-
4 Шоҳлар 22:18, 19Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
18 Яҳовадан сўрашга сизларни юборган Яҳудо шоҳига эса қуйидагиларни айтинглар: “Сиз эшитган сўзлар ҳақида Исроил Худоси Яҳова шундай демоқда: 19 “Ушбу ер ва унинг аҳолиси лаънати бўлиб, бошқаларнинг нафратини уйғотиши ҳақида айтган сўзларимни эшитганингда, қалбингни тош қилмай, Яҳованинг олдида ўзингни паст тутганинг+ ва кийимларингни йиртиб+, фиғон чекканинг учун, сўзларингни эшитдим,— демоқда Яҳова.—
-
-
Забур 22:24Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
Ундан ёрдам сўраб ёлворганида, У эшитди+.
-
-
Луқо 15:22–24Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
22 Отаси бўлса хизматкорларига шундай буйруқ берибди: “Тез бўлинглар, энг зўр кийим келтиринглар, бармоғига узук тақиб, оёқларига сандал кийгизинглар. 23 Бўрдоқини олиб чиқиб, сўйинглар, еб-ичиб хурсандчилик қилайлик. 24 Ахир ўғлим ўлган эди, тирилди+, йўқолган эди, топилди”. Шу йўсин, улар хурсандчилик қила бошлашибди.
-
-
Луқо 18:13, 14Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
-
-
13 Солиқчи эса четроқда туриб, ҳатто бошини кўкка кўтаришга ҳам журъат эта олмасди. У кўксига урганча шундай дебди: “Эй Тангрим, мен гуноҳкорга раҳм қил”+. 14 Сизларга айтиб қўяй, Худонинг назарида бу одам наригисидан кўра адолатлироқ бўлиб уйига кетади+. Боиси, ким ўзини юқори тутса — пасайтирилади, кимки ўзини паст олиб юрса — юксалтирилади»+.
-