Ишаё
34 Эй миллатлар, яқин келиб эшитинг.
Эй халқлар, диққат қилинг.
Ер юзи ва ундаги бор нарса,
Ер ва у келтирган маҳсули тингласин.
Аллоҳ уларни йўқ қилади,
Барини қириб ташлайди+.
4 Бутун самовий қўшин чириб йўқ бўлади,
Осмон бўлса ўрама битик каби ўралиб қолади.
Токнинг қуриган баргларию
Анжирнинг бужмайган меваси тўкилиб тушгандай,
Уларнинг бутун қўшини сўлиб хазон бўлади.
5 «Чунки кўкларда қиличим қонга ботади+,
6 Яҳованинг қиличи қонга ботади,
Боиси, Яҳова Бозрахда қурбонлик,
Эдом юртида буюк хунрезлик уюштиради+.
7 Улар билан бирга ёввойи буқалар,
Ёш буқалару новвослар ҳам сўйилади.
Уларнинг юрти қонга ботади,
Тупроқлари ёғни шимади».
10 Кечаю кундуз олови сўнмайди,
Ундан доим тутун чиқиб туради.
Наслдан наслга хароба бўйича қолади,
Абадулабад у ерга ҳеч ким қадам босмайди+.
11 У бирқозону жайранинг маконига айланади,
Қулоқли уккилару қузғунлар у ерни маскан қилади.
Худо уни вайронагарчилик ўлчов ипи билан,
Харобазор шоқули билан ўлчайди.
12 Унда шоҳликка ярайдиган бирорта ҳам асилзода қолмайди,
Бекларининг бари йўқ бўлиб кетади.
13 Мустаҳкам минораларини тикан босади,
Қалъаларида қичитқию тиканли ўтлар ўсиб ётади.
У чиябўриларнинг уясига+,
Туяқушларнинг маконига айланади.
14 У ерда дашт жониворларию увуллайдиган ҳайвонлар учрашади,
Ёввойи эчкилар* бир-бирини чақиради.
Ҳа, тентакқуш у ерга жойлашиб ором топади.
15 Ўқ илон ин қуриб тухум қўяди,
У болаларини тухумдан чиқариб, кўланкасига йиғади.
Ҳа, у ерда калхатлар жуфт-жуфт бўлиб тўпланади.
16 Яҳованинг китобидан топинг, овоз чиқариб ўқиб беринг:
Ҳеч бири йўқолмайди.
Ҳар бирининг ўз жуфти бўлади,
Зеро, бу амр Яҳованинг оғзидан чиқди,
Унинг руҳи уларни бир жойга йиғди.
17 Унинг Ўзи улар учун қуръа ташлади,
Уларга белгиланган ерни Ўз қўли билан ўлчади.
Улар унга мангу эгалик қилади,
Авлодлар оша у ерда яшайди.