Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w24 май 14–19-саҳ.
  • Севги сизни ваъз қилишда давом этишга ундасин

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Севги сизни ваъз қилишда давом этишга ундасин
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • ХУШХАБАРНИ ЯХШИ КЎРГАНИМИЗ УЧУН ВАЪЗ ҚИЛЯПМИЗ
  • ОДАМЛАРНИ ЯХШИ КЎРГАНИМИЗ УЧУН ВАЪЗ ҚИЛЯПМИЗ
  • ХУДОНИ ВА УНИНГ ИСМИНИ СЕВГАНИМИЗ УЧУН ВАЪЗ ҚИЛЯПМИЗ
  • ОХИРИГАЧА ВАЪЗ ҚИЛАМИЗ
  • Яҳованинг келажакка оид ҳукмлари борасида нималарни биламиз?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Қай йўсин хизматда қувончни ошира оламиз?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Ғайрат ила ваъз қилишда Исога тақлид қилинг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
  • Билмайдиган нарсаларингизни камтарлик ила қабул қилинг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
w24 май 14–19-саҳ.

20-ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ

67-ҚЎШИҚ «Каломни ваъз эт»

Севги сизни ваъз қилишда давом этишга ундасин

Аввало барча халқларга хушхабар эълон этилиши лозим. (МАРК 13:10)

НИМАНИ БИЛИБ ОЛАМИЗ?

Қай йўсин севги бизни чин дилдан ғайрат ила ваъз қилишга ундашини билиб оламиз.

1. 2023 йили бўлиб ўтган йилги мажлисда нималарни билдик?

2023 ЙИЛИ бўлиб ўтган йиллик мажлисдаa баъзи тушунчаларимиз ойдинлашганини ҳамда хизматимизга тегишли айрим ажойиб эълонларни эшитдик. Масалан, ҳатто Буюк Бобил йўқ қилинганидан кейин айримлар Яҳованинг халқига қўшилиш имконига эга бўлиши мумкинлигини билиб олдик. Бундан ташқари, 2023 йил ноябрдан бошлаб ваъзгўйлар хизмати борасида тўлиқ ҳисобот топширмаслигини билдик. Хўш, бундай ўзгаришлар хизматимиз олдингидай муҳим ёки шошилинч эмаслигини англатадими? Асло!

2. Нега ваъзгўйлик иши кун сайин янада шошилинч бўлиб боряпти? (Марк 13:10)

2 Кундан-кунга хизматимиз янада шошилинч бўлиб боряпти. Нега? Сабаби охиратгача вақт оз қоляпти. Келинг, Исо охирги кунлардаги ваъзгўйлик иши борасида нималарни башорат қилганини кўриб чиқайлик. (Марк 13:10 ни ўқинг.) Маттонинг баёнотига кўра, Исо хушхабар «охират» келишидан аввал бутун дунё бўйлаб ваъз қилинишини айтган. (Мат. 24:14) Ушбу ибора Шайтоннинг бу ёвуз дунёси бутунлайин йўқ бўлишига ишора қилади. Яҳова яқинда юз берадиган ҳодисалар учун «кун ва... соат»ни белгилаб қўйган. (Мат. 24:36; 25:13; Ҳавор. 1:7) Яшаётган ҳар бир кунимиз бизни ўша вақтга яқинлаштиряпти. (Рим. 13:11) Шундай экан, охират келмагунча ваъз қилишимиз даркор.

3. Ваъз қилишга бизни нима ундаяпти?

3 Хизматимиз борасида мулоҳаза юритганда, қуйидаги муҳим саволга жавоб топсак яхши бўларди: «Нега хушхабарни ваъз қиляпмиз?» Оддий қилиб айтганда, севги бизни хушхабарни ваъз қилишга ундаяпти. Ваъзгўйлик ишида қилаётган ишларимиз хушхабарга, одамларга ва, энг асосийси, Худога ҳамда Унинг исмига бўлган севгимизни акс эттиряпти. Келинг, ҳар бирини кўриб чиқайлик.

ХУШХАБАРНИ ЯХШИ КЎРГАНИМИЗ УЧУН ВАЪЗ ҚИЛЯПМИЗ

4. Яхши хабарларни эшитганимизда ўзимизни қандай ҳис қиламиз?

4 Яхши хабарни эшитганингизда, ўзингизни қандай ҳис қилганингиз эсингиздами? Эҳтимол, бу оила аъзоингиз фарзандли бўлгани ёки айнан сизга керакли ишни топганингиз билан боғлиқ хабардир. Шубҳасизки, бу каби ёқимли хабарларни қариндош ва дўстларингизга айтишни хоҳлайсиз. Хўш, ҳамма хабарлардан энг аълосини, яъни Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хушхабарни эшитганингизда ҳам шундай бўлганми?

5. Каломдаги ҳақиқатларни илк бор билганингизда, ўзингизни қандай ҳис қилгансиз? (Расмларга ҳам қаранг.)

5 Худонинг Каломидаги ҳақиқатларни энди билиб олганингизда, нималарни ҳис қилганингизни эсланг. Самовий Отамиз сизни севишини, топинувчиларидан иборат оиласининг бир қисми бўлишингизни исташини, оғриғу азоб-уқубатларга барҳам беришни ваъда қилганини, ҳаётдан кўз юмган яқинларингизни янги дунёда кўриш умидига эга бўлишингизни ва бошқа кўп ҳақиқатларни билиб олгансиз. (Марк 10:29, 30; Юҳан. 5:28, 29; Рим. 8:38, 39; Ваҳ. 21:3, 4) Бу ҳақиқатлар қалбингизга илиқлик бахш этган. (Луқо 24:32) Ўрганганларингиз сизга ёққан ва бу бебаҳо ҳақиқатларни бошқалар билан бўлишишни истагансиз. (Еремиё 20:9 ни солиштиринг.)

Биродар «Ҳаётдан тоабад завқланинг!» китобидан фойдаланиб битта киши билан тадқиқ ўтказяпти. Расмлар тўплами. Бир киши билиб олганларини бошқалар билан бўлишяпти: 1) ҳамкасби билан; 2) оила аъзолари билан; 3) дўсти билан.

Хушхабарни энди билганимизда, қимматбаҳо ҳақиқатларни ичимизда сақлаб тура олмаганмиз (5-хатбошига қаранг.)


6. Эрнест ва Розанинг мисолидан қандай сабоқ олдингиз?

6 Бир мисолга диққат қаратайлик. Эрнестb биродаримиз отаси ҳаётдан кўз юмганда тахминан ўн ёшда бўлган. У шундай бўлишди: «“Дадам осмонга кетдими? Уни яна кўраманми?” — деб бош қотирардим. Дадаси бор бўлган болаларга ҳавасим келарди». Эрнест мунтазам равишда қабристонга бориб, отасининг қабри олдида тиз чўкканча: «Эй Худо, ўтинаман, дадам қаердалигини менга аён қил»,— деб ёлворарди. Отасининг ўлганидан деярли 17 йил ўтгач, унга Муқаддас Китоб тадқиқини таклиф қилишди ва у рози бўлди. У марҳумлар ухлаётган одамдек ҳеч нарсани сезмаслигини ва Каломда келажакда тирилиш бўлиши ваъда қилинганини билиб ҳайратланди. (Воиз 9:5, 10; Ҳавор. 24:15) Охири Эрнест йиллар давомида уни қийнаб келган саволларига жавоб топди. Муқаддас Ёзувлардан билиб олган ҳақиқатлар унга қаттиқ таъсир қилди. Унинг хотини Роза ҳам тадқиқ бошлаб, Шоҳлик ҳақидаги хабарга меҳр қўйди. 1978 йили улар сувга чўмишди. Улар қимматбаҳо эътиқодларини оила аъзолари, дўстлари ва бошқалар билан бўлишишди. Натижада бу жуфтлик 70 дан зиёд кишига сувга чўмишга ёрдам берди.

7. Каломдаги ҳақиқатга бўлган севги қалбимизда чуқур илдиз отса, нима бўлади? (Луқо 6:45)

7 Шуниси аниқки, ҳақиқатга бўлган севги қалбимизда илдиз отса жим туролмаймиз. (Луқо 6:45 ни ўқинг.) Ўзимизни Исонинг биринчи асрдаги шогирдлари каби ҳис қиламиз. Улар шундай дейишган: «Бизлар... кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз». (Ҳавор. 4:20) Биз ҳақиқатни шунчалик севамизки, уни имкон борича кўпроқ одам билан бўлишишни истаймиз.

ОДАМЛАРНИ ЯХШИ КЎРГАНИМИЗ УЧУН ВАЪЗ ҚИЛЯПМИЗ

8. Нега бошқаларга хушхабарни айтишни истаймиз? («“Одамларни севиб шогирд тайёрланг”» номли рамкага қаранг.) (Расмга ҳам қаранг.)

8 Яҳова ҳамда Исо каби инсонларни яхши кўрамиз. (Ҳик. 8:31; Юҳан. 3:16) «Худодан бехабар» ва «умидсиз» одамларга жуда раҳмимиз келади. (Эфес. 2:12) Одамлар ҳаёт ташвишлари гирдобида қолишган ва улар муҳтож бўлган нарса, яъни Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хушхабар бизда бор. Бундай инсонларга бўлган севги ва раҳм-шафқат уларга хушхабарни айтиш учун қўлимиздан келган энг яхшисини қилишга ундаяпти. Бу қимматбаҳо хабар уларнинг қалбига умид бахш этиши, ҳозирнинг ўзида яхшироқ ҳаёт кечиришга ёрдам бериши ва «ҳақиқий ҳаёт»га — Худонинг янги дунёсидаги абадий ҳаётга эга бўлиш имконини бериши мумкин. (1 Тим. 6:19)

Опамиз буклама ёрдамида кафеда бир аёлга шоҳидлик беряпти.

Одамларга бўлган севги ва раҳм-шафқат ҳар бир имкониятдан фойдаланиб уларга хушхабарни айтишга бизни ундаяпти (8-хатбошига қаранг.)


«Одамларни севиб шогирд тайёрланг»

Ушбу янги рисолада хизматда севги кўрсатиб, шогирд тайёрлаш учун ривожлантиришимиз керак бўлган 12 та фазилат борасида айтилган. Ҳар бир дарс ёрдамида диққатимизни нафақат нима деб айтишга, балки бошқаларга кўрсатадиган муносабатимиз ва қизиқишимизга ҳам қаратамиз. Ўзингиздан шундай сўранг: «Одамлар нималар ҳақида ўйлаяпти? Уларнинг эҳтиёжлари қандай?» Кириш қисмида айтилганидай, «севги, ҳар қандай услубдан кўра, шогирд тайёрлаш мақсадингизга эришишингизга кўмаклашади».

9. Келажак борасида одамларни нима деб огоҳлантиряпмиз ва нега? (Ҳизқиё 33:7, 8)

9 Одамларга бўлган севги бизни бу ёвуз дунёнинг охири яқинлашиб келаётгани борасида уларни огоҳлантиришга ундаяпти. (Ҳизқиё 33:7, 8 ни ўқинг.) Яҳовага хизмат қилмайдиган барчага, жумладан, қариндошларимизга раҳмимиз келяпти. Кўплар «дунё пайдо бўлганидан бери бунақаси ҳали бўлмаган, бундан кейин ҳам бўлмайди»ган буюк мусибат яқинлашиб келаётганидан бехабар. (Мат. 24:21) Биз одамлар ҳукм этилиш пайтида нималар бўлишини — сохта дин йўқ қилинишини, кейин эса Армагеддон жангида бу ёвуз дунё вайрон қилинишини билишларини хоҳлаймиз. (Ваҳ. 16:14, 16; 17:16, 17; 19:11, 19, 20) Имкон борича кўпроқ одамлар бу огоҳлантирувга қулоқ солишини ва ҳозирданоқ ҳақ топинишда бизга қўшилиши тўғрисида ибодат қиляпмиз. Аммо ҳозир бизга қулоқ солмаётганлар, жумладан, қадрли оила аъзоларимиз ҳақида нима деса бўлади?

10. Нега яқинда юз берадиган нарсалар борасида одамларни огоҳлантиришда давом этишимиз муҳим?

10 Ўтган мақолада тушунтирилганидай, Буюк Бобил вайрон қилинганини кўриб, қалб ҳолатини ўзгартирган инсонларни Яҳова қутқариб қолиши мумкин. Ундай бўлса, бу ҳақда уларга ҳозирдан тинмай айтишимиз зарур. Эътибор беринг, ҳозир биз уларга айтаётган ҳақиқатлар кейинчалик уларнинг эсига келиши мумкин. (Ҳизқиё 33:33 ни солиштиринг.) Эҳтимол, улар биз огоҳлантириб айтган нарсаларни эслашар ва бу туфайли кеч бўлмасидан олдин пок топинишда бизга қўшилишар. Худди Филиппидаги қамоқхона назоратчиси «кучли зилзила» юз берганидан кейингина қалб ҳолатини ўзгартирганидай, ҳозир қизиқиш билдирмаётган баъзилар Буюк Бобилнинг дунёни ларзага соладиган қулашидан кейин қалб ҳолатини ўзгартириши мумкин. (Ҳавор. 16:25–34)

ХУДОНИ ВА УНИНГ ИСМИНИ СЕВГАНИМИЗ УЧУН ВАЪЗ ҚИЛЯПМИЗ

11. Қай йўсин Яҳовага У лойиқ бўлган шон-шараф ва куч-қудратни бера оламиз? (Ваҳий 4:11) (Расмларга ҳам қаранг.)

11 Хушхабарни ваъз қилишимизнинг энг муҳим сабаби Тангримизга ҳамда Унинг исмига бўлган севгимиздир. Хизматимизни суюкли Аллоҳимизни мадҳ этиш имкони деб биламиз. (Ваҳий 4:11 ни ўқинг.) Тангри Яҳова садоқатли хизматчиларидан шон-шараф ва куч-қудратни қабул қилишга лойиқ эканига чин дилдан қўшиламиз. Бошқаларга У «бутун борлиқни ярат»ганини исботловчи далилларни ҳамда яшаётганимиз учун Ундан қарздор эканимизни айтганимизда, Унга шон-шараф келтирган бўламиз. Шароитимиз йўл қўйгунча хизматда тўлиқ иштирок этиш ниятида вақтимиз, кучимиз ҳамда маблағимиздан фойдаланганимизда Унга куч-қудратни — ўзимизнинг куч-қудратимизни берган бўламиз. (Мат. 6:33; Луқо 13:24; Колос. 3:23) Оддий қилиб айтганда, суюкли Аллоҳимиз ҳақида гапириш бизга ёқади. Қолаверса, Унинг исми ҳамда бу исм ортида қандай Шахс турганини бошқаларга айтишни истаймиз. Хўш, нега?

Расмлар тўплами. Бошқаларга хушхабарни айтиш йўллари: 1) Африкада бир жуфтлик битта аёл билан болаларига уйининг ташқарисида туриб ваъз қиляпти; 2) битта опамиз бекатда автобус кутаётганда аёлга шоҳидлик беряпти; 3) биродар таътилда бўлганида соҳилда ёнида ўтирган йигит билан суҳбатлашяпти.

Хизматда шароитимиз йўл қўйганча вақт, куч ва ўзимизда боридан фойдаланганимизда Яҳовага куч-қудрат берган бўламиз (11-хатбошига қаранг.)


12. Хизматимизда Худонинг исмини қай йўсин муқаддас қила оламиз?

12 Худога бўлган севги Унинг исмини шарафлашга ундаяпти. (Мат. 6:9) Шайтон бу исм борасида тарқатаётган бўлар-бўлмас ёлғонларни фош этишга ҳисса қўшмоқчимиз. (Ибт. 3:1–5; Аюб 2:4; Юҳан. 8:44) Хизматда Яҳова томонда бўлиб, тинглашни истаган ҳаммага У ҳақда ҳақиқатни айтмоқчимиз. Унинг энг юксак фазилати бўлмиш севгиси, бошқариш тарзи адолатли ва ҳаққоний экани ҳамда Шоҳлиги яқинда азобларга чек қўйиб, тинчлик ўрнатишини ва барча инсонларни бахтли қилиши тўғрисида ҳар бир кишига айтиб беришни хоҳлаймиз. (Заб. 37:10, 11, 29; 1 Юҳан. 4:8) Хизматда Аллоҳнинг обрўсини ҳимоя қилганимизда, Унинг исмини муқаддас қиламиз. Қолаверса, номимизга мувофиқ тарзда яшаётганимизни билишдан ҳам мамнунмиз. Нега бундай деб айтяпмиз?

13. Яҳованинг Шоҳидлари деб аталишдан нима учун фахрланамиз? (Ишаё 43:10–12)

13 Яҳова бизни Ўзининг «шоҳидлари» деб атаган. (Ишаё 43:10–12 ни ўқинг.) Бир неча йил аввал Етакчи кенгашдан келган хатда шундай дейилган: «Инсонга кўрсатилган энг катта шараф — Яҳованинг Шоҳиди бўлишдир»c. Хўш, нега? Қуйидаги мисолга эътибор беринг. Борди-ю, судда кимдир сиз учун гувоҳлик бериши керак бўлса, ўзингиз биладиган, ишонадиган ҳамда ишончли гувоҳлик берадиган номга эга бўлган одамни танлаган бўлардингиз. Яҳова бизни Шоҳидлари сифатида танлаб, бизни яхши билишини ҳамда бизга ишонишини кўрсатяпти. Унинг Шоҳидлари бўлишни шараф деб биламиз. Шу боис Худонинг исмини танитиш ва У ҳақда айтилган ёлғонларни фош этиш учун ҳар бир имкониятдан фойдаланамиз. Бундай қилиб, номимизга мувофиқ ҳаёт кечирамиз, яъни Яҳова ҳақида шоҳидлик берамиз. (Заб. 83:18; Рим. 10:13–15)

ОХИРИГАЧА ВАЪЗ ҚИЛАМИЗ

14. Яқин келажакда қандай ҳайратомуз нарсалар юз беради?

14 Бизни ҳайратланарли ҳодисалар кутмоқда. Буюк мусибат бошланишидан олдин Яҳованинг баракаси билан кўпдан-кўп инсонлар бизга қўшилишига умид қиляпмиз. Шунингдек, инсоният тарихининг энг оғир пайтида ҳам — буюк мусибатда кўпгина одамлар Шайтоннинг сўниб бораётган дунёсидан юз ўгириб, Яҳовани мадҳ этишда бизга қўшилиши мумкинлигини билиш ажойибдир! (Ҳавор. 13:48)

15, 16. Нима қилишда давом этамиз ва қачонгача?

15 Унгача эса қиладиган ишимиз бор. Биз бошқа ҳеч қачон такрорланмайдиган хабарни эълон қилиш, бутун дунё бўйлаб Худо тўғрисидаги ҳақиқатни ваъз қилиш шарафига эгамиз. Шу билан бирга, одамларни тез орада нима бўлиши тўғрисида огоҳлантиришдан тўхтамаслигимиз керак. Улар бу ёвуз дунёнинг охири шиддат ила яқинлашиб келаётганини билиши зарур. Шунда ҳукм қилиш вақти келганда, одамлар биз ваъз қилган хабар Тангри Яҳовадан эканини билишади. (Ҳиз. 38:23)

16 Хўш, нима қилиш қароримиз қатъий? Бизни севги ундашини хоҳлаймиз. Хушхабарни, одамларни ва, энг муҳими, Худони ва Унинг исмини яхши кўрганимиз учун У: «Бўлди, ваъзгўйлик иши тўхтатилди!» — демагунча иштиёқ, ғайрат ва зудлик билан ваъз қиламиз.

  • Хушхабарга бўлган севги...

  • Одамларга бўлган севги...

  • Худога ва Унинг исмига бўлган севги...

ҚАЙ ЙЎСИН БИЗНИ БОШҚАЛАРГА ВАЪЗ ҚИЛИШГА УНДАЯПТИ?

54-ҚЎШИҚ «Мана йўл»

a 2023 йил 7 октябрда Ньюбергда (Нью-Йорк, АҚШ) Яҳова Шоҳидларининг Анжуман залида йилги мажлис бўлди. Бутун дастур JW Интернет-телевидениесида — 1-қисми 2023 йил ноябрь, 2-қисми эса 2024 йил январь кўрсатувида тақдим этилди.

b «Қўриқчи минораси» журналининг 2015 йил 1 февраль сонидаги «Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартира олади. Каломга асосланган аниқ ва мантиқий жавоблардан лол қолдим» номли мақолага қаранг.

c «Илоҳий хизматимиз»нинг 2007 йил март сонидаги 7-саҳифага қаранг.

    Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш