Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Кўрах ўғиллари саноси+. Қўшиқ.
2 Ўз халқинг айбларини афв этиб,
Барча гуноҳларини кечирдинг+. (Села)
3 Жаҳлингни тийиб,
Қайноқ қаҳр-ғазабингни босдинг+.
4 Эй, нажоткор Тангримиз, бизни юртимизга қайтар,
Биздан бошқа аччиқланма+.
5 Биздан тоабад ғазабланасанми?+
Авлодлар оша дарғазаб бўласанми?
6 Халқинг Сенда қувонч топиши учун,
Бизга янгидан тетиклик бахш этмайсанми?+
7 Эй Яҳова, меҳр-садоқатингни кўрсатиб+,
Бизга нажот бахш эт.
8 Ҳақ Тангри Яҳованинг айтганларига қулоқ соламан,
Зеро, У Ўз халқига, садоқатли кишиларига тинчлик ҳақида сўзлайди+.
Фақат улар ўзига яна бино қўймаса бўлгани+.
9 Шубҳасизки, худотарсларга У нажот беради+.
Унинг улуғворлиги юртимизда маскан қуради.
10 Вафо билан меҳр-садоқат учрашади,
Адолат билан тинчлик ўпишиб кўришади+.
11 Садоқат ердан униб чиқади,
Адолат самодан нур сочади+.
13 Адолат Худо олдида юради+,
Қадамлари учун йўл ҳозирлайди.