Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • 2 Солномалар 33
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

2 Солномалар мазмуни

      • Яҳудо шоҳи Манаше (1–9)

      • Манаше тавба қилади (10–17)

      • Манашенинг ўлими (18–20)

      • Яҳудо шоҳи Омон (21–25)

2 Солномалар 33:1

Ҳаволалар

  • +Мт 1:10
  • +4Шҳ 21:1

2 Солномалар 33:2

Ҳаволалар

  • +4Шҳ 21:2–6

2 Солномалар 33:3

Ҳаволалар

  • +4Шҳ 18:1, 4
  • +Қн 4:19; 4Шҳ 23:5

2 Солномалар 33:4

Ҳаволалар

  • +4Шҳ 16:10, 11
  • +Қн 12:11; 2Сл 6:6

2 Солномалар 33:5

Ҳаволалар

  • +3Шҳ 6:36; 7:12

2 Солномалар 33:6

Изоҳлар

  • *

    Сўзма-сўз «оловдан ўтказди».

Ҳаволалар

  • +Ёш 15:8, 12; 4Шҳ 23:10
  • +4Шҳ 16:1, 3
  • +Лв 19:26
  • +Лв 20:6; Қн 18:10, 11

2 Солномалар 33:7

Ҳаволалар

  • +4Шҳ 23:6
  • +4Шҳ 21:7–9; 23:27; 2Сл 7:16

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    10.2021, 4-саҳ.

2 Солномалар 33:9

Ҳаволалар

  • +Лв 18:24; Ёш 24:8; 4Шҳ 21:11, 16

2 Солномалар 33:10

Ҳаволалар

  • +2Сл 36:15, 16

2 Солномалар 33:11

Изоҳлар

  • *

    Бошқа вариант «ғорда қўлга олишди».

2 Солномалар 33:13

Ҳаволалар

  • +Иша 1:18
  • +Дн 4:25

2 Солномалар 33:14

Ҳаволалар

  • +2Сл 32:30
  • +2Шҳ 5:9; 2Сл 32:2, 5
  • +2Сл 27:1, 3
  • +Нах 3:3

2 Солномалар 33:15

Ҳаволалар

  • +4Шҳ 21:1, 7
  • +4Шҳ 21:1, 4, 5

2 Солномалар 33:16

Ҳаволалар

  • +2Сл 29:18
  • +Лв 3:1
  • +Лв 7:12

2 Солномалар 33:19

Ҳаволалар

  • +2Сл 33:12, 13
  • +4Шҳ 21:2, 9
  • +4Шҳ 21:3, 7

2 Солномалар 33:20

Ҳаволалар

  • +4Шҳ 21:18, 19

2 Солномалар 33:21

Ҳаволалар

  • +Мт 1:10
  • +4Шҳ 21:19–24

2 Солномалар 33:22

Ҳаволалар

  • +2Сл 33:1, 2
  • +4Шҳ 21:1, 7

2 Солномалар 33:23

Ҳаволалар

  • +2Сл 33:12, 13
  • +Ерм 8:12

2 Солномалар 33:24

Ҳаволалар

  • +4Шҳ 12:20; 2Сл 25:27

2 Солномалар 33:25

Ҳаволалар

  • +2Сл 25:1, 3
  • +4Шҳ 21:25, 26

Бошқа

2 Сол. 33:1Мт 1:10
2 Сол. 33:14Шҳ 21:1
2 Сол. 33:24Шҳ 21:2–6
2 Сол. 33:34Шҳ 18:1, 4
2 Сол. 33:3Қн 4:19; 4Шҳ 23:5
2 Сол. 33:44Шҳ 16:10, 11
2 Сол. 33:4Қн 12:11; 2Сл 6:6
2 Сол. 33:53Шҳ 6:36; 7:12
2 Сол. 33:6Ёш 15:8, 12; 4Шҳ 23:10
2 Сол. 33:64Шҳ 16:1, 3
2 Сол. 33:6Лв 19:26
2 Сол. 33:6Лв 20:6; Қн 18:10, 11
2 Сол. 33:74Шҳ 23:6
2 Сол. 33:74Шҳ 21:7–9; 23:27; 2Сл 7:16
2 Сол. 33:9Лв 18:24; Ёш 24:8; 4Шҳ 21:11, 16
2 Сол. 33:102Сл 36:15, 16
2 Сол. 33:13Иша 1:18
2 Сол. 33:13Дн 4:25
2 Сол. 33:142Сл 32:30
2 Сол. 33:142Шҳ 5:9; 2Сл 32:2, 5
2 Сол. 33:142Сл 27:1, 3
2 Сол. 33:14Нах 3:3
2 Сол. 33:154Шҳ 21:1, 7
2 Сол. 33:154Шҳ 21:1, 4, 5
2 Сол. 33:162Сл 29:18
2 Сол. 33:16Лв 3:1
2 Сол. 33:16Лв 7:12
2 Сол. 33:192Сл 33:12, 13
2 Сол. 33:194Шҳ 21:2, 9
2 Сол. 33:194Шҳ 21:3, 7
2 Сол. 33:204Шҳ 21:18, 19
2 Сол. 33:21Мт 1:10
2 Сол. 33:214Шҳ 21:19–24
2 Сол. 33:222Сл 33:1, 2
2 Сол. 33:224Шҳ 21:1, 7
2 Сол. 33:232Сл 33:12, 13
2 Сол. 33:23Ерм 8:12
2 Сол. 33:244Шҳ 12:20; 2Сл 25:27
2 Сол. 33:252Сл 25:1, 3
2 Сол. 33:254Шҳ 21:25, 26
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • 11
  • 12
  • 13
  • 14
  • 15
  • 16
  • 17
  • 18
  • 19
  • 20
  • 21
  • 22
  • 23
  • 24
  • 25
Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
2 Солномалар 33:1–25

Солномалар иккинчи китоб

33 Манаше+ 12 ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда 55 йил шоҳлик қилди+.

2 У Яҳова исроилликлар олдидан қувиб чиқарган халқларнинг жирканч ишларига тақлид қилиб, Яҳованинг назарида ёмон ишларга қўл урди+. 3 У отаси Ҳизқиё вайрон қилган тепаликларни+ қайта тиклаб, Баалларга атаб қурбонгоҳлар қурди ҳамда муқаддас устунлар ўрнатди. Бундан ташқари, самовий жисмларга сажда қилиб, уларга сиғинди+. 4 Манаше Яҳованинг уйида ҳам қурбонгоҳлар қурди+. Бу уй ҳақида Яҳова: «Исмим Қуддусда тоабад туради»+,— деган эди. 5 У Яҳова уйининг иккала ҳовлисида бутун самовий жисмларга атаб қурбонгоҳлар барпо этди+. 6 У ўз ўғилларини Ҳинном ўғлининг водийсида+ оловда куйдирди*+. У сеҳр-жоду билан шуғулланиб+, фол очди ва арвоҳ чақирувчилару фолбинларни тайинлади+. Қолаверса, Яҳованинг назарида кўп ёвуз ишлар қилиб, Уни ранжитди.

7 Манаше ўзи ясаган ўйма тасвирни ҳақ Тангрининг маъбадига ўрнатди+. Худо бу маъбад ҳақида Довудга ва унинг ўғли Сулаймонга шундай деган эди: «Мен шу маъбадда ва бутун Исроил қабилалари орасидан танлаб олган Қуддус шаҳрида Ўз исмимни тоабад ўрнатаман+. 8 Агар Исроил халқи Мен уларга Мусо орқали берган Тавротга, қоидалару ҳукмларга астойдил амал қилиб, амрларимга риоя этса, Мен ота-боболарига берган юртдан уларни асло ҳайдаб чиқармайман». 9 Манаше Яҳудони ва Қуддус аҳолисини йўлдан оздириб, Яҳова исроилликлар олдидан йўқ қилган халқлардан ҳам баттарроқ ёвузлик қилишларига сабабчи бўлди+.

10 Яҳова Манашега ва халқига қайта-қайта гапирди, аммо улар қулоқ солишмади+. 11 Яҳова уларга қарши Оссурия шоҳининг лашкарбошиларини юборди ва улар Манашени қармоққа илинтиришди-да*, мис кишанлар солиб, Бобилга олиб кетишди. 12 Бошига фалокат тушганда, у Худоси Яҳовадан илтифот кўрсатишини сўраб ёлворди ва ота-боболари Тангриси олдида бўйин эгди. 13 Манаше Худога тинмай ибодат қилди. Худо унинг илтижосини қабул этди, марҳамат кўрсатишини сўраб ёлворганини эшитди ва Манашени Қуддусга, ўз шоҳлигига қайтарди+. Шунда Манаше Яҳова ҳақ Худо эканини англаб етди+.

14 Сўнг у водийдаги Гихўннинг+ ғарб томонидаги Довуд шаҳрининг ташқи деворини+ қурди. Девор жуда баланд бўлиб, Офел айланаси+ бўйлаб то Балиқ дарвозасига+ қадар чўзилган эди. Бундан ташқари, Яҳудонинг барча мустаҳкам шаҳарларида лашкарбошилар тайинлади. 15 У Яҳованинг уйидаги бегона худоларни, ўйма тасвирни+ ҳамда Яҳованинг уйи+ солинган тоғда ва Қуддусда қурган ҳамма қурбонгоҳларни вайрон қилиб, шаҳар ташқарисига улоқтирди. 16 У Яҳованинг қурбонгоҳини қайта тиклаб+, унинг устида тинчлик қурбонликларини+ ва шукрона қурбонликларини келтира бошлади+. Қолаверса, Яҳудо халқига Исроил Тангриси Яҳовага хизмат қилишни буюрди. 17 Гарчи халқ Худоси Яҳовага қурбонликлар келтирса-да, бу қурбонликларни ҳамон тепаликларда келтирарди.

18 Манашенинг ҳаёти, Худосига қилган ибодати ҳамда Исроил Худоси Яҳова номидан унга ваҳийлар айтиб берувчи кишиларнинг сўзлари Исроил шоҳлари тарихи ёзилган китобда баён этилган. 19 Шунингдек, унинг ибодати+, илтижоси ижобат бўлгани, барча гуноҳларию бевафолиги+, бўйин эгишдан аввал қайси жойларда тепаликлар барпо этгани ва муқаддас устунлару+ ўйма тасвирлар ўрнатгани ваҳийлар айтиб берувчиларнинг ёзувларида баён этилган. 20 Манаше вафот этиб ота-боболарига қўшилди, уни ўз уйи яқинида дафн этишди. Ўрнига ўғли Омон шоҳ бўлди+.

21 Омон+ 22 ёшида тахтга ўтириб, Қуддусда икки йил шоҳлик қилди+. 22 У отаси Манаше сингари Яҳованинг назарида қабиҳ ишлар қилиб яшади+. Отаси Манаше ясаган барча ўйма тасвирларга қурбонликлар келтириб+, уларга сиғинди. 23 Аммо у отасидан фарқли ўлароқ+, Яҳованинг олдида бўйин эгмади+, аксинча, гуноҳга ботиб кетди. 24 Охир-оқибат Омоннинг хизматкорлари унга қарши фитна уюштириб+, уни ўз уйида ўлдиришди. 25 Лекин халқ шоҳ Омоннинг жонига суиқасд қилганларнинг барини ўлдириб+, ўрнига ўғли Йўшиёни+ шоҳ этиб тайинлади.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш