Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • be 74-саҳ.–77-саҳ. 2- х.б.
  • Олға босишдан тўхтамай, олдинга интилаверинг

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Олға босишдан тўхтамай, олдинга интилаверинг
  • Воизлик мактаби
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Билим ва ўзгаришлар
  • Қобилиятларингизни ишга солинг
  • Тажрибанинг аҳамияти
  • Олдинга қараб зўр бериб чопинг
  • Азиз ёшлар, муваффақиятга эришинг!
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2009
  • Муваффақиятингиз ҳаммага аён бўлсин!
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2009
  • Ваъзгўйлик хизматида самарали бўлинг
    Илоҳий хизматимиз – 2008
  • Маънан ўсишда давом этяпсизми?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2016
Воизлик мактаби
be 74-саҳ.–77-саҳ. 2- х.б.

Олға босишдан тўхтамай, олдинга интилаверинг

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ қонун-қоидаларни қўллашни ўргана бошлаганингизда, одатий бўлиб қолган фикрлаш тарзингиз, нутқингиз ва хулқ-атворингиз секин-аста ўзгара бошлаган. Ушбу ўзгаришлар, ҳатто Воизлик мактабига ёзилишингиздан аввал рўй берган. Ҳозир эса, муайян қадамлар қўйиб, ўзингизни Яҳова Таолога бағишлагандирсиз. Хўш, бу олдинга интилишдан тўхтаса ҳам бўлади деганими? Албатта, йўқ! Сувга чўмиш — якун эмас, бошланиш ҳисобланади.

Ҳаворий Павлус Тимўтийга муваффақияти «ҳаммага ошкор бўлиши учун», берилган маслаҳатлар ва унга топширилган хизмат борасида «мулоҳаза юритиши» ҳамда «бу ишлар билан банд бўлиши» кераклигини айтганида, Тимўтий оқсоқол бўлиб хизмат қилар эди (1 Тим. 4:12–15). Ҳақиқатни яқиндагина билдингизми ёки анча йиллардан бери Худога хизмат қиласизми, муваффақиятга эришишни ҳамиша мақсад қилиб қўйиш лозим.

Билим ва ўзгаришлар

Эфесликларга 3:14–19 да ҳаворий Павлус имондошлари «ҳақиқатнинг кенглиги, узунлиги, баландлиги, теранликларини англаб етишга қобилиятли» бўлишлари учун ибодат қилган. Айнан шу мақсадда Исо, таълим беришга, тўғри йўлга солишга ва жамоатда далда беришга маҳоратли кишиларни ҳадя сифатида берган. Аллоҳнинг Каломи устидан ҳамиша мулоҳаза юритиш ва тажрибали ўқитувчиларнинг йўл-йўриқларига риоя қилиш маънан «ўсиб боришга» кўмаклашади (Эфес. 4:11–15).

Маънан ўсиш, «ақлни янгилашни» ўз ичига олади. Бу, Аллоҳ ва Исо Масиҳ каби фикрлашга интилишни назарда тутади. Бунинг учун эса, ҳамиша уларнинг фикри бизга таъсир этишига йўл қўйиб, «янги ўзликни кийиб олиш» зарур (Эфес. 4:23, 24). Масиҳнинг ҳаёти баён этилган Инжилни тадқиқ қилаётганингизда, уни ҳаракатга ундовчи йўл-йўриқ сифатида қабул қиляпсизми? Исонинг муайян фазилатларини кўришга интилиб, унга тақлид қилишга уриняпсизми? (1 Бутр. 2:21).

Инсоннинг нима ҳақида гапираётгани, у бу борада қай даражада муваффақиятга эришганини намоён этади. Янги ўзликни кийиб олган киши ёлғон, ахлоқсиз, ҳақоратомуз ёки салбий нарсаларни гапириш истагига берилмайди. У «тингловчиларга фойда келтириш учун,.. уларни мустаҳкамлайдиган эзгу сўзларни гапиради» (Эфес. 4:25, 26, 29, 31; 5:3, 4; Яҳд. 16). Бундай кишининг хоҳ уйдаги, хоҳ жамоатдаги айтган сўзлари, ҳақиқат унинг ҳаётини ўзгартираётганини кўрсатиб туриши даркор.

«Ҳар турли таълимотнинг шамолидан тўлқинланиб, у ёқдан бу ёққа тебранмаётган» бўлсангиз, бу муваффақиятнинг яна бир белгиси ҳисобланади (Эфес. 4:14). Мисол учун, бу дунёдаги янги қарашлар, ғоялар ёки кўнгилхушликлар сизга қандай таъсир қиляпти? Маънавий ишларга сарфлашингиз мумкин бўлган вақтни бу нарсаларга ишлатиш истаги пайдо бўлмаяптими? Бундай йўл тутиш, маънан ўсишга тўсқинлик қилади. Шундай экан, ҳар фурсатдан унумли фойдаланиш нақадар оқилона! (Эфес. 5:15, 16).

Шунингдек, маънавий муваффақиятимиз, одамлар билан бўлган муносабатимиздан кўринади. Биродару опа-сингилларга нисбатан «раҳм-шафқатли бўлишни» ва уларни «чин дилдан кечиришни» ўрганяпсизми? (Эфес. 4:32).

Яҳованинг иродасига мувофиқ йўл тутишда муваффақиятга эришаётганингиз нафақат жамоатда, балки уйда ҳам кўриниб туриши керак. Қолаверса бу, мактабда, ишхонада ва одам бор бўлган ҳар қандай жойда намоён бўлиши лозим (Эфес. 5:21–6:9). Агар ушбу вазиятларда, Худога маъқул фазилатларни илгаригига қараганда яхшироқ намоён этаётган бўлсангиз, демак муваффақиятингиз ошкор бўляпти.

Қобилиятларингизни ишга солинг

Яҳова Таоло ҳар биримизни қобилият ва истеъдод билан сийлаган. Аллоҳ ушбу ҳадяларни бошқаларнинг манфаати учун қўллашимизни истайди. Токи бунинг натижасида Унинг меҳр-инояти намоён бўлсин. Бу ҳақда Бутрус шундай деган: «Тангрининг... ибратли бошқарувчилари сифатида, Ундан олган инъомингизга яраша бир-бирингизга хизмат қилинглар» (1 Бутр. 4:10). Бошқарувчилик вазифасини сиз қандай бажаряпсиз?

Ҳаворий Бутрус қуйидагича давом этган: «Кимки гапирса, Аллоҳнинг муқаддас хабарини эълон қилгандай гапирсин» (1 Бутр. 4:11). Бу оятда, гапираётган кишининг сўзлари Аллоҳнинг Каломига бутунлайин мувофиқ бўлиши кераклигига урғу қўйилган. Шундай қилинсагина, Худо улуғланади. Одамнинг қандай гапираётгани ҳам Яҳовага шараф келтириши зарур. Воизлик мактабида таълим олиш, ушбу қобилиятингизни, одамларга ёрдам бериш орқали Худони улуғлаш учун қўллашингизга кўмаклашади. Олдингизга бундай мақсад қўйган бўлсангиз, ушбу мактабда қай даражада муваффақият қозондингиз?

Муваффақиятни, шу пайтгача қанча дарс устидан ишлаганингиз ёки қай турдаги топшириқлар сизга берилаётгани билан баҳолашнинг ўрнига, олган таълимингиз ҳамду сано қурбонлигининг сифатини қанчалик яхшилагани ҳақида ўйлаб кўринг. Воизлик мактаби, бизни хизматда янада самарали бўлишга тайёрлайди. Шундай экан, ўзингизга мана бу саволларни беринг: «Ваъзгўйликда нима демоқчи эканимни олдиндан ўйлаб қўйяпманми? Мен ваъз қилаётган одамларга самимий қизиқиш кўрсата оляпманми? Саволни очиқ қолдириш орқали такрорий ташриф учун замин яратяпманми? Бирор киши билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётиб, унинг қалбига таъсир этиш учун, таълим бериш маҳоратимни яхшилаш устидан ишлаяпманми?»

Сизни муайян вазифага тайинлашганининг ўзи, муваффақиятга эришганингизни кўрсатмайди. Одамнинг маънавий муваффақиятга эришаётганини, унга қандайдир топшириқ берилгани билан эмас, балки ўша топшириқни қандай бажаргани билан аниқлаш мумкин. Масалан, сизга таълим бериш дастуридан муайян топшириқ беришса, қуйидагилар борасида ўйлаб кўринг: «Таълим бериш маҳоратини қўлладимми? Мавзуни, тингловчиларимнинг ҳаётларига таъсир этадиган тарзда ёритиб бера олдимми?»

Қобилиятларни ишга солишнинг яна бир усули, ташаббус кўрсатишдир. Биродару опа-сингиллар билан хизматга келишиб олиш учун, уларнинг олдига биринчи бўлиб келяпсизми? Жамоатингиздаги янгиларга, ёшларга ёки касал бўлганларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпсизми? Йиғилиш Залини йиғиштириш ёки анжуманларда бирон ёрдам керак бўлиб қолганда, ўз хизматингизни таклиф қиляпсизми? Вақти-вақти билан кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қила оляпсизми? Ёки доимий кашшоф бўла оласизми ё бўлмаса, эҳтиёж бор бўлган жамоатга ўта оласизми? Агар биродар бўлсангиз, жамоат хизматкори ва оқсоқол бўлиш учун Муқаддас Китобдаги талабларга мос келишга интиляпсизми? Бошқаларга кўмаклашиш ва ўз зиммасига масъулият олишга тайёр бўлиш, олға қадам ташлаётганингизнинг белгисидир (Заб. 109:3).

Тажрибанинг аҳамияти

Худо йўлида ўзингизни тажрибасиз ҳис қилаётган бўлсангиз, тушкунликка тушманг. Аллоҳнинг Каломи «ғўр ёшларга донолик беради» (Заб. 18:8; 118:130; Ҳик. 1:1–4). Муқаддас Китобдаги маслаҳатларни амалда қўлласак, ҳар қандай тажрибадан анча устун бўлган Яҳованинг мукаммал донолигидан фойда топамиз. Бундан ташқари, Яҳованинг хизматида муваффақиятга эришганимиз сайин, бебаҳо тажрибага ҳам эга бўламиз. Қандай қилиб ундан оқилона фойдалансак бўлади?

Турли вазиятларга дуч келган киши, бехосдан шундай хулосага келиши мумкин: «Бу менга таниш. Нима қилиш кераклигини биламан». Буни донолик белгиси деса бўладими? Ҳикматлар 3:7 да: «Ўзингни доно ҳисоблама»,— деган маслаҳат бор. Қарор чиқариш керак бўлган пайтда, тажрибали киши масалага оид кўпроқ омилларни инобатга олади. Шундай экан, маънан ўсиб борганимиз сайин, эга бўлган тажрибамиз, муваффақиятга эришиш учун Яҳованинг баракасига муҳтож эканимизни онгимиз ва қалбимизга жо қилиши керак. Дарҳақиқат, ҳар қандай вазиятда ўз ақл-идрокимизга эмас, балки Яҳованинг йўл-йўриқларига таянсак, муваффақиятимиз атрофдагиларга ошкор бўлади. Хуллас, ҳамма нарса Тангри Яҳованинг ижозати ила амалга ошаётганига ишонсак ҳамда самовий Отамиз билан яқин муносабатга эга бўлсак, муваффақиятимиз яққол намоён бўлиб туради.

Олдинга қараб зўр бериб чопинг

Ҳаворий Павлус маънан етук ва мойланган масиҳий бўлишига қарамай, абадий ҳаётга эришиш учун «олдинга қараб зўр бериб чопиши» кераклигини яхши тушунган (Филип. 3:13–16). Сиз ҳам шундай нуқтаи назарга эгамисиз?

Олға босаётганингизни қандай аниқласа бўлади? Бунинг учун янги ўзликка қанчалик бурканганингизни ҳамда Яҳованинг ҳукмдорлигига қай даражада бўйсунаётганингизни текшириб кўринг. Яҳовани шарафлаш учун қобилиятларингизни қай даражада ишга соляпсиз? Хуллас, нутқингиз ва таълим беришингизда Аллоҳнинг Каломида кўрсатилган фазилатлар намоён бўлаётган бўлса, демак Воизлик мактабидан яхшигина фойда оляпсиз. Ҳаётнинг ушбу соҳаларида муваффақиятга эришишни мақсад қилиб қўйинг. Бу мақсадга қувонч ила интилсангиз, муваффақиятингиз ошкор бўлади.

ҚАНДАЙ МАЪНАВИЙ МАҚСАДЛАРИНГИЗ БОР?

Қанақа аниқ мақсадларга йил давомида эришишни кўзлаб қўйдингиз?

  1. ․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․

  2. ․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․

Келажакда эришишни жуда истаган ва бунинг учун бор кучингизни сарфлашга тайёр бўлган қандай мақсадларингиз бор?

  1. ․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․

  2. ․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․

  3. ․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․․

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш