Забур
Бутун борлиғим Яҳовани мадҳ этсин!+
2 Умрим бўйи Яҳовага ҳамду сано айтаман.
Токи ҳаёт эканман, Тангримга мадҳлар куйлайман.
5 Ёқубнинг Худосини ёрдамчим деб билган+,
Тангриси Яҳовага умид боғлаган киши бахтлидир+.
6 У еру осмоннинг,
Денгиз ва ундаги бор нарсанинг Яратувчиси+,
Ҳамиша ишончли бўлиб қоладиган Зотдир+.
7 У алданганлар учун адолат ўрнатадиган,
Оч инсонга ризқини берадиган Зотдир+.
Яҳова маҳбусларни озод этади+.
9 Яҳова мусофирларни ҳимоя қилади,
У етим ва беваларга таянч бўлади+,
Ёвузларнинг режасини эса пучга чиқаради+.
10 Яҳова абадий Шоҳ бўлади+,
Эй Сион, Худойинг авлоддан авлодга Шоҳ бўлади.
Яҳни мадҳ этинг!