Аюб
21 Жавобан Аюб шундай деди:
2 «Сўзларимни диққат билан тингланглар,
Менга берган тасаллингиз шу бўлсин.
3 Сўзлаб бўлмагунимча, сабр қилинглар,
Гапимни тугатганимдан сўнг масхара қилаверасизлар+.
4 Шикоятим одамга қаратилганми?
Агар шундай бўлганида, мен сабр қилиб ўтира олармидим?
5 Менга қаранглар-да, ҳайратдан донг қотиб,
Қўлларингиз билан оғзингизни ёпинглар.
6 Бошимдан ўтган нарсаларни ўйласам, ҳаловатим йўқолиб,
Бутун танамни титроқ босади.
8 Фарзандлари доим ёнларида бўлиб,
Ҳатто невараю эвараларини ҳам кўришяпти.
9 Уйлари даҳшатдан йироқда, хавфсизликда бўлиб+,
Аллоҳ уларни таёғи билан жазоламайди.
10 Буқалари нобуд бўлмай, кўпаяди,
Сигирлари бола ташламай, бузоқлайди.
11 Ўғилларини бир сурувдай ташқарига чиқаради,
Болалари сакраб-сакраб ўйнайди.
12 Улар чилдирмаю арфага жўр бўлиб, қўшиқ куйлайди,
Най садоси остида кўнгилхушлик қилади+.
14 Лекин улар Худога: “Бизни тинч қўй!
Сенинг йўлларингни билишни истамаймиз+.
15 Қодир Тангри ким бўлибдики, Унга хизмат қилсак?!+
Уни таниб-билгандан нима фойда?!”+ — дейишади.
16 Аммо биламан, уларнинг равнақи ўзларининг қўлида эмас+,
Мен ёвузларнинг ўй-фикридан* йироқман+.
17 Гоҳ-гоҳида бўлмаса, ёвузларнинг чироғи қачон ўчган?+
Қачон уларнинг бошига мусибат тушган?
Қачон Худо ғазаб устида уларга фалокат юборган?
18 Улар шамол учирган сомондай,
Бўрон учириб кетган чоридай бўлганми?
19 Аллоҳ одамнинг жазосини ўғиллари учун сақлаб қўяди,
Аммо Худо унга жазосини берганини у билиб қўйсин+.
20 Хонавайрон бўлганини ўз кўзлари билан кўрсин,
Қодир Тангрининг қаҳр косасидан ичсин+.
21 Агар унинг кунлари қисқартирилса+,
Ўлганидан кейин хонадони билан нима юз бериши ҳақида ташвишланармиди?
23 Бундай одам ҳали куч-қувватга тўлалигида+,
Ғам-ташвишсиз ҳаётдан кўз юмади+.
24 Белини ёғ босиб,
Суяклари бақувватлигидаёқ вафот этади.
25 Бошқа киши бўлса қаттиқ азоб чекиб,
Яхшиликни татиб кўрмай ўлиб кетади.
27 Мана, мен сизларнинг ўй-фикрингизу
Менга жабр етказиш учун* тузаётган режаларингизни аниқ биламан+.
28 Боиси сизлар: “Асилзоданинг уйи қаерда?
Ёвуз инсон яшаган чодир қани?”+ — деб айтяпсизлар.
29 Сайёҳларни сўроққа тутмадингизларми?
Кузатувларини диққат билан ўрганмадингизларми?
30 Мусибат куни ярамас инсонга раҳм қилиниб,
Ғазаб кунида у қутқарилади.
31 Унинг тутган йўлига ким қарши чиқиб,
Қилмишига яраша ким уни жазолайди?
32 Жасади қабристонга олиб борилганда,
Унинг қабри қўриқланади.
33 Водийдаги кесак у учун мазали бўлади+,
Ундан олдин сон-саноқсиз одамлар тупроққа киргани каби,
Унинг орқасидан ҳам бутун одамзод эргашади+.
34 Нега менга беҳуда тасалли беряпсизлар?+
Жавобларингизда ёлғондан бошқа нарса йўқ!»