Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w08 1.4. 16–17-саҳ.
  • Танҳо Ҳақ Аллоҳ ҳақида

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Танҳо Ҳақ Аллоҳ ҳақида
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2008
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • Худонинг исми борми?
  • Яҳова Ўзи ким?
  • Худо биздан нима талаб қиляпти?
  • Аллоҳни севишимизни қандай кўрсата оламиз?
  • Қандай қилиб Аллоҳни таниб-билса бўлади?
  • Не учун Худо ҳақида билиш, бахт келтиради?
  • Исо Масиҳ тўғрисида ҳақиқат
    Муқаддас Китоб ҳақиқатлари
  • Исо Масиҳ ҳақида ҳақиқат
    Муқаддас Китоб таълимотлари
  • Худо ва Исо Масиҳ тўғрисида ҳақиқат
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тарқатиш сони) – 2020
  • Исонинг ибодатига мувофиқ йўл тутинг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2013
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2008
w08 1.4. 16–17-саҳ.

Ҳазрати Исодан нимани ўрганяпмиз

Танҳо Ҳақ Аллоҳ ҳақида

Худонинг исми борми?

Исо пайғамбар Аллоҳнинг исми борлигига ўргатган. У шундай деб айтган: «Сизлар эса бундай ибодат қилинглар: “Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуғлансин”» (Матто 6:9). Муқаддас Китобнинг асл нусхасида Аллоҳнинг исми — Яҳова, деб ёзилган (Забур 83:18, ЯДТ [82:19]). Исо ўз шогирдлари ҳақда Эгамиз Яҳовага: «Сенинг номингни уларга билдирганман»,— дея ибодат қилган (Юҳанно 17:26).

Яҳова Ўзи ким?

Исо алайҳиссалом Яҳовани «танҳо Ҳақ Худо» дея айтган, зеро Яҳова — Яратувчидир (Юҳанно 17:3). Ҳа, буни яна бир тасдиқлаб Исо: «Тавротда ўқимагансизларми?.. Парвардигор бошданоқ одамларни эркак ва аёл қилиб яратди» — деган (Матто 19:4). Шунингдек Исо Масиҳ: «Худо — Руҳдир»,— деб айтди (Юҳанно 4:24). Шунинг учун Аллоҳни ҳеч ким кўра олмайди (Чиқиш 33:17–20).

Худо биздан нима талаб қиляпти?

Бир киши Исодан илоҳий амрларнинг энг муҳими қайси бири, деб сўраганида у жавобан: «Бутун амрларнинг энг муҳими шу: “Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Худованд — ягона Худованддир. Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин”... Иккинчиси эса ундан кам эмас, чунончи: “Ўзгани ўзинг каби севгин”» — деди (Марк 12:28–31).

Аллоҳни севишимизни қандай кўрсата оламиз?

Ҳазрати Исо ўз севгисини қандай изҳор қилган? Инжилда унинг сўзларини ўқиймиз: «Мен Отамни севаман, Отам Менга неки буюрган бўлса, худди шуни бажараман» (Юҳанно 14:31). Боз устига Исо: «Мен ҳар доим Унга [Худога] маъқул бўлган ишларни қиламан»,— дея таъкидлаган (Юҳанно 8:29). Биз эса Аллоҳ ҳақида билим олсак, Унинг қалбини қувонтирган бўламиз. Зотан ўз издошлари ҳақида ибодат қилаётиб, Исо пайғамбар: «Абадий ҳаёт эса Сени — танҳо Ҳақ Худони... таниб-билишдан иборатдир»,— деб айтган (Юҳанно 17:3; 1 Тимўтийга 2:4).

Қандай қилиб Аллоҳни таниб-билса бўлади?

Худони таниб-билиш йўлларидан бири — яратганларини томоша қилишдир. Мисол учун Исо пайғамбар: «Кўкда учувчи қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиғади. Шунга қарамай, самовий Отангиз уларнинг ризқини беради. Сиз эса улардан анча аълороқ эмасмисиз?» — деб айтган. Хўш бу сўзлар билан у нима демоқчи эди? Бу дегани, ҳаётнинг ғам-ташвишлари Аллоҳга хизмат қилишга халақит беришига йўл қўймаслигимиз керак (Матто 6:26–33).

Худованд Яҳовани таниб-билишнинг энг яхши усули — Муқаддас Китобни ўрганишдир. Ҳазрати Исо Муқаддас Ёзувларни «Худо каломи», деб атади (Луқо 8:21). Аллоҳга мурожаат қилаётиб у: «Сенинг каломинг — ҳақиқатдир»,— деди (Юҳанно 17:17; 2 Бутрус 1:20, 21).

Исо Масиҳ одамларга Тангри Яҳова ҳақида билишга ёрдам берган. Шогирдларидан бири Исо тўғрисида шундай сўзларни айтган: «У йўлда биз билан гаплашиб, оятларни тушунтираётганида, кўнглимизга илиқлик югурмаганмиди, ахир!» (Луқо 24:32). Худони таниб-билиш учун эса камтаринлик ва ўрганиш истаги бўлиши шарт. Исо алайҳиссалом деган эдилар: «Агар сиз йўлингиздан қайтиб, болалардай бўлмасангиз, Осмон Шоҳлигига сира киролмайсизлар» (Матто 18:3).

Не учун Худо ҳақида билиш, бахт келтиради?

Ҳаёт мазмуни нимадалигини билишни истаймиз, Аллоҳ эса бунда бизга ёрдамлашади. Исо пайғамбар айтган эдики, маънавий эҳтиёжларини қондиришга интилган инсонлар, яъни «руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир» (Матто 5:3). Раббимиз Яҳова бизни энг аъло ҳаёт йўлидан юришга ўргатмоқда. Дарҳақиқат, «Худо каломини тинглаб уни бажо келтирганлар бахтлидир!» (Луқо 11:28; Ишаё 11:9).

Кўпроқ маълумот олишни хоҳласангиз, «Муқаддас Китоб таълимотлари» номли китобининг 1- бобига қарангa

[Изоҳ]

a Яҳованинг Шоҳидлари томонидан нашр этилган.

[16- саҳифадаги расм]

Сенинг номингни уларга билдирганман (Юҳанно 17:26)

[16- ва 17- саҳифадаги расмлар]

Яратганларини томоша қилаётиб ва Муқаддас Китобни ўрганаётиб, Аллоҳни таниб-билса бўлади

    Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш