Ишаё
15 Мўабга қарши ҳукм+:
Мўабнинг Ор+ шаҳри сукунатга ғарқ бўлади,
Зеро, у бир кечанинг ичида тор-мор этилади.
Мўабнинг Хир+ шаҳри сукунатга ғарқ бўлади,
Чунки у бир кечанинг ичида тор-мор этилади.
2 У йиғламоқ учун ибодатхона ва Дибонга+,
Тепаликларига кўтарилади.
Мўаб Навони+ ва Мидавони+ йўқлаб нола чекади,
Барчанинг соч-соқоли қириб ташланади+.
3 Улар кўчаларда жулга ўраниб,
Томларию майдонларида фарёд қилади.
Йиғлаганча пастга тушади+.
Шу боис, Мўаб аскарлари бақир-чақир қилади.
Юраклари қўрқувдан дукиллайди.
5 Мўаб учун қалбим қон йиғлайди.
Унинг қочқинлари Зўвар+ ва Эглат-Шалишиёгача+ етади.
Улар йиғлаганча Лухитга кўтарилади.
Бошига тушган фалокатдан Хўронайм йўлида фиғон чекади+.
6 Нимрим сувлари қурийди.
Ўт-ўлан ҳам қовжираб қолади.
Майсалар йўқ бўлиб, бирон яшил ўсимлик қолмайди.
7 Шу сабабли, улар ғазнаю мол-мулкидан қолган-қутганини
Тераклар водийсидан олиб ўтади.
8 Халқнинг фарёди бутун Мўабга эшитилади+.
Дод-войи Эхлайимгача,
Фиғони Бэр-Элимгача етиб боради.
9 Зеро, Димон сувлари қонга тўлади.
Димонга бундан-да оғир бало келтираман:
Мўабдан қочганлару
У ерда қолганларга шер юбораман+.