Забур
149 Яҳни мадҳ этинг!*
5 Содиқ кишилар юксалганидан шодлансин,
Тўшакларида хурсандчиликдан қўшиқ куйласин+.
6 Аллоҳга мадҳлар куйлаш оғизларидан тушмасин,
Қўлларига икки тиғли қилич олиб,
7 Миллатлардан ўч олсин,
Халқларнинг жазосини берсин.
8 Шоҳларига занжирлар,
Асилзодаларига темир кишанлар солиб,
9 Уларга қарши ёзилган ҳукмни ижро этсин+.
Бундай шараф, Унга содиқ бўлганларга тегишлидир.
Яҳни мадҳ этинг!