Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • lmd 2- дарс
  • Табиийлик

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Табиийлик
  • Одамларни севиб шогирд тайёрланг
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Филип нима қилган?
  • Филипдан нимани ўргансак бўлади?
  • Филипга тақлид қилинг
  • Хизматда маҳорат ошириш. Норасмий шоҳидлик бериш мақсадида суҳбатни бошлаш
    Илоҳий хизматимиз – 2014
  • Бошқаларга қизиқиш кўрсатиш
    Одамларни севиб шогирд тайёрланг
  • «Исо ҳақидаги хушхабарни» эълон қилиш
    Худонинг Шоҳлиги тўғрисида кенг шоҳидлик берайлик
  • Суҳбатлашиш маҳоратини оширинг
    Воизлик мактаби
Кўпроқ маълумот топинг
Одамларни севиб шогирд тайёрланг
lmd 2- дарс

СУҲБАТ БОШЛАШ

Хушхабар воизи Филип аравада ўтириб ўрама битикни ўқиётган ҳабашистонлик киши билан суҳбатлашяпти.

Ҳавор. 8:30, 31

2-ДАРС

Табиийлик

Принцип: «Инсон тўғри жавоби туфайли қувонади. Ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши!» (Ҳик. 15:23)

Филип нима қилган?

Хушхабар воизи Филип аравада ўтириб ўрама битикни ўқиётган ҳабашистонлик киши билан суҳбатлашяпти.

ВИДЕО: «Филип ҳабашистонлик амалдорга ваъз қиляпти»

1. ВИДЕОНИ томоша қилинг ёки Ҳаворийлар 8:30, 31 ни ўқинг. Сўнг қуйидаги саволларни кўриб чиқинг:

  1. а) Филип суҳбатни қандай бошлади?

  2. б) Кишига янги ҳақиқатни ўргатиш учун нега суҳбатни бундай тарзда бошлаш табиий бўларди?

Филипдан нимани ўргансак бўлади?

2. Агар суҳбатни табиий олиб борсак, инсон ўзини бемалол ҳис қилади ҳамда бўлишаётган хабаримизга нисбатан фикрини айтишга кўпроқ мойил бўлади.

Филипга тақлид қилинг

3. Кузатувчан бўлинг. Кишининг юз ифодаси ва хатти-ҳаракатлари у ҳақда кўп нарсани аён қилади. Инсон биз билан гаплашгиси келяптими? «... ҳақида эшитганмисиз?» дея оддий савол бериб Муқаддас Китобдан бирон нарса айтиб беришингиз мумкин. Суҳбатлашгиси келмаётган инсонни гаплашишга мажбурлашдан қочинг.

4. Сабрли бўлинг. «Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни ўша заҳоти айтишим керак» деган фикрдан қочинг. Ҳақиқатни табиий тарзда айтиш учун қулай фурсатни кутинг. Баъзида келаси сафарги суҳбатгача кутишга тўғри келар.

5. Мослашувчан бўлинг. Суҳбат сиз кутмаган мавзуга ўтиб кетиши мумкин. Гарчи сиз Муқаддас Китобдаги бошқа ҳақиқат тўғрисида айтишни ўйлаган бўлсангиз-да, инсон учун муҳим бўлган мавзу ҳақида гаплашишга тайёр бўлинг.

ШУНИНГДЕК, ҚУЙИДАГИЛАРГА ҚАРАНГ:

Воиз 3:1, 7; 1 Кор. 9:22; 2 Кор. 2:17; Колос. 4:6

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш