Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • lfb 4- дарс 16-саҳ.–17-саҳ. 2- х.б.
  • Жаҳлдор бўлиш жуда хавфли

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

  • Жаҳлдор бўлиш жуда хавфли
  • Муқаддас Китоб ҳикояларидан сабоқлар
  • Ўхшаш маълумот
  • Яхши ва ёмон ўғил
    Муқаддас Китоб ҳикоялари
  • Қобил кимга уйланган?
    Муқаддас Китобга асосланган жавоблар
  • «Гарчи Ҳобил ўлган бўлса-да, имони орқали ҳозиргача гапирмоқда»
    Охират келишидан қўрқиш керакми?
  • Қобилнинг хотини қаердан пайдо бўлган?
    Қўриқчи минораси Худованд Яҳованинг Шоҳлигини хабарлайди – 2010
Кўпроқ маълумот топинг
Муқаддас Китоб ҳикояларидан сабоқлар
lfb 4- дарс 16-саҳ.–17-саҳ. 2- х.б.
Ҳобил Яҳовага назрини келтираётганини кўриб, Қобилнинг жаҳли чиқяпти

4- ДАРС

Жаҳлдор бўлиш жуда хавфли

Одамато билан Момоҳаво Адан боғидан чиқиб кетишганидан кейин кўп фарзанд кўришди. Уларнинг биринчи ўғли Қобил деҳқон, иккинчи ўғли Ҳобил эса чўпон бўлди.

Бир куни Қобил ва Ҳобил Яҳовага назрлар келтиришди. Назр ёки қурбонлик нималигини биласизми? Бу — Худога аталган совға. Яҳова Ҳобилнинг назридан хурсанд бўлди, Қобилникидан эса йўқ. Бундан Қобилнинг қаттиқ жаҳли чиқди. Яҳова Қобилни агар у жаҳлини тиймаса, ёмон иш қилиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, аммо Қобил қулоқ солмади.

Бунинг ўрнига Қобил Ҳобилга: «Юр, далага борамиз»,— деди. Улар далада бир ўзлари қолганида, Қобил укаси Ҳобилга ташланиб, уни ўлдирди. Буни кўриб Яҳова нима қилди? Яҳова жазо сифатида Қобилни оиласидан узоқ жойга ҳайдаб юборди. Энди Қобил оиласига қайтиб кела олмайди.

Қобил далада укаси Ҳобилга яқинлашяпти

Хўш, бу ҳикоядан қандай сабоқ олсак бўлади? Агар ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлмаса, жаҳлимиз чиқиши мумкин. Борди-ю, жаҳл ичимизда кучайиб бораётганини сезсак ёки бошқалар буни кўриб бизни огоҳлантирса, тезда ўзимизни қўлга олишимиз керак. Акс ҳолда, ҳис-туйғулар бизни бошқаришни бошлаши мумкин.

Ҳобил Яҳовани севиб, яхши ишлар қилгани учун Яҳова уни ҳеч қачон унутмайди. Бутун ер юзини жаннатга айлантирганида, У Ҳобилни тирилтиради.

«Аввалига бориб биродарингиз билан ярашинг. Шундан сўнг келиб, назрингизни бахшида этинг». (Матто 5:24)

Саволлар: Одамато билан Момоҳавонинг биринчи фарзандлари ким бўлган? Нима учун Қобил укасини ўлдирди?

Ибтидо 4:1–12; Ибронийларга 11:4; 1 Юҳанно 3:11, 12

    Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
    Чиқиш
    Кириш
    • ўзбекча
    • Улашиш
    • Созламалар
    • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Махфийлик созламалари
    • JW.ORG
    • Кириш
    Улашиш