Забур
99 Яҳова Шоҳ бўлди+. Халқлар титрасин.
У карублар устида* тахтда ўтирибди+. Ер ларзага келсин.
2 Яҳова Сионда буюкдир,
Барча халқлар устидан юксалгандир+.
3 Улар улуғ исмингни мақтасин+,
Чунки исминг маҳобатли ва муқаддасдир.
4 У адолатни севадиган+ қудратли шоҳдир.
Сен тўғриликни барқарор қилдинг.
Ёқуб* учун адолат ва ҳаққониятни ўрнатдинг+.
Улар Яҳовани чақирарди,
У эса уларга жавоб берарди+.
7 У булут устунидан уларга сўзлар эди+.
Улар бўлса Унинг эслатмаларию фармонларига амал қиларди+.
8 Эй Яҳова, Худойимиз, Сен уларга жавоб берардинг+.