Ишаё
49 Эй ороллар, менга қулоқ солинг!
Эй, олисдаги халқлар, диққат қаратинг!+
Ҳали туғилмасимдан Яҳова мени чақирди+.
Онамнинг қорнида бўлганимда исмимни билдирди.
У мени учли ўқдай қилиб,
Ўқдонига бекитиб қўйди.
3 У менга: «Эй Исроил, сен Менинг хизматкоримсан+,
Сен орқали Ўз улуғворлигимни намоён этаман»+,— деди.
4 Мен эса: «Меҳнатим зое кетди.
Кучимни йўқ нарсага, беҳудага сарфладим.
5 Энди эса, онам қорнидан менга шакл бериб, Ўз хизматчиси қилган Яҳова,
Ёқубни Унга қайтариб келишимни айтди.
Токи Исроил Унинг ҳузурида жамулжам бўлсин+.
Мен Яҳованинг кўз ўнгида улуғланаман,
Худойим куч-қудратим бўлади.
6 У: «Сени Ёқубнинг қабилаларини оёққа турғизадиган,
Исроилнинг омон қолганларини қайтарадиган
Хизматкоримгина эмас,
7 Исроилнинг Халоскори, Муқаддас Худоси Яҳова+ ҳукмдорлар хизматкорига — халқлар ёмон кўрадиган+, нафратланадиган бир кишига бундай демоқда:
«Шоҳлар кўриб, ўрнидан туради,
Беклар мук тушади.
Улар буни сени танлаган+ садоқатли Яҳова+,
Исроилнинг Муқаддас Худоси учун қилади».
8 Яҳова шундай деб айтмоқда:
«Илтифотимни кўрсатган пайтда сенга жавоб бердим+,
Нажот куни сенга кўмаклашдим+. Сени ҳимояладим.
Буни сени халқлар учун аҳд сифатида бериш+,
Ерни қайтадан тиклаш,
Тарк этилган меросларини халқимга қайтариш учун+,
9 Занжирбандларга: “Чиқинг!”+
Зулматда бўлганларга+: “Ёруғликка чиқинг!” — дейишинг учун сени асрадим.
Улар йўллар бўйида қўйлардай озиқланади.
Тақир сўқмоқлар* бўйлаб ўтлайди.
11 Жамики тоғларимни йўлга айлантираман.
Катта йўлларимни очаман+.
12 Ана! Улар йироқдан келяпти+.
Айримлари шимолдан, баъзилари ғарбдан,
Қолганлари эса Синим диёридан келяпти»+.
13 Эй, еру осмон, шодликдан ҳайқириб қувонинг+,
Тоғлар ҳам хурсандчилик садолари ила севинсин!+
14 Аммо Сион тинмай:
«Яҳова мени тарк этди+. Яҳова мени унутди»+,— дерди.
15 Она эмизикли боласини унутадими?
Ўзи туққан ўғлига раҳми келмайдими?
Она боласини унутса ҳам, Мен сени асло унутмайман+.
16 Мана! Исмингни кафтимга ўйиб ёздим.
Деворларинг ҳамиша кўз олдимда.
17 Ўғилларинг тезда қайтади.
Сени яксон этиб, вайрон қилганлар сени тарк этади.
18 Бошингни кўтариб атрофга боқ.
Уларнинг бари жамулжам бўлиб ёнингга келмоқда+.
Яҳова демоқда:
«Ҳаётим билан қасам ичиб айтаманки,
Сен улар билан тақинчоқдай безанасан,
Уларни бамисоли келинчакдай тақиб оласан.
19 Гарчи ерларинг бўш, вайрона ҳамда ташландиқ ҳолда ётган бўлса-да+,
Энди бу ер яшовчиларга торлик қилади+,
20 Жудолик даврида кўрган ўғилларинг сенга:
“Бу ер бизга торлик қиляпти,
Яшашимиз учун бизга жой беринг”+,— дейдиган бўлади.
21 Сен эса кўнглингда:
“Менга берилган болаларнинг отаси ким?
Ахир мен фарзандларидан айрилган, бепушт аёл,
Асир қилиб олиб кетилган бир тутқун эдим-ку!
Уларни ким катта қилди?+
22 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда:
«Мана! Мен миллатларга қўлимни кўтараман,
Халқлар учун белгимни ўрнатаман+.
Улар ўғилларингни қўлларида,
Қизларингни елкаларида кўтариб келади+.
23 Шоҳлар сени қўриқлайди+,
Маликалар энагалик қилади,
Улар юзтубан тиз чўкиб сенга таъзим қилади+.
Оёқларингдаги чангни ялайди+.
Ана шунда, Мен Яҳова эканимни билиб оласан.
Менга умид боғлаганлар иснодга қолмайди»+.
24 Қудратли киши қўлидан асирларни тортиб олса бўладими?
Золим кишининг қўлидан асирларни қутқаришнинг иложи борми?
25 Аммо Яҳова бундай демоқда:
Сенга қарши чиққанга Ўзим қарши чиқаман+,
Ўғилларингни сақлаб қоламан.
26 Сенга зулм қилганларга ўз этини едираман,
Гўё ширин шароб ичгандай, улар ўз қонини ичиб маст бўлади.