Ишаё
25 Эй Яҳова, Сен менинг Тангримсан!
Сени улуғлайман, исмингга мадҳлар айтаман,
Зеро, Сен ажойиб ишлар қилдинг+.
Уларни азалдан ният қилган эдинг+,
Садоқат+ ва ишонч ила уларни амалга оширдинг.
2 Шаҳарни тошлар уюмига,
Мустаҳкам шаҳарни харобага айлантирдинг.
Мусофирнинг қалъаси энди шаҳар эмас,
У ҳеч қачон қайта қурилмайди.
3 Шунинг учун кучли халқ Сени улуғлайди,
Золим халқлар шаҳри Сендан қўрқади+.
4 Сен бечора учун қалъа,
Кулфатда қолган камбағал учун қўрғон+,
Жаладан бошпана,
Жазирамада соя бўлдинг+.
Золимлар нафаси деворга урилган жаладай,
5 Қақраган юртдаги жазирамадай бўлганда,
Бегоналар шовқин-суронини тинчлантирасан.
Булутнинг сояси жазирамани босгандай,
Золимлар қўшиғини ўчирасан.
6 Қўшинлар Сарвари Яҳова бу тоғда+ ҳамма халқлар учун
Бой дастурхон ёзади+,
Энг яхши шароб қуйиб зиёфат уюштиради.
Иликка тўла тўйимли таомлар,
Сузилган тиниқ шароб тортиқ этиб зиёфат қилади.
7 Бу тоғда У барча халқлар устидаги ёпинчиқни,
Ҳамма миллатлар устидаги қопламани олиб ташлайди.
Бутун ер юзида Ўз халқини шармандаликдан халос этади,
Чунки буни Яҳованинг Ўзи айтди.
9 Ўша куни улар шундай дейди:
«Мана, бу — бизнинг Аллоҳимиз!+
Бу — Яҳова!
Биз Унга умид боғладик.
Келинг, У бизга нажот бергани учун шод-хуррам бўлайлик!»+
10 Яҳованинг қўли бу тоғнинг устида бўлади+.
Мўаб эса гўнгга қўшиб топталган сомондай,
Турган жойида топталади+.
11 Сузувчи қўллари билан зарба бериб сузгандай,
У қўли билан Мўабга зарба беради.
Ўз қўлларининг моҳир ҳаракатлари билан
Унинг такаббурлигини йўққа чиқаради+.
12 Мустаҳкам шаҳрини,
Юксак ҳимоя деворларини қулатади,
Ер билан яксон қилади.