Забур
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Гиттит*. Кўрах ўғиллари саноси+. Қўшиқ.
84 Эй, Қўшинлар Сарвари Яҳова,
Улуғвор муқаддас чодирингни нақадар севаман!+
Бутун қалбим, борлиғим ила барҳаёт Худога қувониб хитоб қиламан.
3 Эй, Қўшинлар Сарвари, Подшоҳим ва Худойим Яҳова,
Сенинг улуғвор қурбонгоҳинг олдида
Ҳатто қушлар ҳам қўним топади.
Қалдирғоч ин қуриб,
Палапонлар очиб чиқаради.
4 Уйингда яшовчилар нақадар бахтиёр!+
Улар Сенга тинмай ҳамду сано айтади+. (Села)
5 Сени қуввати деб билганлар+,
Уйингга элтувчи йўллардан юришни чин дилдан истаганлар бахтлидир!
6 Улар Бака водийсидан* ўтганда,
Уни булоқлар масканига айлантиради.
Илк ёмғир у ерни қут-баракага буркайди*.
7 Улар юрган сайин кучига куч қўшилади+,
Ҳар бири Сионда, Аллоҳ ҳузурида туради.
8 Эй, Қўшинлар Сарвари Яҳова, ибодатимни эшит,
Тингла, эй, Ёқуб Тангриси. (Села)
10 Ҳовлиларингда ўтган бир кун, бошқа ерда ўтган минг кундан яхшироқдир!+
Ёвузлар чодирида яшагандан кўра,
Тангрим уйининг остонасида туришни афзал кўраман.
Бенуқсон бўлиб юрганлардан
Яҳова Ўз неъматини дариғ тутмайди+.
12 Эй, Қўшинлар Сарвари Яҳова,
Сенга таянадиган инсон саодатлидир!+