Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • wt 3- боб 23–31-саҳ.
  • Худо Каломини маҳкам тутинглар

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Худо Каломини маҳкам тутинглар
  • Танҳо Ҳақ Худога Топининг
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Бошқаларга Муқаддас Китобни қадрлашга ёрдам беринг
  • Муқаддас Китобни ўқиш муҳим
  • Муқаддас Китобни ўқишдан мақсад
  • Ғайрат билан ўқинг
    Воизлик мактаби
  • Худонинг Каломидан завқ олинг
    Воизлик мактаби
  • Қай йўсин Муқаддас Китобни ўқишдан кўпроқ фойда олишингиз мумкин?
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
  • Муқаддас Китобдан қандай фойда оламан? 3-қисм. Каломни ўқишдан имкон борича кўпроқ фойда олинг
    Ёшларнинг саволлари
Танҳо Ҳақ Худога Топининг
wt 3- боб 23–31-саҳ.

Учинчи боб

Худо Каломини маҳкам тутинглар

1. а) Қандай қилиб қадимги исроилликлар Худо сўзларининг ҳақлигига амин бўлишди? б) Нима сабабдан бу бизда қизиқиш уйғотади?

«СИЗЛАР эса бутун қалбингиз билан ва бутун жонингиз билан биласизки, Яҳова сиз ҳақингизда айтган ҳамма эзгу сўзларидан бирортаси пучга чиқмади. Сиз учун ҳаммаси амалга ошди» (Ёшуа 23:14-16, ЯДТ). Ёшуа бу сўзларни, исроилликлар ваъда қилинган юртга жойлашганидан сўнг, Исроил оқсоқолларига айтган эди. Ҳа, Яҳованинг ваъдалари тўлиқ бажарилди. Муқаддас Китобдаги бу каби ҳикоялар «умидимизда маҳкам туришимизга» ёрдам беради (Римликларга 15:4).

2. а) Муқаддас Китоб «илоҳий илҳом билан ёзилган» дегани нимани билдиради? б) Муқаддас Китоб илоҳий илҳом билан ёзилгани ҳақида билиш, бизга қандай масъулият юклайди?

2 Гарчи Муқаддас Китобни тахминан 40 киши ёзган бўлса-да, унинг Муаллифи Яҳовадир. Бу, Худонинг Ўзи бутун китобнинг ёзилишида бош бўлиб келганини англатадими? Албатта. У Ўзининг қудратли муқаддас руҳи, яъни фаол қуввати орқали бундай қилди. Бу ҳақда ҳаворий Павлус: «Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган... шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади»,— деб ёзган. Бунга амин бўлган инсонлар, Муқаддас Китобда ёзилганини эътиборга олиб, унинг таълимотларига мувофиқ яшамоқдалар (2-Тимўтийга 3:16, 17; 1-Салоникаликларга 2:13).

Бошқаларга Муқаддас Китобни қадрлашга ёрдам беринг

3. Муқаддас Китоб — Худонинг Каломи эканлигига амин бўлмаган одамларга ёрдам беришнинг энг яхши усули қандай?

3 Биз суҳбатлашаётган аксарият одамлар, Муқаддас Китоб, яъни Таврот, Забур ва Инжил — Худонинг Каломи эканлигига амин эмаслар. Уларга қандай ёрдам бериш мумкин? Энг яхши усули — Муқаддас Китобнинг ўзидан очиб кўрсатишдир. «Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир... юракнинг хаёлу ниятларини фош қилади» (Ибронийларга 4:12). «Худонинг каломи» шунчаки тарихий маълумот эмас, балки бизнинг вақтимизга жуда тегишлидир! Муқаддас Китобдаги ваъдалар бажарилиш арафасида турибди. Муқаддас Китоб хабари, бизнинг сўзларимизга қараганда, инсоннинг қалбига кучлироқ таъсир қилади.

4. Муқаддас Китобдаги қайси ҳақиқатларнинг тушунтириб берилиши, инсонларнинг бу китобга нисбатан муносабатини ўзгартира олади ва нима учун?

4 Кўплар Муқаддас Китобда Худонинг исмини кўришганида, уларда бу китобни чуқурроқ тадқиқ қилиш истаги уйғонди. Бошқалар эса Муқаддас Китобдан ҳаётнинг мазмуни ҳақида, нима сабабдан Худо азоб-уқубатларга йўл қўяётганлиги ҳамда ердаги жаннатда абадий яшашдан иборат бўлган умид тўғрисида билишганида, уни ўрганишга қарор қилишди. Инсонларни ёвуз руҳлар безовта қилишига диний урф-одатлар сабаб бўлган мамлакатларда эса, бу ҳақда Муқаддас Китобдан тушунчага эга бўлиб, ундан қутулиш йўлини билиши натижасида, бу китобга қизиқиш ортган. Нима учун бу каби маълумот самимий инсонларни жалб қилади? Чунки Муқаддас Китоб, ҳаёт учун муҳим бўлган масалалар ечимининг ягона манбаидир (Забур 118:130).

5. а) Одамнинг Муқаддас Китобга ишонмаслигининг сабаби нимада бўлиши мумкин? б) Бундай одамларга қандай қилиб ёрдам беришимиз мумкин?

5 Аммо одам, Муқаддас Китобга ишонмайман, деса-чи? Бу билан гапни тугатишимиз керакми? Йўқ, агар инсон мантиқан фикрлашни хоҳласа, суҳбатни давом эттирамиз. Балки у Муқаддас Китобни христиан оламининг китоби деб ҳисоблаётгандир. Христиан оламининг иккиюзламачилиги, сиёсатга аралашиши ҳамда доим пул тиланиши, Муқаддас Китобга нисбатан салбий муносабатнинг сабаби бўлиши мумкин. Унга ҳам шу нарса таъсир қилганми, деб сўраб кўриш мумкин. Христиан оламида содир этилаётган ишларни Муқаддас Китоб қоралаётгани тўғрисида тушунтириб, христианлар билан масиҳчилар ўртасидаги фарқни кўрсатсак, бу унда қизиқиш уйғотиши мумкин (Михо 3:11, 12; Матто 15:7-9; Ёқуб 4:4).

6. а) Муқаддас Китоб Худонинг Каломи эканлигига сизга нима аминлик беряпти? б) Муқаддас Китоб ҳақиқатан ҳам Худонинг Каломи эканлигини одамлар тушунишлари учун яна қандай далиллар келтириш мумкин?

6 Айримларга Муқаддас Китоб Худонинг илҳоми билан ёзилганлиги ҳақидаги далиллар таъсир кўрсатиши мумкин. Муқаддас Китоб, Яҳова Худодан эканлигига сизга нима аминлик берган? Муқаддас Китобнинг ўзи ҳақида айтганларими? Ёки инсондан эмаслигини исботлаб турувчи, Муқаддас Китобнинг келажак тўғрисидаги батафсил башоратларими? (2-Бутрус 1:20, 21). Ёки бўлмаса, Муқаддас Китобни тахминан 1 600 йил давомида қарийб 40 киши ёзган бўлса-да, унинг матнининг уйғунлигими? Ёки ўша даврнинг китобларидан фарқ қилиб, илмий жиҳатдан аниқлигими? Балки ёзувчиларининг самимийлигидир? Ёки уни йўқ қилиш уринишларига қарамай, сақланиб қолганлигими? Сиз учун аминлик берган нарса, бошқаларни ҳам ишонтириши мумкин.a

Муқаддас Китобни ўқиш муҳим

7, 8. а) Муқаддас Китоб бизга нима учун берилган? б) Муқаддас Китобни мустақил равишда ўқишдан ташқари яна нимага муҳтожмиз? в) Қандай қилиб сиз Яҳованинг ниятлари ҳақида тўғри тушунчага эга бўлдингиз?

7 Муқаддас Китобга ишонишларида бошқаларга ёрдам беришнинг ўзи етарли эмас, ўзимиз уни мунтазам ўқишга вақт ажратишимиз керак. Сиз буни уддалай оляпсизми? Муқаддас Китоб бутун китоблар орасида энг муҳимидир. Албатта бу, уни уйда ўқиб ўтиришдан бўлак бизга ҳеч нарса керак эмаслигини англатмайди. Муқаддас Китоб бизни бошқалардан ажралмасликка чақиради. Энди ҳамма саволларимизга ўзимиз жавоб топа оламиз, деб ҳам ўйламаслигимиз керак. Идрокли масиҳчи шахсий тадқиқотнинг ҳам, худди шундай Худо халқининг йиғилишларида мунтазам иштирок этишнинг ҳам муҳимлигини тушунади (Ҳикматлар 18:1; Ибронийларга 10:24, 25).

8 Келинг, бу борада Ишаё пайғамбарнинг китобини ўқиб турган ҳабашистонлик бир амалдор билан бўлган воқеани кўриб чиқайлик. Фариштанинг йўл-йўриғи бўйича, инжил воизи Филип бу амалдордан: «Ўқиётганингни тушуняпсанми?» — деб сўради. Ҳабаш тавозе ила: «Менга йўл-йўриқ кўрсатувчи бўлмаса, қандай тушуна оламан?» — деди. У Филипдан Ёзувнинг бу оятини тушунтириб беришини илтимос қилди. Филипнинг бу башоратни талқин қилиб бера олгани, у Муқаддас Китобни мустақил равишда ўқигани учун эмас эди. Балки у Худонинг ердаги ташкилотига боғлиқлигидан далолат берарди. Шу сабабли Филип, Худонинг ташкилоти орқали олган билимлари билан бўлишиб, ҳабашга ёрдам бера олди (Ҳаворийлар 6:5, 6; 8:5, 26-35). Худди шундай бугун ҳам, ҳеч ким ўзича Яҳованинг ниятлари ҳақида тўғри тушунчага эриша олмайди. Ҳаммамиз Яҳова ердаги ташкилоти орқали меҳр-муҳаббат билан ҳавола қилаётган ёрдамига муҳтожмиз.

9. Муқаддас Китобни ўқишнинг қайси жадвали бизга катта фойда келтиради?

9 Муқаддас Китобни тушунишда ёрдам бериш учун, Яҳованинг ташкилоти Муқаддас Китобга асосланган адабиётларни нашр этмоқда. Бундан ташқари, дунё бўйлаб Яҳова Шоҳидларининг жамоатларида ўтказиладиган илоҳий хизмат Мактабининг Муқаддас Китобни ўқиш жадвалига эгамиз. Муқаддас Китобни шахсан тадқиқ қилиш ҳам катта фойда келтиради (Забур 1:1-3; 18:8, 9). Муқаддас Китобни мунтазам ўқишга астойдил ҳаракат қилинг. У ерда ёзилганларни тўлиқ тушуна олмасангиз-да, Муқаддас Китоб ҳақида умумий тасаввурга эга бўлишингизнинг ўзи катта фойда келтиради. Агар кунига тўрт-беш саҳифа ўқисангиз, Муқаддас Китобни бир йил ичида тўлиқ ўқиб чиқиш мумкин.

10. а) Сиз Муқаддас Китобни қайси вақтлари ўқийсиз? б) Муқаддас Китобни ким билан бирга ўқиш мумкин ва нима сабабдан мунтазамлик муҳим?

10 Қандай қилиб Муқаддас Китобни ўрганишга вақт топиш мумкин? Агар ҳар куни бунга 10-15 дақиқа ажратсангиз, улкан фойдага эришасиз. Агар ҳар куни ўқишнинг иложи бўлмаса, ҳар ҳафта ўқиш жадвалини тузиб, унга қатъий риоя қилинг. Эр-хотинлар эса Муқаддас Китобни бир-бирларига ўқишлари мумкин. Агар оилада ўқишни биладиган болалар бор бўлса, улар навбат билан овоз чиқариб ўқишлари мумкин. Муқаддас Китобни ўқиш, худди овқат каби, ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Ҳаммага маълумки, очин-тўқин юриш соғлиққа салбий таъсир кўрсатади. Шу сингари, бизнинг маънавий соғлигимиз, умуман олганда эса абадий яшаш истиқболимиз «Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўздан» иборат бўлган мунтазам егуликка боғлиқдир (Матто 4:4).

Муқаддас Китобни ўқишдан мақсад

11. Муқаддас Китобни ўқишда қандай мақсадимиз бўлиши керак?

11 Муқаддас Китобни ўқишда қандай мақсадимиз бўлиши керак? Мақсадимиз жадвалда белгиланган саҳифаларни ўқиб чиқишдан иборат бўлмаслиги керак. Муқаддас Китобни яхшироқ билишни ният қилиб олайлик, токи бу китобга севгимиз ортсин ва Яҳовага маъқул тарзда топина олайлик (Юҳанно 5:39-42). Бизнинг муносабатимиз Забурда ёзилганидек бўлиши керак: «Эй Худованд, менга Ўз йўлингни кўрсатгин, Ўз йўриқларингни ўргатгин менга» (Забур 24:4).

12. а) Нима учун аниқ билимга эга бўлиш муҳим ва бу қандай ҳаракатлар талаб қилади? б) Муқаддас Китобни ўқиётиб, қандай тўртта омил устидан мулоҳаза юритиш фойдали бўлар эди? (30-саҳифадаги иловага қаранг.) в) Хат бошидаги саволлардан фойдаланиб, бу омиллар устидан мулоҳаза юритинг. Бу ерда келтирилган ҳамма оятларни кўриб чиқинг.

12 Яҳовадан ўрганар эканмиз, аниқ билимга эга бўлишга интилмоғимиз лозим. Бундай билимсиз, қандай қилиб Муқаддас Китобни ўз ҳаётимизда қўллай оламиз, ёки уни тўғри талқин қила оламиз? (Колосаликларга 3:10; 2-Тимўтийга 2:15). Агар биз аниқ билимга эга бўлмоқчи бўлсак, Муқаддас Китобни диққат билан ўқишимиз керак, бирор жойини тушуниш қийин бўлганида эса, фикримизга ўрнашиши учун бир неча бор ўқишимизга тўғри келар. Шунингдек мулоҳаза юритишга ҳамда ўқиб чиққанимиз устидан ҳар тарафлама фикр юритишга вақт ажратиш жуда муҳим. Бундай қилишга 30-саҳифада келтирилган тўртта муҳим омил ёрдам бериши мумкин. Муқаддас Китобни ўқиётиб, улардан бири ёки бир нечаси устидан фикр юритиш фойда келтиради. Бу қандай омиллар эканини навбатдаги саҳифаларда келтирилган саволларга жавоб бераётиб билиб оласиз.

1. Муқаддас Китобдан ўқиганларимиз кўпинча Яҳованинг бирон бир хислатини очиб кўрсатади. Масалан, Забур 138:13, 14 дан ҳали туғилмаган инсонга Худо қанчалик эътиборли муносабатда бўлишини билиб оламиз: «Онам қорнида мени ташкил қилдинг. Сенга шукрлар қиламан, мен ҳайбатли суратда яралганман, санъатинг ажойибдир Сенинг, буни жон деб тан оламан».

Юҳанно 14:9, 10 дан Исо инсонларга қандай муносабатда бўлгани ҳақида ўқиб, Яҳованинг Ўзи ҳам шундай йўл тутишини билиб оламиз. Луқо 5:12; 13 ва 7:11-15 да ёзилган воқеалардан Яҳова тўғрисида нимани билиб оламиз?

2. Ўқиётган баёнотингиз Муқаддас Китобнинг асосий мавзуси, яъни Яҳованинг ҳукмдорлиги оқланиши ҳамда Унинг исмини ваъда қилинган Зот Исо Масиҳ бошқарувидаги Шоҳлик орқали улуғланиши билан қандай боғлиқлиги устидан фикр юритинг.

Ҳизқиё ва Дониёр китобларида Муқаддас Китобнинг мавзуси қандай таъкидланади? (Ҳизқиё 38:21-23; Дониёр 2:44; 4:14; 7:9-14).

Исо ваъда қилинган Зот эканлигини Муқаддас Китоб қандай қилиб аниқ кўрсатмоқда? (Галатияликларга 3:16).

Муқаддас Китобнинг асосий мавзуси Ваҳий китобида қандай ифодаланган? (Ваҳий 11:15; 12:7-10; 17:16-18; 19:11-16; 20:1-3; 21:1-5).

3. Ўқиётганим қандай қилиб шахсан менга тааллуқли, деб ўзингизга савол беринг. Масалан, Чиқиш китобидан Амрлар китобигача исроилликларнинг ахлоқсиз қилмишлари ва исёнлари ҳақида ҳикоя қилинади. Биламизки, бу ҳалокатли оқибатларга олиб келган. Уларнинг ёмон ўрнагига эргашмай, Яҳовага маъқул келишга ҳаракат қиламиз. «Улар бошдан кечирган бу ҳодисаларнинг ҳаммаси биз ибрат олишимиз учун насиҳат тариқасида ёзилган» (1-Коринфликларга 10:11).

Қобил Ҳобилни ўлдирганлиги ҳақидаги ҳикоядан қандай сабоқ олишимиз мумкин? (Ибтидо 4:3-12; Ибронийларга 11:4; 1-Юҳанно 3:10-15; 4:20, 21).

Осмонда яшашга умидвор масиҳчиларга берилган маслаҳатлар, ерда абадий яшашга умидвор бўлганларга ҳам тегишлими? (Саҳрода 15:16; Юҳанно 10:16).

Гарчи масиҳчилар жамоатида яхши ном орттирган бўлсак-да, нима сабабдан бизга яхши таниш бўлган Муқаддас Китоб маслаҳатларини янада кенгроқ қўллаш тўғрисида мулоҳаза юритишимиз керак? (2-Коринфликларга 13:5; 1-Салоникаликларга 4:1).

4. Ўқиётганингизни бошқаларга ёрдам қилишда қандай қўллаш мумкинлиги ҳақида фикрланг. Ҳамма инсонларни соғлик масаласи безовта қилади, демак Исо самовий Шоҳ бўлганида нималар қилишини кўрсатиш учун, ерда бўлган чоғида нималар қилгани ҳақидаги оятларни ўқиб бериш мумкин: «Ҳузурига тумонат одам йиғилди. Улар ўзлари билан бирга чўлоқ, кўр, соқов ва бошқа кўпгина майиб-мажруҳларни олиб келдилар... Исо эса уларни соғайтирди» (Матто 15:30).

Исо Яирнинг қизини тирилтиргани ҳақидаги ҳикоя кимларга далда бериши мумкин? (Луқо 8:41, 42, 49-56).

13. Яҳованинг ташкилоти билан бирга Муқаддас Китобни мунтазам ўқиш ва тадқиқ қилиш қандай самаралар келтиради?

13 Муқаддас Китобни ўқиётиб, юқоридаги тўртта омил устидан мулоҳаза юритсак, бу бизга буюк мукофот келтиради! Чиндан ҳам, Муқаддас Китобни ўқиш осон эмас. Аммо бу умрбод фойда келтиради, чунки биз маънавий жиҳатдан мустаҳкам бўламиз. Муқаддас Китобни мунтазам ўқишимиз туфайли меҳрибон Отамиз Яҳовага ва имондаги биродарларимизга яқинлашамиз. Бу бизга «ҳаёт каломини маҳкам тутинглар», деган масла ҳатга амал қилишга ёрдам беради (Филиппиликларга 2:16).

[Изоҳ]

a Муқаддас Китоб эътиборга лойиқлиги ҳақида, Яҳованинг Шоҳидлари чоп этган «Ҳаммабоп китоб» номли рисоладан билиб олиш мумкин.

Такрорлаш учун саволлар

• Нимага Муқаддас Китоб ёзилиб, ҳозирги кунгача сақланиб келинган?

• Бошқаларга Муқаддас Китобни тушуниб, қадрлашларига қандай ёрдам бера оламиз?

• Муқаддас Китобни мунтазам шахсан ўқишнинг қандай фойдаси бор? Ўқиганларимиз устидан мулоҳаза юритаётиб, қайси тўртта омилни эътиборга олсак яхши бўлар эди?

[30- саҳифадаги расм ва рамка]

МУҚАДДАС КИТОБНИ ЎҚИЁТИБ, ҚУЙИДАГИЛАР УСТИДАН МУЛОҲАЗА ЮРИТИНГ:

Яҳованинг хислатлари қандай очиб кўрсатилган?

Асосий мавзуси билан қандай боғланган?

Ҳаётингизга қандай тааллуқли?

Бошқаларга ёрдам беришда қандай қўллаш мумкин?

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш