Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Жиддий гуноҳга қўл урганда
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
    • 4. Яҳова гуноҳкорларга раҳм-шафқат кўрсатади

      Жиддий гуноҳга қўл уриб, Яҳованинг меъёрларига қулоқ солишдан бош тортган киши жамоатдан чиқарилади ва биз у билан мулоқот қилмаймиз. 1 Коринфликларга 5:6, 11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      • Ачитқи хамирни оширгани каби, тавба қилмаган гуноҳкор билан мулоқот қилиш жамоатга қандай таъсир қилади?

      Яҳованинг раҳмдиллигига тақлид қилган ҳолда оқсоқоллар жамоатдан чиқарилганларга ёрдам беришга интилади. Гарчи танбеҳ олиш оғриқли кечган бўлса ҳам кўплар хатосини ­тушуниб, жамоатга қайтган. (Забур 141:5)

      Яҳованинг гуноҳкорларга бўлган муносабати У мулоҳазакор, раҳмдил ва севувчи эканини қай йўсин кўрсатяпти?

      5. Тавба қилсак Яҳова кечиради

      Исо кимдир тавба қилса, Яҳова нималарни ҳис қилишини тушунишимизга кўмаклашадиган мисол келтирган. Луқо 15:1–7 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      • Бундан Яҳова ҳақида нимани билиб оляпсиз?

      Ҳизқиё 33:11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Яҳовага содиқ бўлиб қолинг
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
    • 1. Қай йўсин одамлар Яҳовага бўлган садоқатимиз синалишига сабабчи бўлиши мумкин?

      Баъзилар бизни Яҳовага хизмат қилишдан тўхтатмоқчи бўлади. Хўш, кимлар бундай қилиши мумкин? Масалан, ҳақиқатдан юз ўгирган баъзилар имонимизни барбод қилиш мақсадида Худонинг ташкилоти тўғрисида ёлғонлар тарқатади. Бундайлар муртад деб аталади. Шунингдек, баъзи дин раҳбарлари биз ҳақимизда сохта маълумот тарқатади. Улар бундай қилиб ишонувчан одамларни тўғри йўлдан оздирмоқчи. Бундай қарши чиқувчилар ким бўлишидан қатъи назар, улар билан баҳслашиш ниятида китобларини ё блогларини ўқиш, веб-сайтларига кириш ёки видеоларини томоша қилиш биз учун хавфлидир. Яҳовага садоқат ила хизмат қилаётганларнинг ҳафсаласини пир қилишга уринаётганлар ҳақида Исо қуйидагича деган: «Қўяверинглар уларни. Улар кўр йўлбошчилардир. Агар кўр кўрни етакласа, иккаласи ҳам чуқурга қулайди». (Матто 15:14)

      2. Қандай қилиб шахсий қароримиз Яҳовага бўлган садоқатимиз синалишига сабаб бўлиши мумкин?

      Яҳовага бўлган севги сохта дин билан боғлиқ ҳар қандай нарсадан йироқлашишимизга ундайди. Сохта дин билан боғлиқ жойда ишлашни, ташкилотга тегишли бўлишни ёки машғулотлар билан шуғулланишни истамаймиз. Яҳова бизни қуйидагича огоҳлантиряпти: «Эй халқим,.. ундан [Буюк Бобилдан] чиқиб кет!» (Ваҳий 18:2, 4)

      КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

      Яҳовага бўлган садоқатингизга путур етмаслиги учун нима қила олишингизни билиб олинг. Қай йўсин Буюк Бобилдан чиқиш орқали садоқатли эканингизни кўрсатиш мумкинлигига ҳам эътибор беринг.

      3. Сохта устозлардан эҳтиёт бўлинг

      Яҳованинг ташкилоти ҳақида салбий фикрлар эшитиб қолсак, қандай муносабатда бўлишимиз керак? Ҳикматлар 14:15 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

      • Нега эшитган ҳар бир нарсага ишониб кетишдан эҳтиёт бўлишимиз керак?

      2 Юҳанно 9–11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

      • Муртадларга қандай муносабатда бўлишимиз керак?

      • Ҳатто муртадлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилмасак ҳам қандай қилиб уларнинг таъсирига тушиб қолишимиз мумкин?

      • Сизнингча, Яҳова ёки ташкилотимиз тўғрисидаги салбий фикрларга диққат қаратсак, У нималарни ҳис қилади?

      4. Биродар гуноҳ қилиб қўйганда, Худога садоқатли бўлиб қолинг

Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш