деб ёзган: «Худонинг халқи учун ҳали ҳам худди Шаббат кунидай, фароғат қилиш имконияти бор. Худди Аллоҳ Ўз ишларидан тинганидай, Унинг фароғатига кирган киши ҳам ўз ишларидан тинади» (Иброн. 4:8–10). Бу иброний масиҳийлар Таврот қонунига амал қилиб, Яҳованинг марҳаматига эришиш мумкин деган фикрдан қутулишди. Зеро мил. 33- йили Ҳосил байрамида Аллоҳ хайрихоҳлигини Исо Масиҳга ишонганларга кўрсатган.

15. Агар Худонинг фароғатига кирмоқчи бўлсак, нега итоаткорлик муҳим?

15 Мусонинг давридаги исроилликлар нима учун ваъда қилинган юртга кира олишмади? Итоатсизлик туфайли. Нега Павлуснинг замонидаги айрим масиҳийлар Худонинг фароғатига кира олишмади? Итоатсизлик дастидан. Улар, Яҳова халқидан энди Унга бошқача тарзда топинишни ва Таврот қонунига риоя қилмасликни истаётганини тушунишмади.

Бугунги кунда Аллоҳнинг фароғатига кириш

16, 17. а) Бугунги кунда Худонинг фароғатига кириш нимани англатади? б) Келаси мақолада нимани муҳокама қиламиз?

16 Бугунги кунда айрим масиҳийлар нажот топиш учун Таврот қонунининг баъзи амрларига риоя қилиш керак деб таъкидлашади. Павлус эфесликларга аниқ қилиб, қуйидагиларни айтган: «Айнан бу иноят асосида, сизлар имон орқали қутқарилгансизлар. Бу ҳам сизнинг ютуғингиз эмас, балки Худонинг туҳфасидир. Яна, ишларингиз эвазига ҳам эмас, буни бирор инсон мақтанишига баҳона бўлмаслиги учун айтяпман» (Эфес. 2:8, 9). Демак, масиҳийлар Худонинг фароғатига қай йўсин киришлари мумкин? Яҳова ер юзига оид мақсадини улуғвор тарзда амалга ошириш учун еттинчи кунни, яъни фароғат кунини ажратиб қўйган. Агар Яҳовага бўйсуниб ташкилоти билан ҳамкорлик қилсак, Унинг фароғатига киришимиз мумкин.

17 Бошқа томондан, агар мустақил равишда йўл тутишни танлаб, ишончли ва ақлли хизматкор тақдим этаётган Муқаддас Китобга асосланган маслаҳатни назарга илмасак, Худонинг олға босаётган мақсадига зид йўл тутган бўламиз. Бу, Яҳова билан бўлган дўстона муносабатларимизни хавф остига солади. Келаси мақолада, Аллоҳнинг халқига таъсир қиладиган айрим вазиятларни кўриб чиқамиз. Шунингдек, итоатли ёки мустақил бўлишга қарор қилиш Худонинг фароғатига киришга қандай таъсир қилишини муҳокама қиламиз.

[Изоҳлар]

a Руҳонийлар ва левилар маъбад билан боғлиқ ишларни Шаббат кунида бажаришса-да, «айбдор бўлишмасди». Худонинг улуғ рамзий маъбадидаги олий руҳоний сифатида Исо, Шаббат кунини бузишдан қўрқмай, тайинланган илоҳий вазифани бажарган (Мат. 12:5, 6).

b Иброний масиҳийлар Покланиш куни учун мўлжалланган тадбирларга милодий 33- йил Ҳосил байрамидан кейин ҳам амал қилишган. Бу Исонинг қурбонлигига ҳурматсизлик эди. Лекин айрим иброний масиҳийлар Таврот қонунига алоқадор бошқа урф-одатларга ёпишиб олишганди (Галат. 4:9–11).

Мулоҳаза учун саволлар

• Худо қайси мақсадда еттинчи кунда тинган?

• Бугун ҳам еттинчи кун давом этаётганини қаердан биламиз?

• Мусо давридаги исроилликларга ва биринчи асрдаги масиҳийларга Худонинг фароғатига киришга нима тўсқинлик қилган?

• Бугун Аллоҳнинг фароғатига кириш нимани англатади?

[27- саҳифадаги матн парчаси]

Яҳовага бўйсуниб ташкилоти билан ҳамкорлик қилсак, Унинг фароғатига киришимиз мумкин

[26- ва 27- саҳифадаги расмлар]

Худонинг халқи Унинг фароғатига кириш учун нима қилишдан тинмаслиги керак?

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш