Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w25 июнь 14–19-саҳ.
  • Билмайдиган нарсаларингизни камтарлик ила қабул қилинг

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Билмайдиган нарсаларингизни камтарлик ила қабул қилинг
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • БУ ДУНЁНИНГ ОХИРИ ҚАЧОН КЕЛИШИНИ БИЛМАЙМИЗ
  • ЯҲОВА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШИ МУМКИНЛИГИНИ БИЛМАЙМИЗ
  • ЭРТАГА НИМА ЮЗ БЕРИШИНИ БИЛМАЙМИЗ
  • ЯҲОВА БИЗНИ ҚАНЧАЛИК ЯХШИ БИЛИШИНИ АҚЛИМИЗГА СИҒДИРИШ ҚИЙИН
  • Яҳовага таянаётганимизни кўрсатувчи қарорлар
    Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури – 2023
  • Яҳова «барҳаёт Худо» эканини ёдда сақланг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Яҳованинг келажакка оид ҳукмлари борасида нималарни биламиз?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Садоқатли инсонларнинг охирги сўзларидан сабоқлар олинг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
w25 июнь 14–19-саҳ.

26-ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ

123-ҚЎШИҚ Илоҳий тартибга садоқат-ла бўйсунамиз

Билмайдиган нарсаларингизни камтарлик ила қабул қилинг

Қодир Тангрининг фаҳм-идрокига ақлимиз етмайди. (АЮБ 37:23)

АСОСИЙ ФИКР

Билмайдиган нарсаларимизни камтарлик ила қабул қилиб, диққатимизни нимани билишимизга қаратсак ва Яҳовага таянсак, ноаниқликларни енгишимиз мумкинлигини билиб оламиз.

1. Яҳова бизга қандай қобилиятлар берган ва нега?

ЯҲОВА бизни фикрлаш, билим олиш, фаҳм-идрокни ривожлантириш ва доноликни намоён этиш қобилияти билан яратган. У бизни нега бундай яратган? Яҳова У ҳақда билимга эга бўлишимизни ҳамда Унга ақлимизни ишга солиб хизмат қилишимизни истайди. (Ҳик. 2:1–5; Рим. 12:1)

2. а) Ўзимиз ҳақимизда нимани билишимиз керак? (Аюб 37:23, 24) (Расмга ҳам қаранг.) б) Ҳамма нарсани билмаслигимизни камтарлик ила тан олиш бизга қандай фойда келтиради?

2 Бизда ўрганиш қобилияти бўлса ҳам, билимимиз чекланган. (Аюб 37:23, 24 ни ўқинг.) Аюбнинг мисолига диққат қаратайлик. Яҳова Аюбга кўпгина саволлар берган ва бу унга кўп нарсаларни билмаслигини тушунишга кўмаклашган. Бу суҳбат Аюбга камтарин бўлишга ва фикрлаш тарзини ўзгартиришга ёрдам берган. (Аюб 42:3–6) Ҳамма нарсани тушуна олмаслигимизни камтарлик ила тан олиш бизга ҳам фойда келтиради. Бундай камтарлик бизни Яҳова тўғри танловлар қилишимиз учун чиндан ҳам керакли барча нарсани очиб беришига ишонишга ундайди. (Ҳик. 2:6)

Яҳова Аюбга гапираётганида булутлар орасидан Аюбнинг устига нур тушяпти. Элиху ва Аюбнинг учта сохта юпатувчиси ёнида қараб туришибди.

Аюб билан бўлганидек, билмайдиган нарсаларимизни тан олиш бизга фойда келтиради (2-хатбошига қаранг.)


3. Ушбу мақолада нимани кўриб чиқамиз?

3 Мазкур мақолада биз билмайдиган айрим нарсаларни ва бу туфайли юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни муҳокама қиламиз. Баъзи нарсаларни билмаслигимиз нега яхши эканини ҳам кўриб чиқамиз. Бу фикрларга диққат қаратиш «мукаммал билим Эгаси» Яҳова бизга чиндан ҳам билишимиз керак бўлган барча нарсани айтишига бўлган ишончимизни мустаҳкамлайди. (Аюб 37:16)

БУ ДУНЁНИНГ ОХИРИ ҚАЧОН КЕЛИШИНИ БИЛМАЙМИЗ

4. Матто 24:36 га кўра, биз нимани билмаймиз?

4 Матто 24:36 ни ўқинг. Бу дунёнинг охири қачон келишини билмаймиз. Ҳатто Исо ҳам ер юзида бўлганида «у кун ва у соат ҳақида» билмаганa. У кейинчалик ҳаворийларига Вақт ҳукмдори Яҳова «Ўз ихтиёри билан» муайян воқеалар қачон содир бўлишини белгилаш ҳуқуқига эга экани ҳақида айтган. (Ҳавор. 1:6, 7) Яҳова бу дунёнинг охири қачон келишини белгилаган, бироқ биз бу кун қачон келишини аниқ била олмаймиз.

5. Бу дунёнинг охири қачон келишини билмаганимиз бизга қандай таъсир қилиши мумкин?

5 Исонинг айтганларидан келиб чиқсак, бу дунёнинг охири келгунига қадар қанча вақт кутишимиз кераклигини билмаймиз. Шу сабабдан, айниқса Яҳованинг куни келишини муайян вақтдан бери кутаётган бўлсак, сабрсиз бўлишимиз ёки тушкунликка тушишимиз мумкин. Ё бўлмаса, оила аъзоларимиз ёки бошқалар бизни масхара қилишига чидаш қийин бўлаётгандир. (2 Бутр. 3:3, 4) Эҳтимол, «Бу дунёнинг охири қачон келишини билганимизда янада сабрли бўлиш ҳамда масхараларга чидаш осонроқ бўларди» деб ўйлашимиз мумкин.

6. Бу дунёнинг охири қачон келишини билмаганимизнинг қандай яхши томони бор?

6 Яҳова бизга бу дунёнинг охири айнан қачон келишини айтмагани туфайли бизда Уни севганимиз ва Унга ишонганимиз учун хизмат қилаётганимизни кўрсатиш имкони бор. Биз Яҳовага фақат охират келгунига қадар эмас, балки абадий хизмат қилишни истаймиз. Бутун диққатимизни «Яҳованинг куни» қачон келишига эмас, ўша кун келганидан кейин нималар бўлишига қаратишимиз керак. Бу бизга Яҳовага янада яқинлашишга, Унга ишонишга ва Уни мамнун қилиш учун қўлимиздан келганини қилишга ёрдам беради. (2 Бутр. 3:11, 12)

7. Нимани биламиз?

7 Биз диққатимизни нимани билишимизга, яъни замонанинг охири 1914 йилда бошланганига қаратишимиз керак. Яҳова берган Муқаддас Китоб башоратлари нафақат бу йилни аниқлашга, балки ўша йилдан бошлаб вазият қандай бўлишини тафсилотлари билан тушунишга ёрдам беряпти. Бу башоратлар амалга ошгани сабабли «Яҳованинг улуғ куни яқин» эканига ишончимиз комил. (Заф. 1:14) Бундан ташқари, Яҳова биз қайси ишни қилишимизни, яъни «Шоҳлик ҳақидаги хушхабар»ни имкон қадар кўпроқ одамларга айтишимизни исташини биламиз. (Мат. 24:14) Бу хабар тахминан 240 та мамлакат ва ҳудудда 1000 дан ошиқ тилда ваъз қилиняпти.

ЯҲОВА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШИ МУМКИНЛИГИНИ БИЛМАЙМИЗ

8. «Аллоҳнинг ишлари» нимага ишора қилади? (Воиз 11:5)

8 Биз «Аллоҳнинг ишларини» доим ҳам билмаймиз. (Воиз 11:5 ни ўқинг.) Бу ибора Яҳова иродасини амалга ошириш учун ниманидир бўлдириши ёки нимагадир йўл қўйишига ишора қилади. Яҳова баъзи нарсалар содир бўлишига нега йўл қўйиши мумкинлигини ёки бизнинг фойдамизни кўзлаб айнан нима қилишини аниқ била олмаймиз. (Заб. 37:5) Бундай билимлар биз учун ҳомиладор аёл бачадонидаги боланинг ривожланиши каби тушунарсиздир. Ҳатто олимлар ҳам бу жараённи ҳали тўлиқ тушунмайди.

9. Яҳова қандай йўл тутишини билмаганимиз учун қандай қийинчиликларга дуч келишимиз мумкин?

9 Яҳова бизнинг фойдамизни кўзлаб қандай йўл тутишини билмаслик беқарор бўлишимизга сабаб бўлиши мумкин. Биз хизматимизни кенгайтириш учун фидойилик қилишга, масалан, ҳаётимизни соддалаштиришга ёки ваъзгўйларга эҳтиёж катта бўлган ҳудудга кўчиб ўтишга иккиланишимиз мумкин. Ёки маънавий мақсадларимизга эриша олмасак, хизматда зўр бериб ҳаракат қилсак-да, яхши натижага эришмасак ёки ташкилотимиз лойиҳаларини бажаришда қийинчиликларга дуч келсак, «Яҳова мендан мамнун эмас» деб ўйлашимиз мумкин.

10. Яҳова қандай йўл тутишини билмаслик қайси муҳим фазилатларни ривожлантиришимизга кўмаклашади?

10 Яҳова қандай йўл тутишини билмаслик аслида камтарлик ва ўз ҳаддини билиш каби муҳим фазилатларни ривожлантиришимизга кўмаклашади. Яҳованинг фикрларию йўллари бизникидан юксакроқ эканини тан оламиз. (Ишаё 55:8, 9) Шунингдек, муваффақиятга эришишда Яҳовага таяниб, Унга янада кўпроқ ишонишни ўрганамиз. Хизматда ёки ташкилотимиз лойиҳаларини бажаришда яхши натижаларга эришсак, шарафни ҳақли равишда Яҳовага берамиз. (Заб. 127:1; 1 Кор. 3:7) Воқеалар биз кутгандек тус олмаса ҳам, Яҳова ҳаммасини тўлиқ назорат қилаётганини ёдда тутишимиз керак. (Ишаё 26:12) Биз қўлимиздан келган барча нарсани қиламиз ва Яҳова ҳам ўз навбатида керакли барча нарсани қилишига ишонишда давом этамиз. У ўтмишда йўл-йўриқни баъзан мўъжизавий тарзда берган. Ҳозир У бундай қилмаса-да, бизга керакли йўл-йўриқни тақдим этишига аминмиз. (Ҳавор. 16:6–10)

11. Қайси муҳим нарсаларни биламиз?

11 Яҳова доим севувчи, адолатли ва доно экани ҳақида мулоҳаза юритинг. Худойимиз У ва имондошларимиз учун қилаётган ишларимизни ниҳоятда қадрлашини биламиз. Қолаверса, Яҳова Унга содиқ бўлганларни ҳамиша мукофотлашини ҳам биламиз. (Иброн. 11:6)

ЭРТАГА НИМА ЮЗ БЕРИШИНИ БИЛМАЙМИЗ

12. Ёқуб 4:13, 14 га кўра, нималарни билмаймиз?

12 Ёқуб 4:13, 14 ни ўқинг. Эртага биз билан нима бўлишини билмаймиз. Бу дунёда яшаётган эканмиз, «вақт ва тасодифга» дуч келамиз. (Воиз 9:11) Шунга режаларимиз муваффақият келтириш-келтирмаслигини ё ҳатто улар амалга ошганини кўриш учун тирик бўлиш-бўлмаслигимизни ҳам билмаймиз.

13. Келажакда нималар юз беришини билмаганимиз бизга қандай таъсир қилиши мумкин?

13 Келажакда нималар юз беришини билмаганимиз учун қийинчиликларга чидаш қийин бўлиши мумкин. Нега? Чунки нималар юз бериши ҳақида хавотирланиш қувончимизни ўғирлаши ҳеч гап эмас. Кутилмаган фожиалар ва воқеалар дастидан қайғу чекишимиз ва кўнглимиз қолиши мумкин. Шунингдек, кутганларимиз амалга ошмаса, тушкунликка ва умидсизликка тушишимиз ҳеч гап эмас. (Ҳик. 13:12)

14. Чинакамига бахтли бўлишимиз нимага боғлиқ? (Расмларга ҳам қаранг.)

14 Қийинчиликларга бардош қилганимизда, нима бўлишидан қатъи назар, самовий Отамизга худбинлик туфайли эмас, Уни севганимиз учун хизмат қилаётганимизни исботлаш имконига эга бўламиз. Муқаддас Китоб баёнотларидан кўриняптики, Яҳова бизни ҳамма қийинчиликлардан асрашини ва ҳаётимизда юз берадиган воқеаларни олдиндан айтишини кутмаслигимиз керак. У бахтиёрлигимиз келажакда бизни нима кутаётганидан хабардор бўлишимизга боғлиқ эмаслигини билади. Аксинча, бу Унинг йўл-йўриқларини излашимиз ва уларга амал қилишимизга боғлиқ. (Ерм. 10:23) Қарорлар чиқараётганимизда диққатимизни Яҳовага қаратсак, худди «Агар Яҳова хоҳласа, соғ бўлсак, у ёки бу ишни қиламиз» дегандай бўламиз. (Ёқб. 4:15)

Расмлар тўплами. 1. Бир ота ўғли билан ҳозирлик сумкасини тайёрлаяпти. Улар сумкага Муқаддас Китобни ва бошқа зарурий нарсаларни солишяпти. 2. Ёмғир ёғаётган пайтда ота, она ва ўғил чодирнинг тагида ўтиришибди. Улар ушбу фавқулодда вазиятда ҳозирлик сумкасидаги нарсалардан фойдаланишяпти.

Яҳованинг йўл-йўриғини излаш ва Унга итоат қилиш ишончли ҳимоя тақдим этади (14-, 15-хатбошиларига қаранг.)b


15. Келажак ҳақида нималарни биламиз?

15 Ҳар бир янги кун нима келтиришини билмасак-да, Яҳова ё осмонда, ё ер юзида абадий яшашимизни ваъда бераётганини биламиз. У ёлғондан холи бўлган Худо эканини ҳамда ҳеч нарса У ваъдаларини амалга оширишига тўсқинлик қила олмаслигини биламиз. (Титус. 1:2) Фақатгина У «охирида нима бўлишини бошидан, ҳали юз бермаган нарсаларни олдиндан» айта олади. Ўтмишда шундай бўлган, келажакда ҳам худди шундай бўлади. (Ишаё 46:10) Шуни ҳам аниқ биламизки, ҳеч нарса Яҳовани бизни севишдан тўхтата олмайди. (Рим. 8:35–39) У йўлимизда учраган ҳар қандай қийинчиликка сабр-бардош қилишимиз учун керакли донолик, тасалли ва кучни ато этади. Яҳова бизга ёрдам ва барака беришига амин бўлишимиз мумкин. (Ерм. 17:7, 8)

ЯҲОВА БИЗНИ ҚАНЧАЛИК ЯХШИ БИЛИШИНИ АҚЛИМИЗГА СИҒДИРИШ ҚИЙИН

16. Забур 139:1–6 га кўра, Яҳова бизнинг ақлимизга сиғмайдиган қандай билимга эга?

16 Забур 139:1–6 ни ўқинг. Яратувчимиз қандай ясалганимизни ва бизни жисмонан, ҳиссан ва руҳан нима шакллантирганини билади. У биз билан доим қизиқади. У нима деганимизни ва нима демоқчи бўлганимизни, нима қилганимизни ҳамда нега бундай қилганимизни билади. Шоҳ Довуд айтганидай, биз доим Яҳованинг эътибори ва ғамхўрлиги остидамиз ҳамда ҳеч қачон Унинг назаридан четда қолмаймиз. Коинотнинг Олий Ҳукмдори, еру осмоннинг Қодир Яратувчиси бизга шунчалик эътибор қаратишига ақл бовар қилмайди! Довуд шундай деган: «Бундай нарсаларни ақлимга сиғдириш қийин. Улар шунчалик юксакки, уларни англай олмайман». (Заб. 139:6)

17. Нима учун Яҳова бизни жуда яхши билиши ҳақидаги фикрни қабул қилишимиз қийин кечиши мумкин?

17 Эҳтимол, оилавий келиб чиқишимиз, маданиятимиз ёки аввалги эътиқодимиз туфайли Яҳовани биз билан қизиқадиган севувчи Ота сифатида кўришимиз қийин кечиши мумкин. Ё бўлмаса, «Ўтмишда қилган хатоларим шунчалик ёмонлигидан Яҳова мени асло билишни истамайди ва мендан жуда узоқ» деб ўйлашимиз мумкин. Ҳатто Довуд ҳам баъзан ўзини шундай ҳис қилган. (Заб. 38:18, 21) Ёки чин дилдан ҳаёт тарзини ўзгартиришга ва Худонинг адолатли меъёрлари бўйича яшашга интилаётган инсон «Агар Худо чиндан ҳам мени тушунса, нега мен учун табиий бўлган ҳаёт тарзидан воз кечишимни кутяпти?» деб ҳайрон бўлиши мумкин.

18. Яҳова бизни ўзимиздан ҳам яхшироқ билишини қабул қилиш бизга қандай фойда келтиради? (Расмларга ҳам қаранг.)

18 Яҳова бизни ўзимиздан ҳам яхшироқ билишини ва биз ўзимизда кўра олмаётган яхши томонларни кўришини қабул қилишни ўрганишимиз керак. У бизнинг хатоларимизни кўради, бироқ қандай инсон бўлишни истаётганимизни билади ва бизни яхши кўради. (Рим. 7:15) Яҳова имкониятларимизни кўраётгани учун чуқур миннатдорчиликни ҳис қилсак, Унга садоқат ила хизмат қилишимиз ва буни қувонч ила бажаришимиз кераклигига бўлган ишончимиз ортади.

Расмлар тўплами. 1. Тушкунликка тушган биродаримиз қоронғи, ёмғирли кунда ойнадан қараб ўтирибди. 2. Ўша биродаримиз дўстлари билан бирга тепаликка кўтарилаётиб, чиройли манзарадан баҳраманд бўляпти.

Яҳова янги дунёда бизни қувончли пайтлар кутаётганига бўлган ишончимизни мустаҳкамлаб, ҳаётимиздаги ноаниқликларни енгишимизга ёрдам беряпти (18-, 19-хатбошиларига қаранг.)c


19. Яҳова ҳақида нимани аниқ биламиз?

19 Яҳованинг Ўзи севги эканини биламиз. Бунга асло шубҳа йўқ. (1 Юҳан. 4:8) Унинг адолатли меъёрларида доим бизга бўлган севгиси акс этишини ва У ҳамиша бизнинг манфаатимизни кўзлашини биламиз. Яҳова абадий ҳаётга эришишимизни исташи бизга маълум. Бунинг учун У тўлов тақдим этган. У ҳадя қилган тўлов бизни номукаммаллигимизга қарамай, муваффақиятга эришишимиз мумкинлигига ишонтиряпти. (Рим. 7:24, 25) Шунингдек, «Худо қалбимиздан улуғ ва Унга ҳар нарса аён» эканини ҳам биламиз. (1 Юҳан. 3:19, 20) Яҳова биз билан боғлиқ барча нарсани кўриб туради ва Унинг иродасини бажаришда муваффақиятга эриша олишимизга ишонади.

20. Ноўрин ташвишланишдан қочишимизга нима ёрдам беради?

20 Яҳова биз чиндан ҳам билишимиз керак бўлган маълумотни биздан асло яширмайди. Камтарлик ила бу фактни қабул қилсак, биз назорат қила олмайдиган нарсалар ҳақида ноўрин ташвишланишдан қочамиз ва диққатимизни чиндан ҳам муҳим бўлган нарсаларга қарата оламиз. Шу йўсин «мукаммал билим Эгаси» бўлмиш Яҳовага тўлиқ таянаётганимизни кўрсатамиз. (Аюб 36:4) Ҳозирча айрим нарсаларни тушуна олмаслигимизни тан олган ҳолда, Буюк Худойимиздан ва У ҳақда абадият давомида янги билимларни оладиган пайтни интиқиб кутяпмиз. (Воиз 3:11)

  • Бу дунёнинг охири қачон келишини...

  • Эртага нима бўлишини...

  • Яҳова бизни қанчалик яхши билишини...

БИЛМАСЛИГИМИЗНИ КАМТАРЛИК ИЛА ТАН ОЛИШ БИЗГА ҚАНДАЙ ФОЙДА КЕЛТИРАДИ?

104-ҚЎШИҚ Аллоҳнинг муқаддас руҳ ҳадяси

a Исо Шайтоннинг ёвуз дунёсига қарши жангга бошчилик қилади, демак, ҳозир у Армагеддоннинг санасини ва қачон «мутлақ ғалабага эришиш»ини билади деб хулоса қилиш оқилона. (Ваҳ. 6:2; 19:11–16)

b РАСМГА ШАРҲ. Оиласи фавқулодда вазиятга тайёр бўлиши учун бир ота ва ўғил ҳозирлик сумкасини йиғишяпти.

c РАСМГА ШАРҲ. Муаммоларга дуч келаётган битта биродар уни янги дунёда кутаётган қувончга диққат қаратяпти.

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш