Забур
Сано.
Унинг ўнг қўли, муқаддас билаги нажот келтирди+.
3 У Исроил хонадонига нисбатан меҳр-садоқатию вафосини ёдга олди+.
Бутун ер юзи Тангримизнинг нажотини кўрди+.
4 Бутун ер шодлик нидолари ила Яҳовани мақтасин.
Хурсанд бўлсин, қувончдан ҳайқириб мадҳлар куйласин+.
5 Арфа чалиб Яҳовани тараннум этсин,
Арфа ва хушоҳанг қўшиқ билан Уни тараннум этсин.
6 Карнайлару бурғу билан+
Подшоҳ Яҳова олдида шодланиб хитоб қилсин.
7 Денгиз ва уни тўлдириб турган барча нарса,
Ер ва унда яшайдиганлар ҳайқирсин.
8 Дарёлар қарсак чалсин,
Тоғлар ҳам қўшилиб Яҳова олдида қувончдан хитоб қилсин+.
9 Чунки У ерни ҳукм қилиш учун келяпти.