Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w23 декабрь 30-саҳ.
  • Ёдингиздами?

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Ёдингиздами?
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2023
  • Ўхшаш маълумот
  • Ёдингиздами?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
  • Янги хизмат йили учун қандай мақсадлар қўймоқчисиз?
    Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури – 2023
  • Адолатсизликни енгиш
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • 1- бўлим
    Ҳаётдан тоабад завқланинг! Муқаддас Ёзувлар асосида жонли суҳбатлар
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2023
w23 декабрь 30-саҳ.

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси»нинг 2023 йилги сонларига асосланган саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:

Онгимизни янгилаш нимани англатади? (Рим. 12:2)

Бу шунчаки яхши ишлар қилишни англатмайди. Биз ички дунёмизни текшириб туришимиз ва Яҳованинг меъёрларига мос ҳаёт кечириш учун қўлдан келганча керакли ўзгаришлар қилишимиз лозим. (w23.01, 8-, 9-саҳ.)

Дунёдаги ҳодисаларни кузатар эканмиз, қандай қилиб мувозанатли бўла оламиз?

Башоратлар ҳозир қандай амалга ошаётгани бизда қизиқиш уйғотяпти. 1 Салоникаликларга 5:3 даги башорат амалга ошаётгани ҳақида тахминлар қилишнинг ўрнига ташкилотимиз тақдим этаётган сўнгги маълумотдан хабардор бўлишимиз керак. Шунда бўлинишларга сабаб бўлмайди. (1 Кор. 1:10) (w23.02, 16-саҳ.)

Исонинг ҳамда издошларининг сувга чўмиши ўртасида қандай фарқ бор?

У Худога бағишланган халқдан туғилгани учун биз каби ўзини Унга бағишлаши керак эмас эди. Исо гуноҳкор бўлмаган, у мукаммал эди. У тавба қилиши керак эмас эди. (w23.03, 5-саҳ.)

Қандай қилиб муҳокамада кўпроқ инсон иштирок этишига ҳисса қўша оламиз?

Қисқа шарҳлар берсак, муҳокамада кўпроқ одам қатнаша олади. Ҳамма фикрларни айтишдан ўзимизни тийсак ҳам бўлади. Шу йўсин, бошқалар шарҳ беришига имкон берамиз. (w23.04, 23-саҳ.)

Ишаё 35:8 да тилга олинган «Муқаддаслик йўли» нима дегани?

Мажозий маънодаги катта йўл илк бор яҳудийларнинг Бобилдан она юртига қайтган йўлини билдирган. Кейинчалик эса нимани англатган? 1919 йилгача, асрлар олдин керакли тайёргарлик ишлари амалга оширилган. Масалан, Муқаддас Китоб таржима қилиниб, чоп этилган ва ҳоказолар қилинган. Маънавий жаннатда яшаётган Худонинг халқи «Муқаддаслик йўли»дан кетяпти. У келажакда Самовий Шоҳлик остида бўладиган баракаларга етаклайди. (w23.05, 15–19-саҳ.)

Ҳикматлар 9-бобда тилга олинган рамзий маънодаги иккита аёлнинг таклифи нимага етаклайди?

Ҳикматлар китобида тилга олинган «аҳмоқ аёл»нинг таклифи «гўр қаъри»га етаклайди. «Ҳақиқий донолик»ни тасвирловчи аёлнинг таклифи эса «фаҳм-фаросат йўли бўйлаб» етаклаб, абадий ҳаётга олиб боради. (Ҳик. 9:1, 6, 13, 18) (w23.06, 22–24-саҳ.)

Худонинг камтаринлиги ва мулоҳазакорлиги Унинг Лут билан қилган муомаласида қандай акс этган?

Яҳова Лутга Садўмдан чиқиб тоғли ҳудудга қочишни айтган. Лекин у Зўвар номли шаҳарчага қочишни илтимос қилиб сўраган ва Худо бунга рози бўлган. (w23.07, 21-саҳ.)

Хотин эри порнография томоша қилса, нима қила олади?

Хотин бунда ўзини айбламаслиги кераклигини унутмасин. У Худо билан бўлган муносабатларига диққат қаратиши лозим. Шунингдек, қайғурган ва ибодат қилиб тасалли топган аёллар тўғрисидаги баёнотлар устида фикр юритиши яхши бўларди. У васвасага соладиган вазиятлардан қочишга эрига ёрдам бериши мумкин. (w23.08, 14–17-саҳ.)

Кимдир эътиқодларимиз борасида баҳслашганида, қай йўсин фаҳм-фаросат мулойим бўлишимизга кўмаклашиши мумкин?

Бу кишининг саволи у қандай фикрга эга эканини ёки уни аслида нима қизиқтираётганини билиб олишга қандай ёрдам бериши ҳақида ўйланг. Шунда унга мулойимлик ила жавоб беришга кўпроқ тайёр бўласиз. (w23.09, 17-саҳ.)

Керакли кучга эга бўлиш борасида Марямдан қандай сабоқ олишимиз мумкин?

Марям Масиҳнинг онаси бўлиши ҳақида эшитганида бошқалардан куч излаб топган. Жаброил ва Элисабет Марямга маънан далда беришган. Биз ҳам имондошларимиздан куч олишимиз мумкин. (w23.10, 15-саҳ.)

Яҳова ибодатларимизга қандай жавоб бериши мумкин?

У ибодатларимизни эшитишни ваъда қиляпти ва улар нияти билан қандай боғлиқ эканига эътибор қаратади. (Ерм. 29:12) Бунга ўхшаш тилакларимизга Худо турлича жавоб бериши мумкин, лекин У доим бизни қўллаб-қувватлайди. (w23.11, 21-, 22-саҳ.)

Римликларга 5:2 да «умид» сўзи тилга олинган, унда нега у яна 4-оятда тилга олинган?

Инсон хушхабарни эшитганда ер юзидаги жаннатда яшаш борасидаги умидга эга бўлиши мумкин. Аммо қайғу-аламга дучор бўлиб, сабр-бардош қилганида ва Аллоҳнинг розилигига эришганида унинг умиди кўпроқ мустаҳкамланади ва Унга яқинроқ бўлиб қолади. (w23.12, 12-, 13-саҳ.)

    Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш