Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • w25 апрель 2–7-саҳ.
  • «Кимга... хизмат қилишни танланглар»

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • «Кимга... хизмат қилишни танланглар»
  • Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
  • Сарлавҳалар
  • Ўхшаш маълумот
  • НЕГА ИСО ЯҲОВАГА ХИЗМАТ ҚИЛИШНИ ТАНЛАГАН?
  • НЕГА ЯҲОВА УНГА ТОПИНИШИМИЗГА ЛОЙИҚ?
  • ЯҲОВАГА ХИЗМАТ ҚИЛИШНИ ТАНЛАШИМИЗНИНГ САБАБЛАРИ
  • ЯҲОВАГА ХИЗМАТ ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТИНГ
  • Билмайдиган нарсаларингизни камтарлик ила қабул қилинг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
  • Яҳова «барҳаёт Худо» эканини ёдда сақланг
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2024
  • Яҳовага таянаётганимизни кўрсатувчи қарорлар
    Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз. Таълим дастури – 2023
  • Яҳованинг исми сиз учун қанчалик муҳим?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
Кўпроқ маълумот топинг
Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди (Тадқиқ сони) – 2025
w25 апрель 2–7-саҳ.

14-ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ

8-ҚЎШИҚ Яҳова бошпанамдир

«Кимга... хизмат қилишни танланглар»

Мен ва хонадонимга келадиган бўлсак, биз Яҳовага хизмат қиламиз. (ЁШУА 24:15)

АСОСИЙ ФИКР

Нега Яҳовага хизмат қилишни бошлаганимизнинг сабабларини эслаймиз.

1. Чинакамига бахтли бўлиш учун нима қилишимиз керак ва нега? (Ишаё 48:17, 18)

САМОВИЙ ОТАМИЗ бизни қаттиқ яхши кўради ва ҳозир ҳамда келажакда ҳаётдан завқланишимизни истайди. (Воиз 3:12, 13) У бизни баъзи ажойиб қобилиятлар билан яратган. Бироқ биз ўз устимиздан бошқариб ёки нима яхши ва нима ёмон экани борасида қарор чиқариб, муваффақиятга эриша олмаймиз. У бизга бундай қобилият бермаган. (Воиз 8:9; Ерм. 10:23) У чинакамига бахтли бўлишимиз учун Унга хизмат қилишимиз ва меъёрлари бўйича яшашимиз кераклигини билади. (Ишаё 48:17, 18 ни ўқинг.)

2. Шайтон бизни нимага ишонтирмоқчи, бироқ Яҳова қандай йўл тутди?

2 Шайтон бизни Яҳовасиз бахтли бўла олишимизга ва одамлар ўзларини-ўзлари бошқариб ҳам муваффақиятга эриша олишига ишонтирмоқчи. (Ибт. 3:4, 5) Яҳова Шайтон ёлғончи эканини кўрсатиш учун одамлар вақтинчалик ўзини-ўзи бошқаришига йўл қўйди. Инсоният бошқарувининг аянчли оқибатларини кўриш учун узоққа бориш шарт эмас. Бошқа томондан, Муқаддас Китобда Яҳовага хизмат қилишни танлаб бахтли ҳаёт кечирган эркагу аёллар ҳақида айтилган. Улардан энг бахтлиси Исо Масиҳ бўлган. Аввалига, келинг, Исо Яҳовага хизмат қилишни танлаганинг сабабларини кўриб чиқайлик. Кейин самовий Отамиз топинишимизга нега лойиқ эканини билиб оламиз. Охирида эса Яҳовага хизмат қилишни танлашимизнинг айрим сабаблари ҳақида сўз юритамиз.

НЕГА ИСО ЯҲОВАГА ХИЗМАТ ҚИЛИШНИ ТАНЛАГАН?

3. Шайтон Исога нимани таклиф қилган ва Исо қандай йўл тутган?

3 Исо ер юзида бўлганида кимга хизмат қилишни танлаши керак эди. Исо сувга чўмганидан кўп ўтмай, Шайтон агар унга бир марта тиз чўкиб сажда қилса, ер юзидаги барча шоҳликларни унга беришини айтган. Исо бу таклифга жавобан шундай деган: «Йўқол кўзимдан, Шайтон! Чунки Муқаддас Ёзувларда: “Аллоҳинг Яҳовага сажда қил, биргина Унга муқаддас хизматни адо эт”,— деб айтилган». (Мат. 4:8–10) Исо нега бундай танлов қилган? Келинг, баъзи сабабларини кўриб чиқамиз.

4, 5. Исо Яҳовага хизмат қилишни танлаганинг баъзи сабаблари қандай?

4 Исо Яҳовага хизмат қилишни танлаганининг асосий сабаби севгиси, яъни Отасига нисбатан чуқур ва чексиз муҳаббати бўлган. (Юҳан. 14:31) Бундан ташқари, бу тўғри бўлгани учун ҳам у Яҳовага хизмат қиляпти. (Юҳан. 8:28, 29; Ваҳ. 4:11) Исо Яҳова ҳаёт манбаи, ишончли ва сахий эканини билади. (Заб. 33:4; 36:9; Ёқб. 1:17) Яҳова Исога доим ҳақиқатни гапирган ва у эга бўлган барча нарсани тақдим этган. (Юҳан. 1:14) Бироқ Шайтон Яҳовадан тубдан фарқ қилади. У инсониятни гуноҳ ва ўлимга етаклади. У очкўз ва худбин ёлғончи. (Юҳан. 8:44) Буларни билган ҳолда, Исо Шайтонга қўшилиб Яҳовага қарши чиқишни ҳатто хаёлига ҳам келтирмаган. (Филип. 2:5–8)

5 Исо Яҳовага хизмат қилишни танлаганининг яна бир сабаби шундаки, у унинг фидойи хизмати қандай баракалар олиб келишига кўз тиккан. (Иброн. 12:2) У агар садоқатли қолса, Отасининг исмини муқаддас қилишини ҳамда Шайтон Иблис келтираётган азоб-уқубатларга чек қўйишини билган.

НЕГА ЯҲОВА УНГА ТОПИНИШИМИЗГА ЛОЙИҚ?

6, 7. Нима учун бугунги кунда кўпчилик Яҳовага хизмат қилмайди, лекин нега У топинишимизга лойиқ?

6 Бугунги кунда кўпчилик Яҳовага хизмат қилмайди. Чунки улар Яҳованинг гўзал фазилатларидан ва улар учун қилган яхшиликларидан бехабар. Улар ҳаворий Павлус Афинада ваъз қилган одамларга ўхшайди. Афиналиклар ҳам Худони танимаган. (Ҳавор. 17:19, 20, 30, 34)

7 Павлус тингловчиларига ҳақ Худо «ҳаммага ҳаёт, нафас ва барча нарсани бериб» келаётганини тушунтирган. У: «Биз У орқали яшаймиз, ҳаракат қиламиз, бормиз»,— деб айтган. Худо Яратувчи бўлиб «барча миллатларни бир одамдан» вужудга келтирган. Шунга топинишимизга фақат У лойиқ. (Ҳавор. 17:25, 26, 28)

8. Яҳова ҳеч қачон нима қилмайди? Тушунтиринг.

8 Яҳова Яратувчи ва Сарвари Олам сифатида одамларни Унга хизмат қилишга мажбурлаши мумкин эди. Бироқ У ҳеч қачон бундай қилмайди. Аксинча, Яҳова У мавжуд эканини ва ҳар биримизни қаттиқ яхши кўришини ишонарли далиллар билан кўрсатяпти. Яҳова имкон қадар кўпроқ одам Унинг абадий дўсти бўлишини истайди. (1 Тим. 2:3, 4) Шу сабабдан ҳам Яҳова инсониятга нисбатан нималарни ният қилганини ва буни қай йўсин қилишини одамларга етказишимиз учун бизга таълим беряпти. (Мат. 10:11–13; 28:19, 20) Яҳова Унга топина олишимиз учун бизга жамоатни ва ёрдам олишимиз учун меҳрибон чўпонларни берган. (Ҳавор. 20:28)

9. Яҳованинг севгиси қандай намоён бўлмоқда?

9 Яҳова Унинг мавжудлигини рад этаётган инсонларга қандай муомала қилаётганидан Унинг севгисини кўришимиз мумкин. Қуйидаги фикрларга диққат қаратинг: тарих давомида миллиардлаб инсонлар нима тўғри ва нима нотўғри эканини аниқлаш борасида ўз меъёрлари бўйича яшашни танлаган. Шундай бўлса-да, Яҳова улар яшаши ва ҳаётдан завқ олиши учун керак бўлган нарсаларни меҳр ила берган. (Мат. 5:44, 45; Ҳавор. 14:16, 17) У одамларга ўзаро илиқ муносабатларга эга бўлиш, оилали бўлиб фарзанд кўриш ҳамда ўз меҳнатидан роҳатланиш қобилиятини берган. (Заб. 127:3; Воиз 2:24) Бу далиллар самовий Отамиз барча инсонларни яхши кўришини аниқ кўрсатяпти. (Чиқ. 34:6) Келинг, энди Яҳовага хизмат қилишимизнинг баъзи сабабларини ва У бунга қандай муносабат кўрсатишини кўриб чиқайлик.

ЯҲОВАГА ХИЗМАТ ҚИЛИШНИ ТАНЛАШИМИЗНИНГ САБАБЛАРИ

10. а) Яҳовага хизмат қилишимизнинг асосий сабаби қандай? (Матто 22:37) б) Яҳованинг сабридан қандай фойда оляпсиз? (Забур 103:13, 14)

10 Исо каби биз ҳам Яҳовани қаттиқ яхши кўрганимиз учун Унга хизмат қиламиз. (Матто 22:37 ни ўқинг.) Яҳованинг фазилатлари ҳақида билиб олганимизда, ўзимизни Унга яқин ҳис қиламиз. Мисол учун, Яҳова бизга кўрсатаётган сабри ҳақида ўйлаб кўринг. Исроилликлар Унга итоатсизлик қилганида, У шундай деган: «Ёмон йўлларингиздан қайтинглар». (Ерм. 18:11) Яҳова номукаммал эканимиз ва тупроқ эканимизни ёдида тутади. (Забур 103:13, 14 ни ўқинг.) Яҳованинг сабри ва бошқа гўзал фазилатлари ҳақида мулоҳаза юритганингизда бу сизни Унга абадий хизмат қилишга ундайди, шундай эмасми?

11. Самовий Отамизга хизмат қилишни танлашимизнинг яна қандай сабаблари бор?

11 Бу тўғри бўлгани учун ҳам Яҳовага хизмат қиламиз. (Мат. 4:10) Бундан ташқари, фидойи хизматимиз қандай натижалар келтиришини биламиз. Агар Яҳовага садоқат ила хизмат қилсак, Унинг исми муқаддас бўлишига ҳисса қўшамиз, Иблис ёлғончи эканини исботлаймиз ва Отамизнинг қалбини қувонтирамиз. Ҳозир Яҳовага хизмат қилишни танласак, келажакда Унга абадий хизмат қилиш имкониятига эга бўламиз! (Юҳан. 17:3)

12, 13. Жейн ва Пемнинг вазиятидан нимани ўрганяпмиз?

12 Кичиклигимизданоқ Яҳовага бўлган севгимизни ривожлантиришимиз мумкин. Катта бўлганмиз сайин, бу севгимиз янада мустаҳкамланади. Жейн ва Пемa исмли опа-сингилларнинг вазиятига диққат қаратайлик. Улар тадқиқ ўтишни бошлаганида, Жейн 11 ёшда, Пем эса 10 ёшда бўлган. Ота-онаси Муқаддас Китоб тадқиқига қизиқиш билдирмаган бўлса-да, қизларига Яҳованинг Шоҳидлари билан мулоқот қилишга рухсат беришган. Бироқ уларга бир шарт қўйишган: қизлар ҳар дам олиш куни оиласи билан черковга бориши керак бўлган. Жейн шундай деди: «Шоҳидлар Муқаддас Китоб асосида ўргатганлари менга тенгдошларимнинг гиёҳванд моддаларни қабул қилиш ва ахлоқсизлик қилиш босимига қарши туришимга ёрдам берди».

13 Бир неча йил ўтиб опа-сингил ваъзгўй бўлишган. Кейинчалик улар кекса ота-онасига ғамхўрлик қилаётганида кашшофлик хизматини бошлашган. Ортга қараб, Жейн шундай деди: «Яҳова садоқатли дўстларига ғамхўрлик қилишига ҳамда 2 Тимўтийга 2:19 да айтилганидай, “ким Унга тегишли эканини” билишига шахсан амин бўлдим». Шубҳасизки, Яҳова Уни севиб, Унга хизмат қилишни танланганларга доим ғамхўрлик қилади!

14. Сўзларимизу ишларимиз билан Яҳованинг исми оқланишига қай йўсин ҳисса қўша оламиз? (Расмларга ҳам қаранг.)

14 Биз одамлар Яҳова ҳақидаги ҳақиқатни билишини истаймиз. Қуйидаги вазиятга эътибор беринг: сизнинг меҳрибон, сахий ва кечиримли дўстингиз бор. Бир куни дўстингиз шафқатсизликда ва адолатсизликда айбланаётганини эшитдингиз. Бунга қандай муносабат билдирасиз? Албатта, уни ҳимоя қиласиз. Шу сингари Шайтон ва унинг таъсири остида бўлганлар Яҳова ҳақида ёлғонлар тарқатиб, Унинг обрўйини тўкишга интилаётганда, биз Яҳова ҳақида ҳақиқатни гапириб, Унинг исмини қатъийлик ила ҳимоя қиламиз. (Заб. 34:1; Ишаё 43:10) Сўзларимизу ишларимиз орқали Яҳовага бутун қалбимиз билан хизмат қилишни хоҳлаётганимизни кўрсатамиз.

Расмлар тўплами: 1. Бир аёл анжуман ўтказиладиган жойнинг ташқарисида норозилик намойишини ўтказаётган бир гуруҳ муртадларга қараяпти. 2. Кейинроқ ўша аёл адабиёт аравачаси ёнида турган бир жуфтлик билан гаплашяпти.

Яҳованинг исмини ҳимоя қилишга ҳиссангизни қўшасизми? (14-хатбошига қаранг.)b


15. Ҳаворий Павлус мақсадларини ўзгартириб қай йўсин фойда олган? (Филиппиликларга 3:7, 8)

15 Яҳовага маъқул тарзда ва имкон борича кўпроқ хизмат қила олишимиз учун ҳаётдаги мақсадларимизни тайёрлик ила ўзгартирамиз. Мисол учун, ҳаворий Павлус яҳудий динида муҳим ўринга эга бўлган. Бироқ у Исонинг шогирди бўлиш ва Яҳовага хизмат қилиш учун ўз динини қолдирган. (Галат. 1:14) Натижада у мазмунли ҳаёт кечирган ва Масиҳ билан самода бошқариш имкониятига эга бўлган. У Яҳовага хизмат қилишни танлаганидан ҳечам афсусланмаган, биз ҳам афсусланмаймиз. (Филиппиликларга 3:7, 8 ни ўқинг.)

16. Жулиянинг вазиятидан нимани ўрганишимиз мумкин? (Расмларга ҳам қаранг.)

16 Агар Яҳовага бўлган хизматимизни ҳаётимизда биринчи ўринга қўйсак, У бизни ҳозир ва келажакда албатта мукофотлайди. Жулия исмли опамизнинг вазиятини кўриб чиқайлик. У ҳақиқатни билиб олишидан аввал, кичиклигиданоқ черков хорида куйлаган. Бир профессионал опера хонандаси унинг истеъдодини пайқаб, унга таълим берган. Жулия тез орада машҳурликка эришган ва катта саҳналарда қўшиқ куйлай бошлаган. Жулия машҳур мусиқа мактабига қатнаган пайтларда бир синфдоши унга Худо ҳамда Унинг исми Яҳова экани ҳақида айтиб берган. Бундан кўп ўтмай, у ҳафтасига икки марта Муқаддас Китоб тадқиқини ўта бошлаган. Натижада у ҳаётини опера хонандаси бўлишга эмас, балки Яҳовага хизмат қилишга бағишлашга қарор қилган. Бу қарорни чиқариш у учун осон бўлмаган. У шундай деб бўлишди: «Кўплар истеъдодимни увол қилганимни айтарди. Бироқ мен ҳаётимни бутунлай Яҳовага хизмат қилишга бағишлашни истардим». Хўш, у 30 йилдан кўпроқ вақт аввал чиқарган қарори ҳақида ҳозир қандай фикрда? У қуйидагича деди: «Ҳозир ички хотиржамликка эгаман ва Яҳова келажакда қалбимдаги барча истакларимни қондиришига ишонаман». (Заб. 145:16)

Расмлар тўплами. Жулианинг танлови расмларда саҳналаштирилган: 1) у саҳнадан туриб томошабинлар олдида куйлаяпти; 2) у жамоат учрашувида эри билан бирга куйлаяпти.

Яҳовага хизмат қилиш ҳаётимизда биринчи ўринда бўлса, баракаларга тўла ҳаётдан завқ оламиз (16-хатбошига қаранг.)c


ЯҲОВАГА ХИЗМАТ ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТИНГ

17. Ушбу замона тугашига оз қолган пайтда яшаётганимиз Яҳовага хизмат қилишни танлаганлар ва ҳали бундай қилмаганлар учун нимани англатади?

17 Биз ушбу замона тугашига оз қолган пайтда яшаяпмиз. Ҳаворий Павлус шундай деб ёзган: «Зеро “яна бир оз” ва “келаётган келади, кечикмайди”». (Иброн. 10:37) Бу биз учун нимани англатади? Одамларда Яҳовага хизмат қилишни танлаш учун вақт оз қолди. (1 Кор. 7:29) Агар аллақачон Яҳовага хизмат қилишни танлаган бўлсак, синовларга бардош қилишга тўғри келса ҳам, бу фақатгина «бир оз» давом этишини биламиз.

18. Исо ҳамда Яҳова нима қилишимизни исташади?

18 Исо одамларни нафақат унинг шогирди бўлишга, балки унинг изидан юришда давом этишга ундаган. (Мат. 16:24) Яҳовага кўп йиллардан бери хизмат қилиб келаётган бўлсак, бундай қилишда давом этиш қароримиз қатъий бўлиши керак. Яҳовага хизмат қилиш қароримизга мувофиқ яшаш учун жон куйдиришимиз даркор. Бу осон бўлмаслиги мумкин, бироқ шундай йўл тутсак, ҳозирнинг ўзидаёқ баракалар ва мамнуният ҳиссидан баҳраманд бўлишимиз мумкин! (Заб. 35:27)

19. Жиннинг мисолидан қандай сабоқ оляпмиз?

19 Баъзиларнинг фикрича, Яҳовага хизмат қилиш кўп фидойиликни талаб қилади. Ёш бўлсангиз, Яҳовага хизмат қилиш сизга нимадандир маҳрум бўлишдек кўриняптими? Жин исмли ёш биродаримиз шундай деди: «“Яҳованинг Шоҳиди бўлганим учун ўйин-кулги қилолмайман” деб ўйлардим. Мен билан бирга катта бўлган ёшлар ўтиришлар, учрашиш ёки зўравон видеоўйинлардан завқ олаётган бир пайтда мен жамоат учрашувларию хизматда вақт ўтказардим». Хўш, бундай фикрлаш тарзи Жинга қандай таъсир қилди? У шундай деди: «Мен икки хил ҳаёт тарзини кечира бошладим. Бошида бу қизиқдай туюлди. Бироқ бу хурсандчилигим кўпга чўзилмади. Мен олдин назарга илмаган Муқаддас Китоб ҳақиқатлари тўғрисида ўйлай бошладим ва Яҳовага бутун қалбим билан хизмат қилишга қарор қилдим. Ўшандан бери гўё Яҳова ҳар бир ибодатимга жавоб беряпти».

20. Нима қилиш қароримиз қатъий бўлиши керак?

20 Сано бастакори Яҳовага шундай деб куйлаган: «Ҳовлиларингда яшаши учун танлаб, Ўзингга яқинлаштирган инсон бахтлидир». (Заб. 65:4) Илойим, қуйидаги сўзларни айтган Ёшуа каби йўл тутиш қароримиз қатъий бўлсин: «Мен ва хонадонимга келадиган бўлсак, биз Яҳовага хизмат қиламиз». (Ёшуа 24:15)

ҚАНДАЙ ЖАВОБ БЕРАРДИНГИЗ?

  • Нега Исо Яҳовага хизмат қилишни танлаган?

  • Нега Яҳова Унга топинишимизга лойиқ?

  • Нима учун Яҳовага хизмат қилишни танлайсиз?

28-ҚЎШИҚ Яҳова, ким дўстинг эрур?

a Баъзи исмлар ўзгартирилган.

b РАСМГА ШАРҲ. Бир аёл анжуман ўтказиладиган жойнинг ташқарисида намойишчиларнинг норозилик сўзларини эшитгач, адабиёт аравачаси ёнига келиб ҳақиқат сўзларини тинглаяпти.

c РАСМГА ШАРҲ. Саҳналаштирилган расмда Жулиа Яҳовани ҳаётида биринчи ўринга қўйгани тасвирланган.

    Ўзбек тилидаги адабиётлар (1993–2026)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш