Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
  • 2 Тимўтийга 3
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси

Танланган маълумот учун видео мавжуд эмас.

Кечирасиз, видеони ижро этишда хатолик юз берди.

2 Тимўтийга мазмуни

      • «Охирзамонда ниҳоятда оғир вақтлар келади» (1–7)

      • Павлуснинг ўрнагига қатъий эргашиш (8–13)

      • «Олган таълимингга... риоя қил» (14–17)

        • Муқаддас Ёзувларнинг ҳаммаси Худо томонидан илҳомлантирилган (16)

2 Тимўтийга 3:1

Изоҳлар

  • *

    Ёки «охирги кунларда».

Ҳаволалар

  • +Мт 24:3; 1Тм 4:1; 2Бтр 3:3; Яҳ 17, 18

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    1.2024, 6-саҳ.

    Ҳаётдан тоабад завқланинг!, 32- дарс

    Уйғонинг!,

    № 1 2020 15-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    1.2018, 22–23-саҳ.

    «Қўриқчи минораси»,

    15.1.2014, 30-саҳ.

2 Тимўтийга 3:2

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    Муқаддас Китобга асосланган жавоблар, 185-мақола

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    1.2018, 22–25, 28–29-саҳ.

2 Тимўтийга 3:3

Изоҳлар

  • *

    Ёки «ҳимматни яхши кўрмайдиган».

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    Муқаддас Китобга асосланган жавоблар, 185-мақола

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    1.2018, 29, 30–31-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    9.2017, 3-саҳ.

    Қўриқчи минораси: Амалга ошаётган олтита башорат,

    7-саҳ.

    15.7.2009, 12–13-саҳ.

    15.7.2006, 8-саҳ.

2 Тимўтийга 3:4

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    Муқаддас Китобга асосланган жавоблар, 185-мақола

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    1.2018, 22–23, 28, 30–31-саҳ.

2 Тимўтийга 3:5

Ҳаволалар

  • +Мт 7:15, 22, 23

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    Муқаддас Китобга асосланган жавоблар, 185-мақола

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    1.2018, 31-саҳ.

2 Тимўтийга 3:9

Ҳаволалар

  • +Чқ 7:11, 12; 9:11

2 Тимўтийга 3:10

Ҳаволалар

  • +1Кр 4:17; 2Тм 1:13

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    4.2018, 14-саҳ.

    «Қўриқчи минораси»,

    15.2.2013, 28–29-саҳ.

2 Тимўтийга 3:11

Изоҳлар

  • *

    Ёки «Раббимиз», юн. Кириос.

Ҳаволалар

  • +Ҳв 13:50
  • +Ҳв 14:1, 5, 6
  • +Ҳв 14:19
  • +2Кр 1:10

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси»,

    15.2.2013, 28–29-саҳ.

2 Тимўтийга 3:12

Изоҳлар

  • *

    Луғатга қ.

Ҳаволалар

  • +Мт 16:24; Юҳ 15:20; Ҳв 14:22

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    Ҳаётдан тоабад завқланинг!, 59- дарс

2 Тимўтийга 3:13

Ҳаволалар

  • +2Сал 2:11; 1Тм 4:1

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    Муқаддас Китобга асосланган жавоблар, 185-мақола

    Ҳаётдан тоабад завқланинг!, 50- дарс

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    4.2017, 10-саҳ.

2 Тимўтийга 3:14

Ҳаволалар

  • +2Тм 1:13

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    4.2022, 17-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    7.2020, 10-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    12.2017, 19–20-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    3.2016, 9-саҳ.

    «Қўриқчи минораси»,

    15.4.2013, 12-саҳ.

    1.5.2007, 28–29-саҳ.

    1.7.2006, 3-саҳ.

2 Тимўтийга 3:15

Изоҳлар

  • *

    Ёки «чақалоқлигингданоқ».

Ҳаволалар

  • +Ҳк 22:6
  • +Ҳв 16:1, 2
  • +Юҳ 5:39

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    4.2022, 17-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    7.2020, 10-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    12.2017, 19, 20–22-саҳ.

    «Қўриқчи минораси»,

    15.8.2013, 16-саҳ.

    1.5.2007, 28–30-саҳ.

    1.7.2006, 3-саҳ.

    «Оилавий бахт», 53-саҳ.

2 Тимўтийга 3:16

Ҳаволалар

  • +Юҳ 14:26; 2Бтр 1:21
  • +1Кр 10:11
  • +Рм 15:4

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    2.2023, 11-саҳ.

    Ҳаётдан тоабад завқланинг!, 1- дарс

    Уйғонинг!,

    № 1 2021 15-саҳ.

    «Қўриқчи минораси» (Тадқиқ сони),

    5.2016, 24-саҳ.

    «Қўриқчи минораси»,

    15.4.2013, 12–16-саҳ.

    1.7.2008, 20-саҳ.

    1.5.2006, 4-саҳ.

    «Бахтли ҳаёт», 14-саҳ.

2 Тимўтийга 3:17

Мавзу кўрсаткичлари

  • Изланиш олиб бориш учун қўлланма

    «Қўриқчи минораси»,

    1.7.2008, 20-саҳ.

    1.5.2006, 4-саҳ.

Бошқа

2 Тим. 3:1Мт 24:3; 1Тм 4:1; 2Бтр 3:3; Яҳ 17, 18
2 Тим. 3:5Мт 7:15, 22, 23
2 Тим. 3:9Чқ 7:11, 12; 9:11
2 Тим. 3:101Кр 4:17; 2Тм 1:13
2 Тим. 3:11Ҳв 13:50
2 Тим. 3:11Ҳв 14:1, 5, 6
2 Тим. 3:11Ҳв 14:19
2 Тим. 3:112Кр 1:10
2 Тим. 3:12Мт 16:24; Юҳ 15:20; Ҳв 14:22
2 Тим. 3:132Сал 2:11; 1Тм 4:1
2 Тим. 3:142Тм 1:13
2 Тим. 3:15Ҳк 22:6
2 Тим. 3:15Ҳв 16:1, 2
2 Тим. 3:15Юҳ 5:39
2 Тим. 3:16Юҳ 14:26; 2Бтр 1:21
2 Тим. 3:161Кр 10:11
2 Тим. 3:16Рм 15:4
  • Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • 11
  • 12
  • 13
  • 14
  • 15
  • 16
  • 17
Муқаддас Китоб — Янги дунё таржимаси
2 Тимўтийга 3:1–17

Тимўтийга йўлланган иккинчи мактуб

3 Аммо шуни билгинки, охирзамонда*+ ниҳоятда оғир вақтлар келади. 2 Сабаби, ўша пайтда одамлар ўзини севадиган, пулпараст, мақтанчоқ, кеккайган, куфр сўзларини айтувчи, ота-онага итоатсиз, ношукур, садоқатсиз, 3 меҳрсиз, муросасиз, туҳматчи, ўзини тута билмайдиган, шафқатсиз, яхшиликдан нафратланадиган*, 4 сотқин, ўзбошимча, мағрур, Аллоҳни эмас, айш-ишратни севадиган бўладилар. 5 Ўзларини художўй қилиб кўрсатишади-ю, амалда эса бунга риоя қилишмайди+. Бундайлардан қоч. 6 Уларнинг орасидан шундайлар чиқадики, улар чаққонлик билан уйларга суқилиб кириб, гуноҳга ботган ва турли ҳирсу ҳавасларга берилган заиф аёлларни ўзларига асир қилиб олишади. 7 Ушбу аёллар ҳамиша таълим олишади-ю, лекин ҳеч қачон ҳақиқатни тўлиқ тушуна олишмайди.

8 Янний билан Ямбрий Мусо пайғамбарга қандай қарши турган бўлсалар, улар ҳам ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Улар тамоман ақли бузуқ, имон йўлида Аллоҳга маъқул келмайдиган кишилардир. 9 Аммо улар муваффақият қозона олмайдилар, боиси, ўша икки кишининг ақлсизлиги маълум бўлганидек, уларнинг ҳам ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлади+. 10 Сен эса қандай таълим берганимга, ҳаёт тарзимга+, мақсадимга, имонимга, сабр-тоқатимга, муҳаббатимга, бардошимга қатъий эргашдинг. 11 Бундан ташқари, Антиохия+, Икония+ ҳамда Листрада+ бошимдан ўтган азоблар ва таъқибларни биласан. Мен буларни бошдан кечирдим ва Ҳазратимиз* барча бу таъқиблардан мени халос этди+. 12 Исо Масиҳнинг издоши сифатида художўй* бўлиб ҳаёт кечиришни истайдиган барча таъқибларга дучор бўлади+. 13 Лекин ёмон инсонлар ва ёлғончилар ўзлари янглишибгина қолмай, бошқаларни ҳам йўлдан оздириб, тобора разиллашиб борадилар+.

14 Сен бўлса, олган таълимингга ва тўғрилигига ўзинг ишонч ҳосил қилган нарсаларга риоя қил+, чунки буларни кимдан олганингни биласан. 15 Сен болалигингданоқ*+ Муқаддас Ёзувларни ўргангансан+. Бу Ёзувлар эса сени Исо Масиҳ билан боғлиқ бўлган имон орқали доно қилиб, нажот бахш этади+. 16 Муқаддас Ёзувларнинг ҳаммаси Худо томонидан илҳомлантирилган бўлиб+, ўргатиш+, танбеҳ бериш, тузатиш, адолат йўлида тарбиялаш учун фойдалидир+. 17 Токи Аллоҳнинг хизматчиси ҳар тарафлама билимга эга бўлиб, ҳар бир яхши ишга бутунлайин тайёр турсин.

Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш