Ишаё
26 Ўша куни Яҳудо юртида+ шундай қўшиқ айтилади+:
«Бизнинг шаҳримиз қудратли+.
Унинг деворларию кўтарма деворлари Аллоҳ берган нажотдир+.
2 Дарвозаларни очинг+, одил халқ кирсин,
Садоқатли бўлган халқ кирсин.
3 Сенга тўлиқ таянганларни* ҳимоя қиласан,
Уларга битмас-туганмас тинчлик берасан+.
Зеро, улар Сенга таянади+.
5 У юксакликда, юқорида турган шаҳар аҳолисини камситади.
Уни вайрон қилади,
Ерга улоқтиради,
Тупроққа қориштириб юборади.
6 У оёғости бўлади,
Эзилганлару бечораларнинг оёқлари остида қолади».
7 Одил кишининг йўли тўғридир.
Сен тўғри бўлганинг учун
Одил инсоннинг йўлини равон қиласан.
8 Эй Яҳова, Сенинг адолатли йўлингдан юриб,
Сенга умид боғлаймиз.
Биз исмингни, Сени ёдда тутишга интиламиз.
9 Тунда бутун вужудим ила Сени қўмсайман,
Ич-ичимдан Сени излашга жон куйдираман+.
Чунки ерни ҳукм қилганингда,
Ер аҳолиси адолатга ўрганади+.
10 Ёвуз кишига илтифот кўрсатилса ҳам,
У адолатга ўрганмайди+.
11 Эй Яҳова, қўлинг кўтарилган, аммо улар уни кўрмаяпти+.
Улар халқингга бўлган ғайратингни кўрганда, уялиб қолади.
Душманларингни олов ютиб юборади.
13 Эй, Аллоҳимиз Яҳова, Сендан бошқа хўжайинлар бизни бошқарди+,
Лекин фақат Сенинг исминг тилимиздадир+.
14 Улар ўлди, улар яшамайди,
Улар кучсиз ётади, қайтиб турмайди+.
Сен уларни йўқ қилиш, исмларини ўчириш учун
Уларга назар солдинг.
Юртнинг барча чегараларини ниҳоятда кенгайтирдинг+.
16 Эй Яҳова, азоб чекканда, улар Сенга юз бурди.
Уларни тўғри йўлга солганингда, пичирлаб қалбини Сенга тўкиб-солди+.
17 Эй Яҳова, Сен бизни ой куни тўлган,
Тўлғоқ тутиб, дод-вой солаётган
Ҳомиладор аёлдай қилдинг.
18 Ҳомиладор бўлиб, тўлғоқ азобини чекдик,
Бироқ дунёга шамол келтиргандай бўлдик.
Биз юртни қутқара олмадик,
Унда яшайдиган одам ҳам туғмадик.
19 «Ўликларинг яшайди.
Мурдаларим кўтарилади+.
Эй, тупроқ ичра ётганлар+,
Уйғониб, қувонч ила ҳайқиринг!
Зеро, шабнаминг тонгдаги шудринг* кабидир.
Ер кучсиз ётган ўликларни яшаш учун қайтаради.
Худонинг ғазаби босилмагунча,
Бир лаҳзага яширин+.
21 Ана, Яҳова Ўз масканидан келмоқда.
У ер юзи аҳолисини қилмишлари учун жавобгарликка тортади.
Ер тўкилган қонни фош этади,
У ўликларини ортиқ яширмайди».