Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • g21 № 1 10–11-саҳ.
  • Нима учун азоб чекамиз, қариймиз ва ўламиз?

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Нима учун азоб чекамиз, қариймиз ва ўламиз?
  • Уйғонинг! – 2021
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Илк ота-онамизнинг қилмиши дастидан азоб чекяпмиз
  • Ёвуз руҳлар туфайли азоб чекяпмиз
  • Баъзан нотўғри қарорларимиз оқибатида азоб чекамиз
  • «Охирзамонда» яшаётганимиз учун азоб чекяпмиз
  • Нега ёвузлик ва азоб-уқубат ҳукм сурмоқда?
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
  • Нега дунё азоб-уқубатга тўла?
    Муқаддас Китоб ҳақиқатлари
  • Нега Худо азоб-уқубатларга йўл қўйди?
    Муқаддас Китоб таълимотлари
  • Нима учун Худо азоб-уқубатларга йўл қўймоқда?
    Абадий ҳаётга олиб борувчи билим
Кўпроқ маълумот топинг
Уйғонинг! – 2021
g21 № 1 10–11-саҳ.
Камбағал одамлар зўрға кун кечиришяпти.

Нима учун азоб чекамиз, қариймиз ва ўламиз?

Парвардигоримиз бизни Ўз фарзандлари деб билади. Шунга У азоб чекишимизни истамайди. Унда нега дунё азоб-уқубатларга тўлиб-тошган?

Илк ота-онамизнинг қилмиши дастидан азоб чекяпмиз

«Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳ орқали эса ўлим. Шу тариқа ўлим барча инсонларга ўтди». (РИМЛИКЛАРГА 5:12)

Аллоҳ илк ота-онамиз бўлмиш Одамато ва Момоҳавони мукаммал онг ва тана билан яратганди. У уларни ер юзидаги жаннатга — Адан деб аталган гўзал боққа жойлаштирганди. Худо уларга боғдаги битта дарахтдан ташқари барча дарахтларнинг мевасидан ейишлари мумкинлигини айтганди. Бироқ Одамато билан Момоҳаво ўша дарахтнинг мевасидан еб, гуноҳга қўл уришди. (Ибтидо 2:15–17; 3:1–19) Итоатсизлик қилишгани учун Аллоҳ уларни Адан боғидан ҳайдаб чиқарди ва уларнинг ҳаёти азобга айланди. Вақт ўтиб, улар фарзандли бўлишди ва фарзандларининг ҳаёти ҳам азоб-уқубатда ўтди. Уларнинг ҳаммаси қариди ва ўлди. (Ибтидо 3:23, 5:5) Барчамиз Одамато ва Момоҳавонинг авлоди бўлганимиз учун касал бўламиз, қариймиз ва ўламиз.

Ёвуз руҳлар туфайли азоб чекяпмиз

«Бутун дунё... Шайтоннинг ҳукмидадир». (1 ЮҲАННО 5:19)

Шайтон — руҳий мавжудотдир. У Худога қарши исён кўтарган. (Юҳанно 8:44; Ваҳий 12:9) Вақт ўтиб, бошқа руҳий мавжудотлар ҳам унга қўшилган. Улар жинлар деб аталади. Бу ёвуз руҳлар ўз қудратидан одамларни йўлдан оздириш ва Яратувчидан узоқлаштириш учун фойдаланишади. Уларнинг таъсирида кўпчилик ёмон ишлар қилади. (Забур 106:35–38; 1 Тимўтийга 4:1) Шайтон ва жинлар одамларга азоб-уқубат келтиришдан завқланади.

Баъзан нотўғри қарорларимиз оқибатида азоб чекамиз

«Инсон нима экса, шуни ўради». (ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА 6:7)

Шайтон бутун дунёга ўз таъсирини ўтказаётгани ва бизга мерос бўлиб ўтган гуноҳ сабабли, ҳаммамиз қайсидир даражада азоб чекамиз. Лекин гоҳида одамлар ўзлари ҳаётини қийинлаштиришади. Қандай қилиб? Нотўғри ишлар қилишганида ёки аҳмоқона қарорлар чиқаришганида кўпинча улар ёмонлик ўриб олишади, яхши ишлар қилишганида эса яхшилик ўриб олишади. Мисол учун, эр ва ота ростгўй ва меҳнаткаш бўлса ҳамда оиладагиларини севса, кўплаб яхши нарсаларга эришади ва оиласини бахтли қилади. Борди-ю, у қимор ўйнаса, кўп ичса ёки дангаса бўлса, ўзини ва оиласини камбағалликка дучор қилиши мумкин. Шунга Парвардигоримизга қулоқ солсак, доно йўл тутган бўламиз. У кўплаб яхши нарсаларга эга бўлишимизни, жумладан, «тинч-осойишта яшашимизни» истайди. (Забур 119:165)

«Охирзамонда» яшаётганимиз учун азоб чекяпмиз

«Охирзамонда... одамлар ўзини севадиган, пулпараст,.. ота-онага итоатсиз,.. ўзини тута билмайдиган, шафқатсиз, яхшиликдан нафратланадиган... бўладилар». (2 ТИМЎТИЙГА 3:1–5)

Бугунги кунда кўп одамлар ўзини юқоридаги оятларда айтилгандай тутяпти. Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари биз «охирзамонда» яшаётганимизнинг далилларидан биридир. Қолаверса, Муқаддас Ёзувларда ушбу давр урушлар, кучли зилзилалар ва касалликлар билан ажралиб туриши башорат қилинган. (Матто 24:3, 7, 8; Луқо 21:10, 11) Булар эса кўп азоб-уқубатлар ва ўлимга сабаб бўляпти.

Хотиржамликка эга бўлдим

«Мен 19 ёшимда шол бўлиб қолдим ва одамлар буни олдинги ҳаётимда қилган гуноҳим учун жазо дейишарди. Бу туфайли қаттиқ тушкунликка тушардим. Айримлар азобларимизга Худо сабабчи, деб айтишарди. Мен бундай шафқатсиз Худони сева олмасдим. Кейин Муқаддас Китобни ўргана бошладим ва аслида Яратувчи бизга ғамхўрлик қилаётганини, азоб-уқубатларимизнинг асосий сабабчиси эса Шайтон деб аталган ёвуз руҳий мавжудот эканини тушундим. Шунингдек, Худо яқинда Шайтонни йўқ қилишини ва у етказган ҳар қандай зарарни қоплашини билиб олдим. Аста-секин бундай ажойиб Худога муҳаббат қўйдим ва хотиржамликка эга бўлдим». (Санжай)

Санжай.

Кўпроқ билиб олинг

Азоб-уқубатлар ва уларга қандай бардош бериш мумкинлиги ҳақида кўпроқ маълумот топиш учун jw.org сайтига кириб, МУҚАДДАС КИТОБ ТАЪЛИМОТЛАРИ > МУҚАДДАС КИТОБГА АСОСЛАНГАН САВОЛЛАР > АЗОБ-УҚУБАТЛАР сарлавҳаси остига қаранг.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш