Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • Ҳаворийлар 27
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

Ҳаворийлар мазмуни

      • Павлус Римга йўл олади (1–12)

      • Бўрон кўтарилади (13–38)

      • Кема ҳалокати (39–44)

Ҳаворийлар 27:1

Изоҳлар

  • *

    Рим императорининг унвони, одамнинг исми эмас.

Ҳаволалар

  • +Ҳв 25:12

Ҳаворийлар 27:2

Изоҳлар

  • *

    Ёки «Салоники».

Ҳаволалар

  • +Ҳв 19:29; 20:4; Клс 4:10

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 204-саҳ.

Ҳаворийлар 27:3

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 204-саҳ.

Ҳаворийлар 27:4

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 204–205, 208-саҳ.

Ҳаворийлар 27:5

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 204–205, 208-саҳ.

Ҳаворийлар 27:6

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 205, 208-саҳ.

Ҳаворийлар 27:7

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 205-саҳ.

Ҳаворийлар 27:8

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 205–207-саҳ.

Ҳаворийлар 27:9

Ҳаволалар

  • +Лв 16:29, 30; 23:27

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 205–207-саҳ.

Ҳаворийлар 27:10

Изоҳлар

  • *

    Ёки «ҳаётимизга».

Ҳаворийлар 27:11

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 207-саҳ.

Ҳаворийлар 27:12

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 207-саҳ.

Ҳаворийлар 27:14

Изоҳлар

  • *

    Юн. Эвракилон.

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 207-саҳ.

Ҳаворийлар 27:16

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 207-саҳ.

Ҳаворийлар 27:17

Изоҳлар

  • *

    Луғатга қ.

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 207-саҳ.

Ҳаворийлар 27:19

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 207-саҳ.

Ҳаворийлар 27:20

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 207-саҳ.

Ҳаворийлар 27:21

Ҳаволалар

  • +Ҳв 27:9, 10

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 207–208-саҳ.

Ҳаворийлар 27:22

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 207–208-саҳ.

Ҳаворийлар 27:23

Ҳаволалар

  • +Ҳв 5:18, 19; Ибр 1:7, 14

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 208–209-саҳ.

Ҳаворийлар 27:24

Изоҳлар

  • *

    Ёки «қайсарнинг». Юн. цезарь.

Ҳаволалар

  • +Ҳв 23:11; 25:11, 12

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    9.2016, 15–16-саҳ.

Ҳаворийлар 27:26

Ҳаволалар

  • +Ҳв 28:1

Ҳаворийлар 27:27

Изоҳлар

  • *

    Адрия ҳозирги Адриатика ва Иони денгизларининг ҳамда Ўрта денгизнинг Сицилия билан Крит орасидаги қисмини ўз ичига олган.

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 209-саҳ.

Ҳаворийлар 27:28

Изоҳлар

  • *

    Сўзма-сўз «20 денгиз саржини». Илованинг Б14 мавзусига қ.

  • *

    Сўзма-сўз «15 денгиз саржини». Илованинг Б14 мавзусига қ.

Ҳаворийлар 27:29

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 209-саҳ.

Ҳаворийлар 27:31

Ҳаволалар

  • +Ҳв 27:22

Ҳаворийлар 27:35

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 206, 209-саҳ.

Ҳаворийлар 27:38

Ҳаволалар

  • +Юн 1:5

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 209-саҳ.

Ҳаворийлар 27:39

Ҳаволалар

  • +Ҳв 28:1

Ҳаворийлар 27:40

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 209-саҳ.

Ҳаворийлар 27:41

Ҳаволалар

  • +Ҳв 27:22; 2Кр 11:25

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Кенг шоҳидлик берайлик», 209-саҳ.

Ҳаворийлар 27:44

Ҳаволалар

  • +Ҳв 27:23, 24

Бошқа

Ҳавор. 27:1Ҳв 25:12
Ҳавор. 27:2Ҳв 19:29; 20:4; Клс 4:10
Ҳавор. 27:9Лв 16:29, 30; 23:27
Ҳавор. 27:21Ҳв 27:9, 10
Ҳавор. 27:23Ҳв 5:18, 19; Ибр 1:7, 14
Ҳавор. 27:24Ҳв 23:11; 25:11, 12
Ҳавор. 27:26Ҳв 28:1
Ҳавор. 27:31Ҳв 27:22
Ҳавор. 27:38Юн 1:5
Ҳавор. 27:39Ҳв 28:1
Ҳавор. 27:41Ҳв 27:22; 2Кр 11:25
Ҳавор. 27:44Ҳв 27:23, 24
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • 11
  • 12
  • 13
  • 14
  • 15
  • 16
  • 17
  • 18
  • 19
  • 20
  • 21
  • 22
  • 23
  • 24
  • 25
  • 26
  • 27
  • 28
  • 29
  • 30
  • 31
  • 32
  • 33
  • 34
  • 35
  • 36
  • 37
  • 38
  • 39
  • 40
  • 41
  • 42
  • 43
  • 44
Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
Ҳаворийлар 27:1–44

Ҳаворийларнинг фаолияти

27 Италияга сузиб боришимиз ҳақида қарор чиқарилгач+, Павлусни ва бошқа маҳбусларни Августнинг* ҳарбий бўлинмасидан бўлган Юлий исмли юзбошига топширишди. 2 Биз Осиё соҳилларига Адрамитдан сузиб келаётган кемага ўтириб жўнадик. Биз билан Салоника* шаҳридан бўлган македониялик Аристарх+ ҳам бор эди. 3 Эртаси куни биз Сидон шаҳрига келиб тўхтадик. Юлий Павлусга одамгарчилик кўрсатиб, дўстлари унга ғамхўрлик қилишсин, дея уларнинг олдига боришга рухсат этди.

4 Биз яна у ердан сузиб чиқиб, қаршимиздан шамол эсгани учун Кипр оролини паналаб ўтдик. 5 Сўнг очиқ денгизга чиқиб Киликия ва Памфилия бўйлаб сузиб, Ликия вилоятидаги Мира шаҳрига етиб келдик. 6 Ўша ерда юзбоши Искандариядан келган ва Италияга кетадиган кемани топиб, бизни унга ўтқизди. 7 Бир неча кун қийналиб сузиб, зўрға Книдосга етиб келдик. Шамол бизга тўсқинлик қилгани учун биз Крит оролини паналаб, Салмон ёнидан олға сузиб кетдик. 8 Крит соҳили бўйлаб машаққат билан сузиб, Ласея шаҳрига яқин бўлган Гўзал бандаргоҳлар деган жойга етиб келдик.

9 Кўп вақт ўтди ва сузиш энди хавфли эди. Гуноҳни ювиш куни+ учун тутиладиган рўза тугагани боис, Павлус уларни огоҳлантириб, шундай деди: 10 «Жаноблар, менимча, бу сузиш нафақат юк ва кемага, балки жонларимизга* ҳам зиён келтиради». 11 Лекин юзбоши Павлуснинг гапига эмас, кема эгаси ва унинг капитанига қулоқ солди. 12 Бандаргоҳ қишлашга мослаштирилмагани учун кўпчилик у ердан сузиб кетиб, Крит оролининг Финик бандаргоҳида қишлайлик, деб маслаҳат берди. У ердан шимоли-шарқ ва жануби-шарқ томон сузиб кетиш мумкин эди.

13 Шу пайт жанубдан шамол эсаётганди. Шунда улар мақсадимизга эришдик, деб лангарни кўтаришди-да, Крит соҳили бўйлаб сузиб кетишди. 14 Бироқ кўп вақт ўтмай, орол томондан кучли шимоли-шарқий шамол* кўтарилди. 15 Шамол шунчалик қаттиқ эсдики, кема унга қарши тура олмаганидан биз таслим бўлдик ва шамол эсган томонга сузиб кетдик. 16 Унчалик катта бўлмаган Кавда оролини паналаб сузиб ўтишимизга қарамасдан, кема қуйруғидаги қайиқни зўрға кўтариб олдик. 17 Уни кўтариб олишгандан кейин кемани арқонлар билан боғлаб, маҳкамлай бошлашди. Сиртдаги* қумлоқ саёзликка ботиб қолишдан қўрқиб, улар кеманинг каноп ва сим арқонларини туширишди. Шундай қилиб, биз шамолга таслим бўлиб, сузиб борардик. 18 Бўрон кемани қаттиқ тебратгани учун, эртасига улар юкни денгизга ташлай бошлашди. 19 Учинчи куни эса ўз қўллари билан кема жиҳозларини ҳам отиб юборишди.

20 Анча кун мобайнида на қуёш, на юлдузлар кўринарди. Бўрон эса ҳеч тинмасди. Охир-оқибат қутулишга бўлган умидимиз пучга чиқди. 21 Кемадаги одамлар кўпдан бери ҳеч нарса ейишмагани учун, Павлус уларнинг орасида туриб: «Жаноблар, Крит оролидан денгизга чиқманглар, деган маслаҳатимга қулоқ солсангиз бўлмасмиди? Ўшанда бундай зиён кўрмас эдингизлар+. 22 Лекин тушкунликка тушманглар, чунки кемадан ташқари ҳеч бир жон ҳалок бўлмайди. 23 Зеро бу кеча мен топинадиган Аллоҳ Ўз фариштасини+ юборди. 24 У менга шундай деб айтди: “Қўрқма, Павлус. Сен подшоҳнинг* олдида туришинг керак+. Тангри сен билан бирга бўлганларнинг ҳаётини сақлаб қолади”. 25 Шунинг учун жаноблар, бардам бўлинглар. Сабаби мен, Худо айтган барча нарсалар рўёбга чиқишига ишонаман. 26 Фақат кемамиз қайсидир орол яқинида ҳалокатга учрайди»+.

27 Адрия денгизида* шамолга таслим бўлиб юришимизнинг 14- кечасида, қарийб туннинг ярмида денгизчилар қайсидир қуруқликка яқинлашишганини пайқадилар. 28 Улар чуқурликни ўлчашганида, тахминан 36 метр* чиқди. Бироз сузгандан кейин яна ўлчаб, қарийб 27 метр* эканини аниқлашди. 29 Қояларга урилишдан қўрқиб, кеманинг орқа қисмидан тўртта лангарни ташладик-да, тонг отишини сабрсизлик билан кутдик. 30 Аммо денгизчилар қочиб кетиш ниятида кема тумшуғидан лангар ташламоқчидай бўлиб, қайиқни денгизга тушира бошладилар. 31 Шунда Павлус юзбоши ва аскарларга: «Агар бу кишилар кемада қолишмаса, сизлар қутула олмайсизлар»+,— деди. 32 Сўнг аскарлар қайиқнинг арқонларини кесиб, уни тушириб юборишди.

33 Кун чиқишидан олдин Павлус ҳаммани бирор нарса ейишга ундаб, шундай деди: «Хавотирланиб ҳеч нарса емай ўтирганингизга мана 14 кун бўлди. 34 Илтимос, омон қолишингиз учун бирон-бир нарса еб олинглар. Бошингиздан бир тола соч ҳам тушмайди». 35 Павлус гапини тугатиб нонни олди ва ҳамманинг олдида шукрона дуосини айтиб, синдириб ея бошлади. 36 Шунда ҳамма дадил бўлиб ейишга киришди. 37 Кемада жами бўлиб, 276 нафар жон эдик. 38 Қоринларини тўйғазгач, буғдойни денгизга отиб кемани енгиллатишди+.

39 Кун ёришгач, қирғоғи қумлоқ бир ерни кўришди-ю, лекин қайси жой эканини танишмади+. Улар иложи борича кемани ўша ерга тўхтатишга қарор қилишди. 40 Охири лангарларни узиб ташлаб, уларни денгизда қолдиришди. Шу пайтнинг ўзида йўналтирувчи эшкакларнинг арқонларини ечиб, олдинги елканни шамол томон кўтариб, соҳил бўйига сузиб кетишди. 41 Кема икки томонидан денгиз ювиб турадиган саёз жойга тумшуғи билан тиқилиб қимирламай қолди. Шунда кеманинг қуйруғи тўлқинларнинг кучи билан парчалана бошлади+. 42 Сўнг аскарлар, маҳбуслардан ҳеч бири қочиб кетмасин, дея уларни ўлдиришга қарор қилишди. 43 Бироқ юзбоши Павлусни қутқаришни истаб уларни бундай қилишдан тўхтатди. Сузишни билганларга эса денгизга сакраб, қуруқликка биринчи бўлиб чиқишларини буюрди. 44 Қолганларга бўлса хоҳ тахталарга, хоҳ кеманинг бирон синиқ бўлагига илашиб, кетидан сузишларини айтди. Шундай қилиб, ҳамма қуруқликка эсон-омон етиб олди+.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш