Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w25 июнь 8–13-саҳ.
  • Ўлим тўшагида айтилган башоратдан сабоқлар (2-қисм)

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Ўлим тўшагида айтилган башоратдан сабоқлар (2-қисм)
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • ЗАБУЛУН
  • ИССАХОР
  • ДАН
  • ГАД
  • ОШЕР
  • НАФТАЛИ
  • ЮСУФ
  • БЕНЯМИН
  • Ўлим тўшагида айтилган башоратдан сабоқлар (1-қисм)
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
  • Ёқуб билан Эсов ярашади
    Муқаддас Китоб ҳикояларидан сабоқлар
  • Яҳова «барҳаёт Худо» эканини ёдда сақланг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Яҳовага таянаётганимизни кўрсатувчи қарорлар
    Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури – 2023
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
w25 июнь 8–13-саҳ.

25-ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ

96-ҚЎШИҚ Аллоҳнинг Каломи — хазинадир

Ўлим тўшагида айтилган башоратдан сабоқлар (2-қисм)

У ҳар бирига ўзига лойиқ дуо сўзларини айтди. (ИБТ. 49:28)

АСОСИЙ ФИКР

Ёқуб ўлим тўшагида ётганида саккизта ўғлига айтган башоратидан қандай амалий сабоқлар олишимиз мумкинлигини кўриб чиқамиз.

1. Мазкур мақолада Ёқуб ўлим тўшагида айтган башоратнинг қайси қисмини кўриб чиқамиз?

ЁҚУБНИНГ ўғиллари отасининг атрофида йиғилиб, кекса оталари уларнинг ҳар бирига айтаётган дуо сўзларини диққат билан тинглашяпти. Ўтган мақолада муҳокама қилганимиздек, Ёқубнинг Рубен, Шимўн, Леви ҳамда Яҳудога айтган сўзлари ўғилларини қизиқтириб қўйгандир ва балки ҳатто ҳайрон қолдиргандир. Шу сабабли улар оталари қолган саккизта ўғлига нима деб айтишини эшитишни исташгандир. Келинг, Ёқубнинг Забулун, Иссахор, Дан, Гад, Ошер, Нафтали, Юсуф ҳамда Беняминга айтган сўзларидан қандай сабоқлар олишимиз мумкинлигини кўриб чиқайликa.

ЗАБУЛУН

2. Ёқуб Забулунга нима деган ва унинг сўзлари қандай амалга ошган? (Ибтидо 49:13) (Рамкага ҳам қаранг.)

2 Ибтидо 49:13 ни ўқинг. Ёқуб Забулуннинг авлодлари денгиз соҳилида, ваъда қилинган юртнинг шимолида яшашларини башорат қилди. Бундан 200 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Забулун қабиласи Жалила денгизи ва Ўрта денгиз оралиғидаги ерни мерос қилиб олди. Нима бўлишидан қатъи назар, Забулун авлодларида хурсанд бўлишга асос бор эди. Нима учун? Гарчи улар тўғридан-тўғри денгизга чиқа олмаса-да, ҳудудлари иккита денгиз оралиғида жойлашгани туфайли улар бемалол савдо-сотиқ қила олишарди. Эҳтимол, шу сабабли Мусо: «Эй Забулун, сафарга чиққанингда хурсанд бўл»,— деб башорат қилган. (Қонун. 33:18)

Ёқуб ўлим тўшагида айтган башорат

Забулун.

Ўғил

Забулун

Ёқубнинг сўзлари

«Забулун денгиз соҳилида... ўрнашади. Унинг чекка сарҳади Сидонгача етади». (Ибт. 49:13)

Амалга ошиши

Забулун шимолда, Жалила денгизи ва Ўрта денгиз оралиғида ўрнашган. (Ёшуа 19:10–16)

3. Қаноатли бўлишимизга нима ёрдам беради?

3 Қандай сабоқ олишимиз мумкин? Қаерда яшамайлик ёки вазиятимиз қандай бўлмасин, хурсанд бўлишимизга сабаб доим топилади. Қувончни сақлаб қолиш учун ўзимизда бори билан қаноат қилишимиз керак. (Заб. 16:6; 24:5) Баъзида бизда бор бўлган нарсалардан хурсандчилик топишдан кўра бизда йўқ бўлган нарсаларга диққат қаратиш осон бўлиши мумкин. Шу сабабли вазиятингизнинг ижобий томонларини кўришга ҳаракат қилинг. (Галат. 6:4)

ИССАХОР

4. Ёқуб Иссахорга нима деган ва унинг сўзлари қандай амалга ошган? (Ибтидо 49:14, 15) (Рамкага ҳам қаранг.)

4 Ибтидо 49:14, 15 ни ўқинг. Ёқуб Иссахорни оғир юк кўтара оладиган бақувват эшакка ўхшатиб, уни меҳнаткашлиги учун мақтади. Шунингдек, Ёқуб Иссахорга яхши юрт берилишини айтди. Ёқубнинг сўзларига биноан, Иссахорнинг авлодлари Иордан дарёсининг бўйида серҳосил ва унумдор ерга эга бўлишди. (Ёшуа 19:22) Шубҳасизки, улар нафақат ўзларининг ерига тер тўкиб ишлов беришган, балки бошқаларнинг манфаати учун ҳам оғир меҳнат қилишган. (3 Шоҳ. 4:7, 17) Мисол учун, Иссахор қабиласи ҳакам Барақ ҳамда пайғамбар аёл Добира даврида бўлгани каби Исроил халқининг жангларида қатнашишга тайёр бўлган. (Ҳак. 5:15)

Ёқуб ўлим тўшагида айтган башорат

Иссахор.

Ўғил

Иссахор

Ёқубнинг сўзлари

У «оғир юкни елкасида» кўтаради. (Ибт. 49:14, 15)

Амалга ошиши

Иссахор халқнинг манфаати учун оғир меҳнат қилган. (Ҳак. 5:15; 3 Шоҳ. 4:1, 7, 17)

5. Нима учун биз астойдил меҳнат қилишимиз керак?

5 Қандай сабоқ олишимиз мумкин? Яҳова Иссахор қабиласининг оғир меҳнатини қадрлагани сингари бизнинг ҳам Унинг хизматида қилаётган меҳнатимизни юқори баҳолайди. (Воиз 2:24) Масалан, жамоатимизга ғамхўрлик қилиш учун тер тўкаётган биродарларимизни олайлик. (1 Тим. 3:1) Бу биродарлар том маънодаги жангда иштирок этмайди, лекин улар Худонинг халқини маънавий зарардан ҳимоя қилиш учун жон куйдиришади. (1 Кор. 5:1, 5; Яҳд. 17–23) Шунингдек, улар жамоатни мустаҳкамлайдиган далдали нутқларни тайёрлаш ва сўзлаш учун кўп меҳнат қилишади. (1 Тим. 5:17)

ДАН

6. Дан қабиласи қандай вазифа олган? (Ибтидо 49:17, 18) (Рамкага ҳам қаранг.)

6 Ибтидо 49:17, 18 ни ўқинг. Ёқуб Данни ўзидан каттароқ душманларга, масалан, жанговар от ва чавандозга қарши чиқадиган илонга ўхшатди. Дан қабиласи жасоратли бўлиб, Исроил халқининг душманларига қарши жанг қилишга тайёр бўлган. Ваъда қилинган юртга кетаётганда, Дан қабиласи Исроил халқини «орт томондан ҳимоялаб» борган. (Саҳ. 10:25) Гарчи қолган халқ Дан қабиласининг қилаётган барча ишларини кўрмаган бўлса-да, улар бажарган вазифа жуда муҳим эди.

Ёқуб ўлим тўшагида айтган башорат

Дан.

Ўғил

Дан

Ёқубнинг сўзлари

«Дан... отнинг оёғидан чақади». (Ибт. 49:16–18)

Амалга ошиши

Ваъда қилинган юртга кетаётганда Дан халқни «орт томондан ҳимоялаб» борган. (Саҳ. 10:25)

7. Яҳованинг хизматида бажараётган ҳар қандай вазифага қандай нуқтаи назарда бўлишимиз керак?

7 Қандай сабоқ олишимиз мумкин? Баъзида сиз бажарган қандайдир ишга бошқалар аҳамият бермагандек туюлар. Эҳтимол, сиз Йиғилиш залини тозалаш ва таъмирлашда ёрдам бергандирсиз, анжуманда ихтиёрий хизматчи бўлгандирсиз ёки бошқа вазифани бажаргандирсиз. Агар шундай бўлса, мақтовга сазоворсиз! Яҳова У учун қилган ҳар бир ишингизни кўришини ва қадрлашини асло унутманг. Яҳова бошқалардан мақтов олиш учун эмас, балки Уни чин дилдан севганингиз учун Унга хизмат қилаётганингизни айниқса қадрлайди. (Мат. 6:1–4)

ГАД

8. Нега Исроил душманлари учун Гад қабиласига ҳужум қилиш осон бўлган? (Ибтидо 49:19) (Рамкага ҳам қаранг.)

8 Ибтидо 49:19 ни ўқинг. Ёқуб босқинчи тўдалар Гадга ҳужум қилишини башорат қилди. Орадан икки асрдан кўпроқ вақт ўтгач, Гад қабиласи Иордан дарёсининг шарқидаги душманлар билан чегарадош бўлган ерни эгаллади. Шу сабабли душманлар Гад қабиласига осонликча ҳужум қилиши мумкин эди. Лекин бу ерларда сурувлар учун яхши яйловлар борлигини кўриб, Гад қабиласи шу ерда яшашни истаган. (Саҳ. 32:1, 5) Гад ўғиллари жасоратли бўлгани кўриниб турибди. Боз устига, улар Яҳова Ўзи берган юртни ҳар қандай босқинчи тўдадан ҳимоя қилишга кўмаклашади, деб ишонишган. Улар ҳатто ҳарбий кучларини юбориб, бошқа қабилаларга ваъда қилинган юртнинг Иордан ғарбидаги қисмини забт этишга йиллар давомида ёрдам беришган. (Саҳ. 32:16–19) Улар жангга кетган пайтда Яҳова уларнинг хотинларию бола-чақаларини ҳимоя қилишига ишонишган. Яҳова уларни жасорати ва фидойилиги учун тақдирлаган. (Ёшуа 22:1–4)

Ёқуб ўлим тўшагида айтган башорат

Гад.

Ўғил

Гад

Ёқубнинг сўзлари

«Босқинчи тўдалар унга ҳужум қилади». (Ибт. 49:19)

Амалга ошиши

Гад қабиласи Иорданнинг шарқида яшагани учун душманлар уларга осонликча ҳужум қилиши мумкин бўлган. (Ёшуа 13:24–28)

9. Яҳовага таяниш танловимизга қандай таъсир қилади?

9 Қандай сабоқ олишимиз мумкин? Қийинчиликларга қарамай, Яҳовага хизмат қилиш учун Унга таянишда давом этишимиз керак. (Заб. 37:3) Бугунги кунда кўплар ташкилотимизнинг қурилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, эҳтиёж катта бўлган жойларда хизмат қилиш ёки бошқа вазифаларни бажариш учун фидойиликлар қилиб Яҳовага таянаётганини кўрсатишяпти. Улар Яҳова уларга доим ғамхўрлик қилишига амин бўлишгани учун бундай қилишяпти. (Заб. 23:1)

ОШЕР

10. Ошер қабиласи нимани қўлдан бой берган? (Ибтидо 49:20) (Рамкага ҳам қаранг.)

10 Ибтидо 49:20 ни ўқинг. Ёқуб Ошер қабиласи бой бўлиши ҳақида башорат қилди ва унинг сўзлари амалга ошди. Ошер қабиласи бутун Исроилдаги энг серҳосил ерни мерос қилиб олди. (Қонун. 33:24) Уларнинг ери, шунингдек, Ўрта денгиз билан чегарадош бўлиб, финикияликларнинг бой савдо-сотиқ порти Сидонни ўз ичига олган. Лекин Ошер канъонликларни юртдан ҳайдаб чиқармади. (Ҳак. 1:31, 32) Канъонликларнинг ёмон таъсири ҳамда Ошернинг бойиб кетгани қабиланинг пок топинишга нисбатан ғайратини сусайтирган бўлиши мумкин. Масалан, ҳакам Барақ канъонликларнинг қўшинига қарши жанг қилиш учун ихтиёрий аскарларни излаганида Ошер қабиласи ёрдам бермади. Натижада бу қабила «Махидў сувлари ёнида» эришилган мўъжизавий ғалабага шерик бўлмади. (Ҳак. 5:19–21) Бу қабила Барақ ва Добира илоҳий илҳом остида айтишган ғалаба қўшиғидаги «Ошер бўлса соҳилда қўл қовуштириб ўтирди» деган сўзларни эшитганида уялган бўлса керак. (Ҳак. 5:17)

Ёқуб ўлим тўшагида айтган башорат

Ошер.

Ўғил

Ошер

Ёқубнинг сўзлари

«Ошернинг нони мўл бўлади». (Ибт 49:20)

Амалга ошиши

Ошер ваъда қилинган юртда бой ва фаровон яшаган. (Қонун. 33:24)

11. Нима учун моддий нарсаларга нисбатан мувозанатли нуқтаи назарда бўлишимиз зарур?

11 Қандай сабоқ олишимиз мумкин? Биз Яҳовага энг яхшисини беришни истаймиз. Бунинг учун дунёнинг моддий фаровонлик ҳамда бойликка нисбатан нуқтаи назарини рад этишимиз зарур. (Ҳик. 18:11) Биз пулга нисбатан мувозанатли нуқтаи назарни сақлашга ҳаракат қиламиз. (Воиз 7:12; Иброн. 13:5) Вақтимиз ва кучимизни аслида кераксиз бўлган нарсаларга эга бўлиш учун сарфламаймиз. Аксинча, чинакамига фаровон ва хавфсиз ҳаёт бизни келажакда кутаётганини билганимиз учун айни пайтда вақтимиз ва кучимизни Яҳовага беришга интиламиз. (Заб. 4:8)

НАФТАЛИ

12. Қандай қилиб Ёқубнинг Нафталига айтган сўзлари амалга ошган бўлиши мумкин? (Ибтидо 49:21) (Рамкага ҳам қаранг.)

12 Ибтидо 49:21 ни ўқинг. Ёқуб Нафтали «нафис сўзлар»ни гапириши ҳақида башорат қилди. Бу Исо ер юзидаги хизмати пайтида қандай гапирганини яхши тасвирлаши мумкин. Самарали таълим бериш усули билан танилган Исо Кафарнаҳумни «ўз шаҳрига» айлантирди. (Мат. 4:13; 9:1; Юҳан. 7:46) Шунингдек, Ишаё пайғамбар Исо Забулун ва Нафтали аҳолиси учун «чексиз ёруғлик» каби бўлишини башорат қилди. (Ишаё 9:1, 2) Исо берган таълими орқали «турли инсонларга порлаётган чинакам нур» бўлди. (Юҳан. 1:9)

Ёқуб ўлим тўшагида айтган башорат

Нафтали.

Ўғил

Нафтали

Ёқубнинг сўзлари

«Унинг оғзидан нафис сўзлар чиқади». (Ибт. 49:21)

Амалга ошиши

Исо хизмати пайтида кўп вақтини Нафтали ҳудудида ўтказган. (Мат. 4:13; 9:1)

13. Нутқимиз Яҳовага маъқул келаётганига қандай амин бўлишимиз мумкин?

13 Қандай сабоқ олишимиз мумкин? Нимани ва қандай гапиришимиз Яҳова учун аҳамиятга эга. Қандай қилиб Яҳовага маъқул келадиган «нафис сўзлар» билан гапиришимиз мумкин? Ҳақиқатни гапириш орқали. (Заб. 15:1, 2) Мақташга чаққон, лекин танқид қилишга ёки нолишга шошилмай, сўзларимиз билан бошқаларни мустаҳкамлай оламиз. (Эфес. 4:29) Шунингдек, шоҳидлик беришга замин яратадиган суҳбатлар бошлашда янада самарали бўлишни мақсад қилишимиз мумкин.

ЮСУФ

14. Қандай қилиб Юсуф ҳақидаги башорат амалга ошган? (Ибтидо 49:22, 26) (Рамкага ҳам қаранг.)

14 Ибтидо 49:22, 26 ни ўқинг. Ёқуб Юсуф билан жуда фахрланган бўлса керак. Чунки у «биродарлари орасидан танлаб олинган» эди. Ёқуб уни «серҳосил дарахт новдаси» деб атади. Ёқуб дарахт бўлса, Юсуф унинг новдаси бўлган. Юсуф Ёқубнинг севимли хотини Роҳиланинг тўнғич ўғли эди. Ёқуб хотини Леахдан туғилган тўнғич ўғли Рубен йўқотган икки ҳисса меросни Юсуф олиши ҳақида башорат қилди. (Ибт. 48:5, 6; 1 Сол. 5:1, 2) Башоратга биноан, Юсуфнинг ўғиллари Эфраим билан Манаше алоҳида иккита қабила сифатида ерларни мерос қилиб олишди. (Ибт. 49:25; Ёшуа 14:4)

Ёқуб ўлим тўшагида айтган башорат

Юсуф.

Ўғил

Юсуф

Ёқубнинг сўзлари

Бу баракалар доимо «биродарлари орасидан танлаб олинганнинг... устида бўлади». (Ибт. 49:22–26)

Амалга ошиши

Юсуф тўнғичлик ҳуқуқини олди ва унинг ўғилларидан алоҳида иккита қабила пайдо бўлган. (Ёшуа 14:4; 1 Сол. 5:1, 2)

15. Юсуф адолатсизликка қандай муносабат билдирган?

15 Шунингдек, Ёқуб Юсуфга «ўқ узиб, кўнгилларида унга нисбатан адоват» сақлаган камончилар ҳақида айтди. (Ибт. 49:23) Бу камончилар бир пайтлар Юсуфга ҳасад қилган ва у бошдан кечирган кўпгина адолатсизликларга сабабчи бўлган акаларини билдиради. Лекин Юсуф акаларидан ёки Яҳовадан аччиқланмади. Аксинча, Ёқуб айтганидек, Юсуфнинг «камони таранг, қўллари эса кучли ва чаққонлигича қолади». (Ибт. 49:24) Юсуф қийинчиликлар пайтида Яҳовага таянди ва нафақат акаларини кечирди, балки уларга меҳр ила муомала қилди. (Ибт. 47:11, 12) Юсуф қийинчиликлар унинг шахсиятини яхшилашига йўл қўйди. (Заб. 105:17–19) Натижада Яҳова муҳим ишларни амалга оширишда ундан фойдалана олди.

16. Қийинчиликларга дуч келганда қандай қилиб Юсуфнинг ўрнагига тақлид қилишимиз мумкин?

16 Қандай сабоқ олишимиз мумкин? Қийинчиликлар бизни Яҳовадан ҳамда имондошларимиздан узоқлаштиришига ҳеч қачон йўл қўймайлик. Яҳова қийинчиликлар пайтида Унга хизмат қилишда давом этганимизда бизни тарбиялаши мумкинлигини унутманг. (Иброн. 12:7) Бундай тарбия раҳм-шафқат ва кечиримли бўлиш каби фазилатларни ривожлантиришга ва яхшилашга ёрдам беради. (Иброн. 12:11) Яҳова Юсуф сингари бизни ҳам сабр-бардошимиз учун тақдирлайди.

БЕНЯМИН

17. Бенямин ҳақидаги башорат қандай амалга ошган? (Ибтидо 49:27) (Рамкага ҳам қаранг.)

17 Ибтидо 49:27 ни ўқинг. Ёқуб Бенямин ўғиллари бўрига ўхшаб жанг қилиш қобилиятига эга бўлиши ҳақида башорат қилди. (Ҳак. 20:15, 16; 1 Сол. 12:2) Исроил шоҳлиги тарихининг «тонг пайтида» Бенямин қабиласидан биринчи Исроил шоҳи Шоул келиб чиқди. У филистимликларга қарши жасорат ила жанг қилди. (1 Шоҳ. 9:15–17, 21) Бу шоҳлик тарихининг «кечки пайт»ида эса Бенямин қабиласидан бўлган малика Эстер ва бош вазир Мордахай Форс империяси ҳукмронлиги даврида Исроил халқини йўқ қилинишдан асраб қолишди. (Эст. 2:5–7; 8:3; 10:3)

Ёқуб ўлим тўшагида айтган башорат

Бенямин.

Ўғил

Бенямин

Ёқубнинг сўзлари

«Тонг пайти овлаганини ейди, кечки пайт ўлжасини бўлади». (Ибт. 49:27)

Амалга ошиши

Шоул Исроилнинг биринчи шоҳи бўлган. (1 Шоҳ. 9:15–17) Кейинчалик Эстер ва Мордахай Яҳова халқининг ҳаётини сақлаб қолишган. (Эст. 2:5–7; 8:3; 10:3)

18. Қандай қилиб Яҳованинг тадбирларини садоқат ила қўллаб-қувватлаган Бенямин ўғилларига тақлид қилишимиз мумкин?

18 Қандай сабоқ олишимиз мумкин? Бенямин қабиласидан бўлган барча мазкур башорат амалга ошиб, уларнинг қабиласидан шоҳ келиб чиққанини кўрганида фахрлангани шубҳасиз. Лекин Яҳова шоҳликни Яҳудо қабиласидан келиб чиққан Довудга топширганида, кейинчалик Бенямин қабиласи бу ўзгаришни қўллаб-қувватлади. (2 Шоҳ. 3:17–19) Ўнлаб йиллар ўтгач бошқа қабилалар исён кўтарганида Бенямин ўғиллари садоқат ила Яҳудо қабиласи ҳамда Яҳова тайинлаган шоҳ томонни эгаллашди. (3 Шоҳ. 11:31, 32; 12:19, 21) Келинг, биз ҳам Яҳова бугунги кунда халқини бошқариш учун тайинлаганларни садоқат ила қўллаб-қувватлайлик. (1 Салон. 5:12)

19. Ёқубнинг ўлим тўшагида айтган башоратидан қандай фойда олишимиз мумкин?

19 Биз Ёқубнинг ўлим тўшагида айтган башоратидан фойда олишимиз мумкин. Мазкур башорат қандай амалга ошганини кўриб чиқиш Яҳованинг Каломидаги башоратлар бажо бўлишига ишончимизни мустаҳкамлайди. Шунингдек, Ёқубнинг ўғиллари қандай баракалар олишганини муҳокама қилиш қай йўсин Яҳовага маъқул келишимиз мумкинлигини яхшироқ тушунишимизга ёрдам беради.

ЁҚУБ ҚУЙИДАГИ ЎҒИЛЛАРИГА АЙТГАН СЎЗЛАРДАН ҚАНДАЙ САБОҚ ОЛДИНГИЗ:

  • Забулун, Иссахор ва Данга?

  • Гад, Ошер ва Нафталига?

  • Юсуф ва Беняминга?

128-ҚЎШИҚ Сўнгги дамга қадар чиданг

a Ёқуб биринчи тўртта ўғлига уларнинг туғилиш тартибига қараб дуо сўзларини айтди. Лекин қолган саккизта ўғлига дуо сўзларини айтганда у бундай қилмади.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш