Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w07 1.1. 22–27-саҳ.
  • «Ҳамиша хурсанд бўлинг»

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • «Ҳамиша хурсанд бўлинг»
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2007
  • Сарлавҳалар
  • Зотнинг пайдо бўлиши
  • Марҳумлардан биринчи бўлиб тирилган
  • Иброҳим зотининг бошқа аъзолари
  • Покланиш куни
  • Қувончли кунлар
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2007
w07 1.1. 22–27-саҳ.

«Ҳамиша хурсанд бўлинг»

Яҳовага атаб... байрам нишонланг. [...] Шундай қилиб, ҳамиша хурсанд бўлинг. АМРЛАР 16:15, ЯДТ

1. а) Шайтон қандай мунозарали масалаларни ўртага ташлади? б) Илк жуфт исён кўтаргандан сўнг, Яҳова нимани башорат қилган эди?

ШАЙТОН Одам Ато ва Момо Ҳавони Парвардигорга қарши исён кўтаришга ундаганида, иккита муҳим мунозарали масалани ўртага ташлади. Биринчидан, Яҳованинг ҳақлигини ва Унинг адолатли ҳукмронлигини шубҳа остига қўйди. Иккинчидан, одамлар шахсий манфаатларини кўзлаб, Худога хизмат қилаётганини таъкидлади. Ушбу масала эса, Аюб пайғамбар даврида аниқ кўринди (Ибтидо 3:1–6; Аюб 1:9, 10; 2:4, 5). Илк жуфт Адан боғида бўлганидаёқ Яҳова Таоло чоралар кўриб, бу мунозарали масалаларни қандай ҳал қилишини кўрсатди. У, бир Зот келишини башорат қилиб, бу Зот товонидан чақилса-ю, Шайтоннинг бошини эзиб ташлаши ҳақида айтилган эди (Ибтидо 3:15).

2. Яҳова Таоло Ибтидо 3:15-оятдаги башоратни қандай қилиб ойдинлаштирди?

2 Секин аста Яҳова бу башоратни ойдинлаштириб, унинг бажарилишини аниқ кўрсатди. Масалан Худо, Зот Иброҳим Халилуллоҳ наслидан келиб чиқишини айтди (Ибтидо 22:15–18). Иброҳимнинг невараси Ёқуб, Исроилнинг 12 қабилаларининг отаси бўлди. Милоддан аввалги 1513-йилда бу қабилалар бир халқ бўлганда, Яҳова уларга ҳар йилги байрамларни нишонланишини ўз ичига олган Илоҳий қонунларни берди. Ҳаворий Павлус айтганидай, бу байрамлар «келажак дунёнинг шарпасигина холос» (Колосаликларга 2:16, 17; Ибронийларга 10:1). Уларда Яҳованинг Зот билан боғлиқ нияти қандай амалга ошиши акс этган. Бундай байрамлар исроилликларга ҳамиша қувонч бахш этарди. Уларни қисқача кўриб чиқсак, Яҳова Таолонинг ваъдаларига бўлган ишончимиз мустаҳкамланади.

Зотнинг пайдо бўлиши

3. Ваъда қилинган Зот ким эди ва у қандай қилиб товонидан чақилди?

3 Тангри Яҳова биринчи башоратни айтганидан 4 000 йил ўтганидан сўнг ваъда қилинган Зот пайдо бўлди. Бу Зот Исо Масиҳ эди (Галатияликларга 3:16). Исо мукаммал шахс сифатида ўлганига қадар бенуқсонлигини сақлаб, Шайтоннинг айбловлари ёлғон эканлигини исботлади. Бундан ташқари Исо гуноҳсиз бўлгани учун, унинг ўлими қимматбаҳо қурбонлик эди. Бу қурбонлик туфайли Исо алайҳиссалом Одам Ато ва Момо Ҳавонинг садоқатли авлодларини гуноҳ ва ўлимдан халос қилди. Исо азоб устунида ўлганида, Зот товонидан чақилиши тўғрисидаги башорат амалга ошди (Ибронийларга 9:11–14).

4. Масиҳнинг қурбонлиги ниманинг тимсоли эди?

4 Исо алайҳиссалом милодий 33-йил 14-Нисон куни ўлдиa. Исроилда Фисиҳ байрами 14-Нисонда нишонланганида қувончли кун эди. Ҳар йилнинг айнан шу куни Исроил оилалари нуқсонсиз қўзини тайёрлаб, ейишарди. Шундай қилиб улар, милоддан аввалги 1513-йили 14-Нисон куни фаришта Миср тўнғичларини қирганда, қўзининг қони туфайли исроиллик тўнғичларнинг ҳаёти сақланиб қолганини эслашарди (Чиқиш 12:1–14). Фисиҳ қўзиси Исонинг тимсоли эди. Ҳаворий Павлус у ҳақида: «Масиҳнинг Ўзи бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз»,— деб ёзган (1 Коринфликларга 5:7). Фисиҳ қўзисининг қони каби, Исо Масиҳнинг тўккан қони ҳам кўпларнинг халос бўлишига имкон беради (Юҳанно 3:16, 36).

Марҳумлардан биринчи бўлиб тирилган

5, 6. а) Исо қачон тирилтирилган ва Тавротда бу қандай тимсол сифатида тасвирланган? б) Исонинг тирилгани Ибтидо 3:15-оятдаги башорат амалга ошишига қандай қилиб имкон яратди?

5 Исо қурбонлигининг баҳосини Отасига тақдим этиш учун, уч кун ўтгач тирилтирилди (Ибронийларга 9:24). Унинг тирилиши бошқа байрамнинг тимсоли эди. 14-Нисондан кейинги кунда, Хамиртурушсиз нон байрами бошланарди. Яна бир кун ўтгач, 16-Нисонда Исроилда илк етиладиган арпа ҳосилининг биринчи боғламини руҳонийга келтириб, Яҳова учун назр қилишарди (Левилар 23:6–14). Айнан шу куни, милодий 33-йилнинг 16-Нисонида Худованд Яҳова Исони самода боқий ҳаёт учун тирилтирди. Шайтоннинг «ишончли ва ҳақиқий Шоҳид»ни йўқ қилишдек ёвуз мақсади пучга чиқди! (Ваҳий 3:14; 1 Бутрус 3:18).

6 Ҳазрати Исо марҳумлардан «биринчи бўлиб тирилди», яъни Яҳовага биринчи ҳосил каби келтирилди. (1 Коринфликларга 15:20). Ҳа, аввалги тирилтирилган инсонлардан фарқли равишда, Исо қайта ўлмади. Дарҳақиқат, осмонга юксалтирилган Исо Масиҳ самовий Шоҳликнинг Шоҳи бўлгунга қадар, Худонинг ўнг томонида ўтирган эди (Забур 109:1; Ҳаворийлар 2:32, 33; Ибронийларга 10:12, 13). Энди эса Шоҳ сифатида Исо Шайтоннинг бошини эзиб ташлаши ва унинг зотини қириб юбориши мумкин (Ваҳий 11:15, 18; 20:1–3, 10).

Иброҳим зотининг бошқа аъзолари

7. Ҳафталар байрами қандай нишонланар эди?

7 Адан боғида башорат қилинган Зот — Исо Масиҳ бўлиб, у орқали Яҳова «иблиснинг ишларини барбод қилди» (1 Юҳанно 3:8). Бироқ, Худованд Яҳова Иброҳимга унинг зоти фақат бир шахс эмаслигини айтган. Зотан Иброҳимнинг зоти «кўкдаги юлдузлардай ва денгиз соҳилидаги қумдай» бўлиши керак эди (Ибтидо 22:17). Ҳа, айнан бу бошқа аъзоларининг пайдо бўлиши яна бир қувончли байрамнинг тимсоли қилиб тасвирланган. Исроилда 16-Нисондан эллик кун ўтгач, Ҳафталар байрами нишонланарди. Тавротга биноан исроилликлар эллик кунни санаб, Худовандга бошқатдан дон назри олиб келишлари керак эди. Улар ўзларининг масканларидан иккита нонни Худовандга аталган буғдойнинг илк ҳосили сифатида, силкитиб назр қилишарди. Нон назри сифатли буғдой унидан бўлмоғи ва хамиртуруш қўшиб ёпилмоғи лозим эдиb (Левилар 23:16, 17, 20).

8. Милодий 33-йил Ҳосил байрамида қандай ҳодиса юз берди?

8 Исо Масиҳ ер юзида бўлганда Ҳафталар байрами — Ҳосил байрами (юнон тилидан «эллигинчи» деган маънони беради), деб аталар эди. Милодий 33-йил Ҳосил байрамида Исо Масиҳ тирилиб, Олий руҳоний сифатида Қуддусдаги 120 та издошларига муқаддас руҳни ёғдирди. Шундай қилиб улар Худонинг мойланган ўғиллари ва Масиҳнинг ворисдошлари бўлишди (Римликларга 8:15–17). Шу йўсин, Исонинг издошлари янги халқ, «Худонинг Исроили» бўлдилар (Галатияликларга 6:16). Мойланган масиҳчиларнинг камлигига қарамай, кейинчалик улар 144 000 тагача кўпайишлари лозим эди (Ваҳий 7:1–4).

9, 10. Қандай қилиб Ҳосил байрами мойланган масиҳчилар тимсоли бўлган?

9 Ҳосил байрамида руҳоний Худованд Яҳовага хамиртурушдан тайёрланган иккита нон назр келтиргани, мойланган масиҳчиларнинг тимсоли эди. Нон хамиртурушдан ёпилгани, мойланганларда ҳали мерос бўлган гуноҳ хамиртуруши борлигини кўрсатарди. Бунга қарамай, улар Исо Масиҳнинг тўккан қони туфайли Яҳовага яқинлашишлари мумкин (Римликларга 5:1, 2). Бироқ, нега айнан иккита нон бўлган? Эҳтимол, бу мойланганлар иккита гуруҳдан, яъни яҳудий ва кейинчалик бошқа халқлардан танлаб олинганларга ишора қилган (Галатияликларга 3:26–29; Эфесликларга 2:13–18).

10 Ҳосил байрамида назр сифатида келтирилган иккита нон биринчи буғдой ҳосилидан тайёрланар эди. Шунинг учун мойланганлар ‘яратганлар орасида биринчи ўринни эгаллайдилар’ (Ёқуб 1:18). Биринчи бўлиб уларнинг гуноҳлари, Исо Масиҳнинг тўккан қони туфайли кечирилади. Шу йўсин улар самода боқий ҳаётга эга бўлиб, Исо билан унинг Шоҳлигида ҳукмронлик қилишади (1 Коринфликларга 15:53; Филиппиликларга 3:20, 21; Ваҳий 20:6). Бу мавқеда бўла туриб, улар тез орада «темир таёқ ила халқларга чўпонлик қиладилар». Шунингдек улар, Худо ‘шайтонни оёқлари остида эзиб ташлашига’ шоҳид бўлишади (Ваҳий 2:26–28; Римликларга 16:20). Ҳаворий Юҳанно шундай деб айтган эди: «Булар Қўзи қаёққа кетса, Унинг орқасидан кетган кишилардир. Булар Худо ва Қўзига тўнғич бўлгудек, инсонлар орасидан сотиб олинганлар» (Ваҳий 14:4).

Покланиш куни

11, 12. а) Покланиш кунида нима қилинарди? б) Бузоқ ва такаларни қурбонликка келтиришнинг Исроил халқи учун қандай фойдаси бор эди?

11 Итаним (кейинчалик Тишри деб номланган)c ойнинг ўнинчи кунида исроилликлар бир байрамни нишонлашар эди. У Исонинг тўлов қурбонлиги қандай қўлланилишининг тимсоли бўлган. Ушбу куни бутун халқ Покланиш байрамини нишонлашга йиғилиб, гуноҳлардан фориғ бўлиш учун қурбонликлар келтиришарди (Левилар 16:29, 30).

12 Покланиш кунида олий руҳоний бузоқни сўйиб ва қонининг озгина қисмини олиб, Энг муқаддас хонадаги аҳд сандиғининг олдида етти марта сепган. Шу тариқа, қон Яҳовага тақдим этилганини тасдиқларди. Бу қурбонлик олий руҳоний ва унинг хонадони, яъни руҳоний ҳамда левиларнинг гуноҳлари учун келтириларди. Сўнг эса руҳоний иккита такани олиб келиб, биринчисини халқнинг гуноҳлари учун сўярди. Қонини эса Энг муқаддас хонадаги сандиқ қопқоғининг олд томонига сепган. Кейин руҳоний иккала қўлини тирик қолган таканинг бошига қўйиб, Исроил ўғилларининг ҳамма гуноҳлари учун тавба қилган. Бу такани саҳрога жўнатиб юборишлари буюрилган эди. Шундай қилиб, бу маросим исроилликларнинг гуноҳлари рамзий маънода олиб кетилишини англатарди (Левилар 16:3–16, 21, 22).

13. Покланиш кунида қилинган ишлар Исо Масиҳнинг муҳим ўрнига қандай ишора қилади?

13 Бу тимсолларга биноан Олий руҳоний бўлмиш Исо Масиҳ тўккан қонини гуноҳларни кечириш учун қўллайди. Биринчидан, Исонинг қони «руҳий бино», яъни 144 000 кишини ташкил этган мойланган масиҳчилар учун қўлланилади. Улар солиҳ деб эълон қилиниб, Яҳованинг олдида оқланишади (1 Бутрус 2:5; 1 Коринфликларга 6:11). Бузоқ қурбонлиги бунинг тимсоли эди. Шу йўсин мойланган масиҳчиларда самовий меросга эга бўлиш имкони очилмоқда. Иккинчидан, Масиҳнинг тўккан қони, унга эътиқод қилган миллионлаб бошқа инсонларга ҳам қўлланилади. Така қурбонлиги эса бунинг тимсоли эди. Бу инсонлар Одам Ато ва Момо Ҳаво йўқотган меросга, яъни ер юзидаги жаннатда абадий яшаш учун барака топадилар (Забур 36:10, 11). Исроил халқининг гуноҳларини рамзий маънода олиб кетган така сингари, Исо Масиҳ тўккан қони туфайли, одамзоднинг гуноҳларини олиб кетади (Ишаё 53:4, 5).

Қувончли кунлар

14, 15. Чайлалар байрами қандай қилиб ўтказиларди ва у исроилликларга нимани эслатарди?

14 Покланиш кунидан сўнг, ҳар йилги Чайлалар байрами нишонланарди. Исроилликлар учун бу байрам энг қувончли эди (Левилар 23:34–43). Ушбу байрам Итаним ойининг 15–21 гача давом этиб, 22-куни эса тантанали йиғилиш билан якунланарди. Бу байрам ҳосилнинг йиғим-терими якунланганини англатарди. Ушбу байрамни нишонлаб, исроилликлар Худованд Яҳованинг сахийлиги учун миннатдорчилик билдиришарди. Шунинг учун Яҳова уларга шундай деди: «Худойингиз Яҳова бутун ҳосилингизга ва ҳар бир ишингизга барака беради. Шундай қилиб, ҳамиша хурсанд бўлинг» (Амрлар 16:15, ЯДТ). Ўша кунлар нақадар қувончли бўлгандир-а?!

15 Байрам вақтида исроилликлар етти кун чайлаларда яшаганлар. Бу уларга олдин саҳрода кезиб, чайлаларда яшаган пайтларини эслатарди. Байрам исроилликларга, Яҳова Таолонинг қилган ғамхўрлиги ҳақида мулоҳаза юритишга ундарди (Амрлар 8:15, 16). Бинобарин, бутун халқ — бою камбағаллар бир хил чайлаларда истиқомат қилишган. Бу байрам пайтда уларнинг ҳаммаси тенг эканлигини эслатиб турарди (Нахимиё 8:14–16).

16. Чайлалар байрами ниманинг тимсоли бўлган?

16 Чайлалар байрами ҳосил йиғимининг қувончли байрами бўлиб, Исо алайҳиссаломга эътиқод қилганларнинг йиғиб олинишининг тимсоли бўлган. Мойланганларнинг йиғиб олиниши милодий 33-йили Ҳосил байрамида бошланганди. Ўша пайтда 120 та Исонинг издошлари «муқаддас руҳоний»лар бўлишлари учун, уларга муқаддас руҳ тушган эди. Ўтмишда исроилликлар чайлаларда вақтинча яшаганларидай, мойланган масиҳчилар ҳам бу ёвуз дунёда «ғарибу мусофирлар». Уларнинг умиди самовий ҳаётдир (1 Бутрус 2:5, 11). Бу «охирги кунларда», 144 000 та мойланган масиҳчиларнинг йиғиб олиниши ўз ниҳоясига етмоқда (2 Тимўтийга 3:1).

17, 18. а) Мойланган масиҳчилардан ташқари Исонинг қурбонлиги бошқаларга фойда келтириши нимадан кўриниб турибди? б) Бугунги кунда бўлаётган йиғимнинг ким учун фойдаси бор ва бу йиғим қачон ўз авж нуқтасига етади?

17 Қизиғи шундаки, қамдимда Чайлалар байрамида 70 та буқа қурбонликка келтириларди (Саҳрода 29:12–34). 70 рақами — 7 ни 10 га кўпайтирилганидир. Бинобарин, Муқаддас Китобда 7 рақами самовий, 10 эса ер юзидаги тўлаликни англатади. Шу боис, Исо Масиҳнинг қурбонлиги Нуҳ пайғамбарнинг 70 та наслидан келиб чиққан Яҳовага содиқ бўлган одамларга ёрдам беради (Ибтидо 10:1–29). Шунинг учун бугунги кунда Исо Масиҳга эътиқод қилиб, ер юзидаги жаннатда яшашга умиди бўлган барча халқлардаги инсонларнинг йиғиб олиниши кенг миқёсда олиб борилмоқда.

18 Ҳозирги кунда олиб борилаётган йиғим тўғрисида ҳаворий Юҳанно ваҳий кўрган эди. Ваҳийнинг бошида 144 000 та кишининг муҳрлангани аниқ бўлди. Кейинчалик эса, Юҳанно Тангри Яҳова билан Исо Масиҳ ҳузурида турган ва «ҳисобига етиб бўлмайдиган даражада улкан бир оломон»ни кўрди. Улар «қўлларида хурмо новдасини тутар эдилар» ҳамда бу инсонлар «буюк қайғудан ўтиб чиқиб», янги дунёга кирмоқдалар. Зотан улар ҳам бу ёвуз дунёда ғарибу мусофирлар бўлиб, ‘Қўзи уларни боқиб, оби ҳаёт булоқларига олиб борадиган’ вақтни қатъият ила кутяптилар. Шунда «Худо уларнинг кўз ёшларини бутунлай артиб юборади» (Ваҳий 7:1–10, 14–17). Чайлалар байрами йиғим тимсоли бўлган. Бу йиғим, Исо Масиҳнинг Минг йиллик Шоҳлиги тугагач, унга содиқ қолган улкан оломон ҳамда тирилганларга абадий ҳаёт тақдим қилинганида ўз авж нуқтасига етади (Ваҳий 20:5).

19. Нега исроилликларнинг қадимги байрамлари ҳақида мулоҳаза юритишимиз даркор?

19 Биз ҳам исроилликларнинг қадимги байрамларнинг мазмуни ҳақида мулоҳаза юритиб, ‘ҳамиша хурсанд бўлишимиз’ мумкин. Адан боғида айтилган башоратнинг амалга ошишини Тангри Яҳова аста-секин ойдинлаштириб келгани наҳотки завқлантирмаса?! Ушбу башорат ҳозирги кунда рўёбга чиқишини кўриш жуда ҳаяжонли. Бугун бизга, Зотнинг пайдо бўлгани ва товонидан чақилгани аён. Хуллас, у ҳозир самовий Шоҳдир. Устига-устак 144 000 нинг кўпчилиги умрининг охиригача садоқатини исботладилар. Хўш, яна нималар юз бериши лозим? Башорат қачон батамом амалга ошади? Буни кейинги мақолада муҳокама қиламиз.

[Изоҳлар]

a Нисон ойи замонавий календарь бўйича март-апрел ойларига тўғри келади.

b Одатда руҳоний назрни келтирганда, хамиртурушдан ёпилган нонни тепага кўтариб, ён томонларга силкитарди. Бу ҳаракатлар Яҳовага келтирилган назрларнинг рамзи бўлган. (Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда чоп этилган «Муқаддас Китобни англамоқ» энциклопедиясининг 2-жилд, 528-саҳифасига қаранг.)

c Итаним ёки Тишри ойи замонавий календарь бўйича сентябр-октябр ойларига тўғри келади.

Тушунтириб бера оласизми?

• Фисиҳ қўзиси ниманинг тимсоли эди?

• Ҳосил байрами қандай йиғимнинг тимсоли бўлган?

• Покланиш кунининг қайси тимсоллари Масиҳнинг қурбонлиги қандай қўлланилишига ишора қилган?

• Қандай қилиб масиҳчиларнинг йиғиб олиниши Чайлалар байрами билан тасвирланган?

[24- саҳифадаги жадвал]

(Матннинг асл тузилишини кўриш учун адабиётга қаранг)

Ҳодиса: Ниманинг тимсоли эди:

Фисиҳ 14-Нисон Фисиҳ Исо ўз ҳаётини

қўзисининг фидо қилган

қурбон

қилиниши

Хамир 15-Нисон Шаббат

турушсиз

нон

байрами 16-Нисон Арпа назри Исо тирилтирилган

(15–21-Нисон)

↑

50 кун

↓

Ҳафталар Иккита нон Исо Худованд Яҳовага

(Ҳосил) 6-Шавон назри мойланган масиҳчиларни

байрами тақдим этди

Покланиш 10-Тишри Бузоқ ва Одамзодни гуноҳдан

куни иккита така халос этиш учун,

қурбонлиги Исо Масиҳ ўз қонини

тўлов сифатида тақдим этди

Чайлалар 15–21-Тишри Исроилликлар

(Йиғиш) чайлаларда

байрами қувонч ила Мойланганлар ва

яшаганлар, «улкан оломон»нинг

70 та буқани йиғиб олиниши

қурбонликка

келтириб,

ҳосил

йиғим-теримини

нишонлаганлар

[23- саҳифадаги расмлар]

Фисиҳ қўзисининг қони каби, Исо Масиҳнинг тўккан қони ҳам кўпларни халос қилади

[24- саҳифадаги расмлар]

16-Нисонда арпа ҳосилининг биринчи боғламининг назр қилиниши, Исо тирилишининг тимсолидир

[25- саҳифадаги расмлар]

Ҳосил байрамидаги иккита нон назри, мойланган масиҳчиларнинг тимсоли эди

[26- саҳифадаги расмлар]

Чайлалар байрами мойланганлар ва барча халқлардан бўлган «улкан оломон» йиғиб олинишининг тимсолидир

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш