Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Довуд саноси.
2 Сен кўнглидаги орзусини рўёбга чиқариб+,
Тилагини амалга оширишдан бош тортмадинг. (Села)
4 У Сендан умр сўраган эди, унга умр ато этдинг+,
Сен унга узоқ умр, абадий ва мангу ҳаёт бердинг.
5 Нажот бериб, уни улкан шарафга сазовор этдинг+.
Уни обрў ва улуғворлик билан мукофотладинг.
8 Қўлинг барча душманларингни топади,
Ўнг қўлинг Сендан нафратланадиганларни ушлаб олади.
9 Белгиланган вақтда уларга назар солиб, уларни оловли ўчоқдай қиласан.
Яҳова уларни ғазаби билан йўқ қилади, олов уларни ютиб юборади+.
10 Уларнинг авлодларини* ер юзидан,
Зурриётини инсон ўғиллари орасидан йўқ қиласан.
11 Зеро, улар Сенга ёмонлик қилишни режалаштирган+,
Амалга ошириб бўлмайдиган фитналарни ўйлаб чиққан+.
12 Камонинг билан уларни мўлжалга олиб,
Уларни орқага чекинтирасан+.
13 Эй Яҳова, жойингдан қўзғалиб, кучингни кўрсат.
Қудратингга атаб мадҳлар куйлайлик.