Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w25 март 14–19-саҳ.
  • Ғайрат ила ваъз қилишда Исога тақлид қилинг

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Ғайрат ила ваъз қилишда Исога тақлид қилинг
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • У ДИҚҚАТИНИ ЯҲОВАНИНГ ИРОДАСИНИ БАЖАРИШГА ҚАРАТГАН
  • У МУҚАДДАС КИТОБ БАШОРАТЛАРИНИ ТУШУНГАН ВА УЛАРГА МУВОФИҚ ЙЎЛ ТУТГАН
  • У ЯҲОВАНИНГ ЁРДАМИГА ТАЯНГАН
  • У ИЖОБИЙЛИКНИ САҚЛАГАН
  • Қай йўсин хизматда қувончни ошира оламиз?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Севги сизни ваъз қилишда давом этишга ундасин
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Билмайдиган нарсаларингизни камтарлик ила қабул қилинг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
  • Яҳованинг келажакка оид ҳукмлари борасида нималарни биламиз?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
w25 март 14–19-саҳ.

11-ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ

57-ҚЎШИҚ Ҳар турли одамларга ваъз қиламиз

Ғайрат ила ваъз қилишда Исога тақлид қилинг

Ҳазратимиз... уларни ўзи борадиган ҳар бир шаҳар ва ҳар бир жойга иккитадан жўнатди. (ЛУҚО 10:1)

АСОСИЙ ФИКР

Ваъзгўйлик хизматида Исонинг ғайратига қай йўсин тақлид қилишимиз мумкинлигининг тўртта йўлини кўриб чиқамиз.

1. Қайси фазилат Яҳованинг хизматчиларини бу дунёдан ажратиб туради?

ЯҲОВАНИНГ ХИЗМАТЧИЛАРИ хушхабарни ғайратa ила ваъз қилади. Бу уларни ўзини масиҳий деб атаётганлардан ажратиб туради. (Титус. 2:14) Шунга қарамай, баъзида ғайрат ила ваъз қилиш сиз учун қийин бўлиши мумкин. Гоҳида ўзингизни оқсоқол сифатида қаттиқ меҳнат қилаётган бир биродар каби ҳис қиларсиз. У шундай деди: «Баъзида ваъз қилиш истагим йўқолади».

2. Нима туфайли баъзида хизматда ғайратли бўлиб қолиш қийин?

2 Яҳованинг хизматида бошқа ишларни қилиш ваъз қилишдан кўра бизга кўпроқ ёқиши мумкин. Нега деганда, ташкилотимизнинг қурилиш ва таъмирлаш ишларида иштирок этганимизда, табиий офатлар дастидан зарар кўрганларга кўмаклашганимизда ёки имондошларимизга далда берганимизда, дарров бунинг натижасини кўришимиз ва ишни якунига етказганимиздан мамнуният ҳиссини туйишимиз мумкин. Имондошларимиз билан ҳамкорлик қилганимизда, орамиздаги тинчлик ва севги бизга завқ келтиради. Улар меҳнатимизни қадрлаётганини биламиз. Бироқ муайян ҳудудда кўп йиллардан бери ваъз қилаётгандирмиз ва эҳтимол, камчилик хушхабарга қизиқиш билдираётгандир. Ёки баъзи одамлар бизга қўпол тарзда жавоб бериши мумкин. Шунингдек, охират яқинлашар экан, қаршиликлар янада кўпайишини биламиз. (Мат. 10:22) Ваъзгўйлик ишида ғайратли бўлиб қолишимизга ёки ғайратимизни янада оширишга бизга нима ёрдам бера олади?

3. Луқо 13:6–9 да Исонинг ғайрати қандай тасвирланган?

3 Ваъзгўйлик ишида қай йўсин ғайратли бўлиш борасида Исодан ўрганишимиз мумкин. У ер юзидаги хизмати давомида ғайратини ҳеч қачон йўқотмаган. Аксинча, вақт ўтгани сайин у янада фаолроқ бўлган. (Луқо 13:6–9 ни ўқинг.) Боғбон мева бермаган анжир дарахтини ўстириш учун уч йил вақтини сарфлагани сингари, Исо ҳам яҳудийларга ваъз қилиш учун тахминан уч йил вақтини сарфлаган. Лекин уларнинг аксарияти унинг шогирди бўлмаган. Шунга қарамай, боғбон анжир дарахтидан умидини узмагани каби, Исо ҳам одамлардан умидини узмаган ёки хизматини сусайтирмаган. Аксинча, уларнинг қалбини забт этиш учун янада кўпроқ ҳаракат қилган.

4. Исодан ўрганишимиз мумкин бўлган қайси тўртта нарсани кўриб чиқамиз?

4 Ушбу мақолада Исо айниқса ер юзидаги хизматининг сўнгги олти ойида қай йўсин ғайрат кўрсатганини кўриб чиқамиз. Унинг айтганларига қулоқ солиб, қилган ишларига тақлид қилсак, доим ғайратли бўла оламиз. Келинг, Исодан ўрганишимиз мумкин бўлган тўртта нарсани кўриб чиқайлик. Биринчидан, у диққатини Яҳованинг иродасини бажаришга қаратган. Иккинчидан, Муқаддас Китоб башоратларини тушунган ва уларга мувофиқ йўл тутган. Учинчидан, Яҳованинг ёрдамига таянган. Тўртинчидан, баъзилар хушхабарни тинглашига ишониб, ижобийликни сақлаган.

У ДИҚҚАТИНИ ЯҲОВАНИНГ ИРОДАСИНИ БАЖАРИШГА ҚАРАТГАН

5. Исо диққатини Худонинг иродасини бажаришга қаратганини қандай кўрсатган?

5 Исо «Худонинг Шоҳлиги тўғрисидаги хушхабарни» ғайрат ила ваъз қилган. Сабаби бу вазифани унга Худо берганини билган. (Луқо 4:43) Исо учун энг муҳим иш хушхабарни ваъз қилиш бўлган. Ҳатто хизмати охирлаб қолганида ҳам, у «шаҳарлару қишлоқлар бўйлаб» бошқаларга таълим бериб юрган. (Луқо 13:22) Исо, шунингдек, у билан ваъзгўйликда ҳамкорлик қилиши учун қўшимча шогирдлар тайёрлаб, уларга таълим берган. (Луқо 10:1)

6. Ташкилотдаги ҳар қандай вазифа ваъзгўйлик иши билан қай йўсин узвий боғлиқ? (Расмга ҳам қаранг.)

6 Бугунги кунда ҳам хушхабарни ваъз қилиш Яҳова ҳамда Исо бизга топширган энг муҳим иш ҳисобланади. (Мат. 24:14; 28:19, 20) Биз ташкилотимизда бажарадиган ҳар қандай вазифа ваъзгўйлик иши билан узвий боғлиқ. Мисол учун, биз ваъз қилган одамлар келиб, Яҳовага топина олиши учун Йиғилиш залларини қурамиз. Байтил ва шунга ўхшаш жойларда бажарадиган ишларимиз ваъзгўйлик ишини қўллаб-қувватлайди. Биз табиий офатларда зарар кўрган биродару опа-сингилларимизга керакли нарсаларни нафақат уларга кўмаклашиш мақсадида, балки улар маънавий ишларини, жумладан, ваъзгўйлик ишини давом эттиришлари учун тақдим этамиз. Ваъзгўйлик иши муҳимлигини тушунсак ва бу Яҳова биз бажаришимизни истаётган асосий иш эканини ёдда сақласак, хизматда мунтазам иштирок этиш истагимиз янада кучаяди. Венгриядаги Янош исмли оқсоқол шундай деди: «Ташкилотда бажариладиган ҳеч бир иш ваъзгўйлик ишининг ўрнини боса олмаслигини, бу энг муҳим вазифа эканини ўзимга эслатиб тураман».

Расмлар тўплами: 1. Биродаримиз ташкилотимизнинг қурилиш лойиҳасида иштирок этяпти. 2. Бошқа биродаримиз уйдан туриб Байтилда масофавий ихтиёрий хизматчи сифатида хизмат қиляпти. 3. Кейинроқ ўша иккита биродаримиз ваъзгўйлик хизматида ҳамкорлик қиляпти.

Бугунги кунда хушхабарни ваъз қилиш Яҳова ҳамда Исо бизга топширган энг муҳим иш ҳисобланади (6-хатбошига қаранг.)


7. Нега Яҳова ваъз қилишда давом этишимизни хоҳлайди? (1 Тимўтийга 2:3, 4)

7 Инсонларга Яҳова каби қарасак, хизматдаги ғайратимизни ошира оламиз. У иложи борича кўпроқ одамлар хушхабарни эшитишини ва уни қабул қилишини истайди. (1 Тимўтийга 2:3, 4 ни ўқинг.) Шунинг учун У бу ҳаётбахш хабарни бўлишишда самаралироқ бўлишимиз учун бизга таълим беряпти. Масалан, «Одамларни севиб шогирд тайёрланг» рисоласида шогирд тайёрлаш мақсадида суҳбат бошлашга кўмаклашадиган амалий маслаҳатлар келтирилган. Ҳаттоки одамлар хушхабарни ҳозир қабул қилмаса ҳам, буюк мусибат тугашидан олдин, эҳтимол, уларда бундай имконият пайдо бўлар. Ҳозир биз уларга айтаётган ҳақиқатлар келажакда уларнинг эсига келиши ва Яҳовага хизмат қилишни исташи ҳеч гап эмас. Бироқ биз ваъз қилишда давом этсаккина бундай бўлиши мумкин.

У МУҚАДДАС КИТОБ БАШОРАТЛАРИНИ ТУШУНГАН ВА УЛАРГА МУВОФИҚ ЙЎЛ ТУТГАН

8. Муқаддас Китоб башоратларини тушуниш Исога қай йўсин ёрдам берган?

8 Исо Муқаддас Китоб башоратлари қандай амалга ошишини тушунган. У хизмати бор-йўғи уч ярим йил давом этишини билган. (Дон. 9:26, 27) Шунингдек, У қачон ва қандай ўлиши ҳақида нима башорат қилинганини билган. (Луқо 18:31–34) Шунга у вақтидан унумли фойдаланган. Натижада Исо унга топширилган ишни якунига етказиш учун ғайрат ила ваъз қилган.

9. Нега Муқаддас Китоб башоратларини тушуниш бизни ғайрат ила ваъз қилишга ундайди?

9 Муқаддас Китоб башоратларини тушуниш бизни ғайрат ила ваъз қилишга ундайди. Яқинда бу ёвуз дунёга чек қўйилишини биламиз. Дунёда рўй бераётган воқеалар ва инсонларнинг хулқ-атвори Муқаддас Китобда айтилган охирги кунларнинг белгиси эканини тушунамиз. Англия-Америка жаҳон империяси ҳамда Россия ва унинг иттифоқчилари орасидаги рақобатдан шимол ва жануб шоҳлари тўғрисидаги башорат «охирзамонда» қай йўсин амалга ошаётганини кўряпмиз. (Дон. 11:40) Дониёр 2:43–45 да тасвирланган оёқ панжалари Англия-Америка жаҳон империясини англатишини ҳам биламиз. Шунга ишончимиз комилки, башоратда айтилганидек, Худонинг Шоҳлиги яқинда — жуда ҳам яқинда — инсоний ҳукуматларни йўқ қилади. Бу башоратларнинг барчаси биз охирги кунларнинг сўнгида яшаётганимизни кўрсатяпти. Шунинг учун вақтимиздан унумли фойдаланиб, хушхабарни ваъз қилишимиз зарур.

10. Муқаддас Китоб башоратлари яна қандай қилиб ғайратимизни оширяпти?

10 Шунингдек, Муқаддас Китоб башоратлари бизга хушхабарни очиб беряпти. Уни бошқалар билан ғайрат ила бўлишишни истаймиз. Доминикана Республикасида хизмат қилаётган опамиз Кери шундай деб бўлишди: «Яҳованинг порлоқ келажак борасидаги тасалли бахш этувчи ваъдалари мени ҳақиқатни бошқалар билан бўлишишга ундаяпти». У яна шундай деб қўшиб қўйди: «Одамлар муаммолар билан курашаётганини кўрганимда, бу ваъдалар фақатгина мен учун эмас, улар учун ҳам эканини тушунаман». Муқаддас Китоб башоратлари Яҳова ваъзгўйлик ишини бажаришда бизга ёрдам бераётганини кўрсатяпти ва бу бизни уни давом эттиришга ундайди. Венгрияда яшовчи Лейла қуйидагича деди: «Ишаё 11:6–9 даги сўзлар хушхабарни ҳатто уни қабул қилмайдигандай кўринган инсонлар билан ҳам бўлишишга ундаяпти. Аминманки, Яҳованинг ёрдами билан ҳар бир инсон ўзгара олади». Замбиядан бўлган биродар Кристофер эса шундай деди: «Марк 13:10 да башорат қилинганидай, хушхабар дунё бўйлаб ёйиляпти. Бу башорат амалга ошишига ҳисса қўшиш мен учун шараф». Муқаддас Китобдаги қайси башорат сизга ваъз қилишда давом этишга ёрдам беряпти?

У ЯҲОВАНИНГ ЁРДАМИГА ТАЯНГАН

11. Нега Исо ғайрат ила хизмат қилишда давом этиши учун Яҳовага таяниши керак эди? (Луқо 12:49, 53)

11 Исо ғайрат ила ваъз қилишда давом этиш учун Яҳованинг ёрдамига таянган. У мулойим бўлган бўлса-да, Шоҳлик ҳақидаги хушхабар музокараларга ва кучли қаршиликларга сабаб бўлишини билган. (Луқо 12:49, 53 ни ўқинг.) Натижада Исо ваъз қилгани учун дин раҳбарлари уни бир неча бор ўлдиришга ҳаракат қилган. (Юҳанно 8:59; 10:31, 39) Аммо у ваъз қилишдан тўхтамаган, чунки Яҳова у билан эканини билган. Исо шундай деган: «Мен ёлғиз эмасман. Мени юборган Отам мен билан бирга. [...] У мени ёлғиз қолдирмади, негаки мен доим Унга маъқул бўлган ишни қиламан». (Юҳан. 8:16, 29)

12. Исо шогирдларини қаршиликларга қарамай ваъз қилишда давом этиши учун қандай тайёрлаган?

12 Исо шогирдларига Яҳованинг ёрдамига таянишлари мумкинлигини эслатган. У шогирдларини ҳатто таъқибларга дуч келишса ҳам, Яҳова уларга ёрдам беришига қайта-қайта ишонтирган. (Мат. 10:18–20; Луқо 12:11, 12) Исо кўпчилик хушхабарга қаршилик қилишини билгани учун шогирдларини эҳтиёткор бўлишга ундаган. (Мат. 10:16; Луқо 10:3) Қолаверса, у шогирдларига хушхабарни тинглашни истамаганларни мажбурламаслик ҳақида кўрсатма берган. (Луқо 10:10, 11) Шунингдек, Исо агар уларни таъқиб қилишса, қочиш кераклигини айтган. (Мат. 10:23) Исо ғайратли бўлган ва Яҳовага таянган. Шунга қарамай, у бўлар-бўлмасга ўзини хавфга қўймаган. (Юҳан. 11:53, 54)

13. Яҳова сизга ёрдам беришига нега амин бўла оласиз?

13 Қаршиликларга дуч келганимизда ғайрат ила ваъзгўйлик қилишда давом этиш учун Яҳованинг ёрдамига муҳтожмиз. (Ваҳ. 12:17) Яҳова сизни қўллаб-қувватлашига нега амин бўла оласиз? Юҳанно 17-бобда ёзилган Исонинг ибодатига диққат қаратинг. Исо Яҳовадан ҳаворийларини ҳимоялашини сўраган ва Яҳова унинг ибодатига жавоб берган. Қувғунлар пайтида Яҳова ҳаворийларга ғайрат ила хизмат қилишга қай йўсин кўмаклашгани ҳақида Ҳаворийлар китобида ёзилган. Исо, шунингдек, ўз ибодатида ҳаворийларнинг сўзларига ишонган инсонларни ҳам ҳимоялашини сўраган. Уларга сиз ҳам кирасиз. Яҳова Исонинг ибодатига жавоб беришдан тўхтагани йўқ. У ҳаворийларга ёрдам берганидек, сизга ҳам ёрдам беради. (Юҳан. 17:11, 15, 20)

14. Ҳатто қийин пайтларда ҳам ғайрат ила ваъз қила олишимизга нега ишонсак бўлади? (Расмга ҳам қаранг.)

14 Охират яқинлашгани сайин хушхабарни ғайрат ила ваъз қилиш биз учун қийин бўлиши мумкин. Лекин Исо бу ишда ғайратли бўлиб қолишимиз учун керакли ёрдамни олишимизга ишонтирган. (Луқо 21:12–15) Исо ва унинг шогирдлари каби хушхабарни тинглаш-тингламасликни одамларнинг ўзларига қўйиб берамиз ва улар билан баҳслашмаймиз. Ҳаттоки фаолиятимиз чекланган мамлакатларда ҳам, имондошларимиз ўзининг кучига эмас, Яҳовага таянгани учун хушхабарни эълон қилишда давом этяпти. Яҳова биринчи асрда хизматчиларига куч берганидек, «ваъзгўйлик иши тўла равишда» У хоҳлагандек бажарилиши учун бизга ҳам куч беряпти. (2 Тим. 4:17) Агар Яҳовага таянсангиз, ғайрат ила ваъз қилишда давом эта олишингизга ишончингиз комил бўлсин.

Ҳатто фаолиятимиз чекланган бўлса ҳам, ғайратли ваъзгўйлар хушхабарни эҳтиёткорлик ила ваъз қилиш йўлларини излайди (14-хатбошига қаранг.)b


У ИЖОБИЙЛИКНИ САҚЛАГАН

15. Исо хизматга нисбатан ижобийликни сақлаганини қандай кўрсатган?

15 Исо ваъзгўйлик ишига нисбатан ижобийликни сақлаган. Бу унга хизматни катта иштиёқ билан бажаришга кўмаклашган. Мисол учун, мил. 30 йилнинг охирида Исо кўплар ҳақиқатга қизиқиш билдираётганини кўрган ва уларни ўрим-йиғимга тайёр етилган ҳосилга ўхшатган. (Юҳан. 4:35) Тахминан бир йил ўтгач, у шогирдларига: «Ҳосил... мўл»,— деб айтган. (Мат. 9:37, 38) Кейинчалик у яна бир бор таъкидлаб шундай деган: «Ҳосил... мўл... ҳосилни йиғиш учун ишчиларни юборсин деб, ҳосил Эгасига илтижо қилинглар». (Луқо 10:2) Исо хушхабарни тинглашга тайёр инсонлар борлигига доим ишонган ва бундай инсонларни учратганида қувончга тўлган. (Луқо 10:21)

16. Қай йўсин Исонинг масаллари хизматга нисбатан ижобий нуқтаи назарни сақлашга кўмаклашяпти? (Луқо 13:18–21) (Расмга ҳам қаранг.)

16 Исо шогирдларига улар ваъз қилаётган хабарга нисбатан ижобий нуқтаи назарни сақлашни ўргатган. Бу уларга ғайратли бўлиб қолишга кўмаклашган. Келинг, унинг иккита масалига диққат қаратайлик. (Луқо 13:18–21 ни ўқинг.) Бир масалида Исо Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни катта дарахтга айланган хантал уруғига ўхшатган. Бу кўп одамлар хушхабарни қабул қилишини ва бунга ҳеч нарса тўсиқ бўла олмаслигини англатган. Бошқа масалида у Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни хамиртурушга ўхшатган. Сабаби бу хушхабар дунё бўйлаб кўп жойларда ваъз қилинишига ва ҳатто дарҳол кўзга ташланмаса-да, инсонлар ўзгаришлар қилишига олиб келарди. Исо шогирдларини улар ваъз қилаётган хабар кўпларга ёрдам беришига ишонтирган.

Иккита опамиз гавжум кўчада адабиёт ташийдиган аравача ёнида турибди. Кўп одамлар тўхтамай ўтиб кетяпти.

Исо каби баъзилар хушхабарни тинглашига ишониб, ижобийликни сақлаймиз (16-хатбошига қаранг.)


17. Хизматга нисбатан ижобийликни сақлаш учун қандай сабабларимиз бор?

17 Ваъзгўйлик иши дунё бўйлаб кўплаб одамларга ёрдам бераётгани ҳақида ўйлаш бизни бу ишни давом эттиришга ундайди. Ҳар йили миллионлаб қизиқиш билдирган одамлар Қутлуғ Кечликка ташриф буюряпти ва Муқаддас Китоб тадқиқини бошлаяпти. Юз минглаб одамлар сувга чўмяпти ва ваъзгўйлик ишида бизга қўшиляпти. Яна қанча инсон хушхабарни қабул қилишини билмаймиз. Лекин шунга аминмизки, Яҳова буюк мусибатдан омон чиқадиган улкан оломонни йиғяпти. (Ваҳ. 7:9, 14) Яҳова ҳосил Эгасидир ва У ҳали кўп одамлар хушхабарни қабул қилишига амин. Шундай экан, ваъз қилишда давом этамиз.

18. Бошқалар бизда нимани кўришини истаймиз?

18 Исонинг шогирдлари доимо ваъзгўйликдаги ғайрати билан ажралиб турган. Ҳаворийларнинг қўрқмасдан гапираётганини кўрган одамлар улар «Исо билан бирга бўлганини тушуниб... [етишган]». (Ҳавор. 4:13) Илойим, ваъз қилаётганимизни кузатган одамлар биз ҳам Исо сингари ғайратли эканимизни кўришсин.

  • Исонинг хизматга нисбатан нуқтаи назарига...

  • Исо Яҳовага таянганига...

  • Исо ижобийликни сақлаганига...

ТАҚЛИД ҚИЛИБ, ҚАЙ ЙЎСИН ҒАЙРАТЛИ БЎЛИБ ҚОЛА ОЛАМИЗ?

58-ҚЎШИҚ Мўмин қалбларни излаймиз

a ИБОРА МАЪНОСИ. Бу мақолада «ғайрат» сўзи масиҳийлар Яҳовага жўшқинлик ва тайёрлик ила топинишига ишора қилади.

b РАСМГА ШАРҲ. Биродаримиз ёқилғи қуйиш шаҳобчасида бир одамга эҳтиёткорлик ила ваъз қиляпти.

    Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш