Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. «Лолагуллар» куйига аталган қўшиқ. Довуд саноси.
69 Қутқаргин мени, эй Худо, чунки сувлар ҳаётимга* хавф туғдирмоқда+.
2 Мен чуқур ботқоққа чўкиб кетяпман, оёқ қўядиган қаттиқ ер йўқ+.
Чуқур сувлар оғушида қолдим,
Кучли сув оқими мени оқизиб кетяпти+.
3 Ёрдамга чақиравергандан ҳолдан тойдим+,
Томоғим қуриб қолди.
Аллоҳимни кутавериб кўзларим толиқди+.
Мени йўқ қилмоқчи бўлганлар,
Маккор душманлар сони ошди.
Улар мен ўғирламаган нарсаларни қайтаришга мажбурлаяпти.
5 Эй Тангри, ақлсизлик қилганимни Ўзинг биласан,
Айбим Сендан яширин эмас.
6 Эй, Олий Ҳукмдор, Қўшинлар Сарвари Яҳова,
Сенга умид боғлаганлар мени деб уялиб қолмасин.
Эй, Исроилнинг Худоси,
Сени излаб юрганлар мени деб камситилмасин.
8 Ўз биродарларимга бегонадай,
Ака-укаларимга мусофирдай бўлиб қолдим+.
9 Уйингга бўлган рашким ичимда олов бўлиб ёняпти+,
Сени таҳқирловчиларнинг ҳақоратлари бошимга ёғилди+.
10 Рўза тутиб, ўзимни паст олганимда*,
Ҳақоратга дучор бўлдим.
11 Жул кийганимда,
Улар устимдан кулди.
12 Шаҳар дарвозаси олдида ўтирганлар ғийбатимни қилди,
Майхўрлар мен ҳақимда қўшиқлар айтди.
13 Эй Яҳова, мақбул пайтда
Сенга ибодат қиламан+.
Чексиз меҳр-садоқатинг ила, эй Тангри,
Чинакам Нажоткор эканингни кўрсатиб, менга жавоб бер+.
14 Ботқоқдан чиқариб ол мени,
Ботиб кетишимга йўл қўйма.
Мендан нафратланаётганлар кўлидан,
Чуқур сувлардан мени қутқар+.
15 Тўфон сувлари мени оқизиб кетишига йўл қўйма+,
Чуқур сувлар мени ютиб юбормасин,
Қудуқ оғзи устимдан ёпилиб қолмасин+.
16 Менга жавоб бер, эй Яҳова, чунки меҳр-садоқатинг чексиздир+.
Тезроқ менга жавоб бер, чунки бошимга кулфат тушди+.
18 Яқинроқ келиб, мени қутқар,
Душманларим қўлидан мени халос эт.
19 Ҳақорат қилинганимни, шарманда бўлиб хўрланганимни биласан+.
Ғанимларимнинг ҳаммасини кўриб турибсан.
20 Ҳақоратлар қалбимга озор берди, яраларим бедаводир.
Бировнинг раҳми келадими десам, бунақа инсон топилмади+,
Юпатувчи топиладими десам, бирорта ҳам чиқмади+.
22 Дастурхони улар учун қопқон бўлсин,
Улардаги тўкин-сочинлик тузоққа айлансин+.
24 Улар устига жаҳлингни тўкиб соч,
Оташин ғазабинг уларга ёғилсин+.
25 Уларнинг қароргоҳи ҳувуллаб қолсин,
Чодирларида яшайдиган одам бўлмасин+.
26 Сен жароҳатлаган одамни улар таъқиб қиляпти,
Сен ярадор қилган инсонларни улар тинмай ғийбат қиляпти.
27 Уларнинг гуноҳи устига гуноҳ қўш,
Уларни одил инсон деб ҳисоблама.
29 Мен эзилдим, қийналяпман+.
Эй Худо, нажотбахш қудратинг мени ҳимоя қилсин.
30 Аллоҳнинг исмига атаб мадҳлар куйлайман,
Шукроналар айтиб Уни улуғлайман.
31 Бу, Яҳовага буқалар қурбонлигидан,
Шохли ва туёқли ёш буқалардан кўра кўпроқ ёқади+.
32 Камтар* инсонлар буни кўриб севинади.
Эй, Аллоҳга хизмат қилаётганлар, жонлансин юрагингиз.
34 Еру осмон Уни мақтасин+,
Денгизлар ва улардаги мавжудотлар Уни мадҳ этсин.
35 Чунки Худо Сионга нажот юбориб+,
Яҳудо шаҳарларини қайта бунёд этади.
Улар у ерда яшаб, унга эгалик қилади.