Забур
Аллоҳни муқаддас масканида мадҳ этинг+.
Кучидан далолат берувчи осмон гумбази остида Уни мадҳ этинг+.
2 Қудратли ишлари учун Уни мадҳ этинг+.
Улуғворлиги чексиз бўлгани учун Уни мадҳ этинг+.
3 Бурғу садолари остида Уни мадҳ этинг+.
Торли асбоб ва арфа билан Уни мадҳ этинг+.
4 Чилдирма чалиб+, рақсга тушиб* Уни мадҳ этинг.
Торли асбоблар+ ва най+ билан Уни мадҳ этинг.
5 Оҳангдор зиллар билан Уни мадҳ этинг.
Жарангдор зиллар билан Уни мадҳ этинг+.
6 Ҳар бир тирик жон Яҳни мадҳ этсин!
Яҳни мадҳ этинг!+