Забур
Довуд саноси.
15 Эй Яҳова, чодирингда ким меҳмон бўлади?
Муқаддас тоғингда ким яшайди?+
2 Бенуқсон ҳаёт кечирадиган+,
Тўғри ишлар қиладиган+,
Қалбида ҳақиқатни гапирадиган киши+ бунга эришади.
3 У тили билан ўзгаларга туҳмат қилмайди+,
Ўз яқинига ҳеч қандай ёмонлик қилмайди+,
Дўстларини бадном қилмайди+.
Ўз зарарига бўлса-да, берган ваъдасининг устидан чиқади+.
Буларга амал қилган киши асло тебранмайди+.