Ишаё
50 Яҳова шундай демоқда:
«Онангизни ҳайдаганимда унга талоқ хатини+ бердимми?
Мендан қарз олганларнинг бирортасига сизларни сотдимми?
2 Бу ерга келганимда нега ҳеч ким йўқ эди?
Чақирганимда нега ҳеч ким жавоб бермади?+
Наҳотки қайтариб сотиб олишга қўлим қисқа бўлса?!
Ёхуд қутқариб олишга кучим етмаса?!+
Сувсизликдан ундаги балиқлар қирилиб,
Сув йўқлигидан чириб кетади.
3 Осмонни зулматга буркайман+,
Жулни ёпинчиқ қилиб бераман».
У ҳар тонг мени уйғотади.
Қулоғимни очиб насиҳат беради+.
Тескари бурилиб кетмадим+.
6 Урганларга орқамни,
Соқолимни юлганларга бетимни тутдим.
Камситишлару тупуришлардан юзимни яширмадим+.
7 Олий Ҳукмдор Яҳова мададкорим бўлади+.
Шу боис, ўзимни хўрлангандай ҳис этмайман.
Шу сабабли, юзимни чақмоқтошдай қаттиқ қилдим+,
Биламан, мен асло уятга қолмайман.
8 Мени одил деб эълон этувчи ёнимда.
Ким ҳам мени айблай оларди?!+
Келинг, юзлашайлик.
Кимнинг менга қарши даъвоси бор?
Қани, олдимга келсин-чи?!
9 Олий Ҳукмдор Яҳова менга ёрдам беради.
Ким мени айбдор деб эълон қилади?
Уларнинг бари гўё кийимдай эскириб,
Куяларга ем бўлади.
10 Орангизда Яҳовадан қўрқадиган,
Унинг хизматкори овозига қулоқ соладиган+,
Ёруғлик кўрмай, тим қоронғиликда юрган кимса борми?
У Яҳованинг исмига умид боғлаб, Худосига таянсин.
11 «Эй, олов ёқувчи,
Учқун чиқарувчи барчангиз,
Ўзингиз ёққан аланга ичида,
Учқунларингиз орасида юраверинг.
Мендан оладиган жазоингиз бу:
Қаттиқ азоб чекиб ётиб қоласиз.